Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:51

OzodMikrofon: “Кўзи ожиз ногироннинг уйини ноқонуний тинтув қилганлар жазолансин!”


Бухоро шаҳрида истиқомат қиладиган кўз бўйича 1-гуруҳ ногирони Шуҳрат Қодиров OzodMikrofonга қўнғироқ қилиб, ўз уйи қора формали автомат кўтарган хавфсизлик ходимлари томонидан асоссиз тинтув қилинганидан шикоят этди.

Ногирон шунингдек, ўзининг Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик хизматига чақиртирилиб, ҳуқуқлари камситилганини ҳам иддао қилди.

Шуҳрат Қодиров, Ўзбекистон президентидан ўзига туҳмат қилган шахслар ва мулозимларни жазолашни талаб қилди.

Бухоролик 1-гуруҳ ногирони Шуҳрат Қодиров билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:59 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG