Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:36

Хоразмлик шоликор: "Шикоят қилайлик десак, Портал телефонларини ҳеч ким кўтармаяпти"


Хоразм вилоятининг Гурлан туманидан қўнғироқ қилган 70 яшар Аминбой аканинг OzodMikrofonга айтишича, у Амударёда сув сатҳи пастлиги сабаб деҳқонларнинг шоли экиш муддати кечикиб кетаётгани ҳақида президент порталига жуда кўп марта шикоят қилган.

Лекин, дейди деҳқон, ҳар сафар қилинган қўнғироқларга соз (мусиқа, Хоразм шевасида - таҳр.) улаб қўйишади ва шикоятчилар ўз дардини айтолмай қолмоқда.

“Портал жавоб бер, созингни бошингга ураманми?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:10 0:00
Бевосита линк

Айни пайтда...

Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни ўтган видеоселектор йиғилишида Жиззах ва Сирдарёда хоразмликлар ҳамда қорақолпоғистонликларга шоли эктириш ҳақида кўрсатма берди.

"Қорақалпоғистон ва Хоразмдан одам олиб келиб, Жиззах ва Сирдарёда шоли эктирамиз, чунки бу одамларга керак",- деган президент.

Шу мақсадда сув таъминотида муаммо бўлмаган Сирдарё вилоятида 7,5 минг гектар ерни Хоразм вилояти фермерларига, Жиззах вилоятида 5,5 минг гектар ерни Қорақалпоғистон фермерларига такрорий экин сифатида шоли экиш учун берилади.

Айни пайтда сув танқис бўлган вилоятларда шоли экиладиган 162 минг гектар ер 94 минг гектарга қисқартирилади.

Йиғилишда сув танқислиги кутилаётган Қашқадарё вилоятида такрорий экин майдонлари 30 минг гектарга, Самарқанд вилоятида 42 минг гектарга, Бухоро вилоятида 20 минг гектарга, Навоий вилоятида 14 минг гектарга ва Қорақалпоғистонда 10 минг гектарга камайтирилиши маълум қилинди.

...................................................................................................................

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG