Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:55

“Тожикистон билан борди-келди яхшиланмади, ит азобини кўряпмиз”


Фарғона вилоятидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган тингловчи аҳолининг Тожикистон билан борди-келди муносабатлари умуман яхшиланмаганидан арз қилди.

Тингловчининг айтишича, у Ўзбекистондаги уйидан 90 километр узоқликдаги тожикистонлик қизга уйланганига 12 йил бўлган. Лекин, хотини тўрт нафар фарзанди билан Тожикистонга бормоқчи бўлганида, Андархон чегара ўтказув постидан чегарачилар унинг болаларини ўтказмаган.

“90 километрлик манзилга етиб бориш учун, Тошкент вилоятининг Ойбек постига бориб, ундан Хўжандга келиб, Хўжанддан яна Конибодомга қарийб 500 километр йўл босиб боришди. Мирзиёев "қўшнилар билан муносабатларни яхшилаймиз, чегараларни очамиз, визани йўқ қиламиз", деган эди. Афсуски, ҳеч нарса ўзгармай қоляпти”, дейди 12 йилдан буён хотинига Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётган тингловчи.

Ozodmikrofon: “Тожикистон билан борди-келди яхшиланмади, одамлар сарсон”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:50 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG