Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:23

“Қонунни бузган ДХХ ходимига жазо йўқми?”


Тошкент шаҳридан OzodMikrofon га арз қилган Зокиржон Туваловнинг иддао қилишича, жорий йилнинг 25 июнь куни Фарғона шаҳрида унинг укаси, ҳарбий хизматчи Баҳодир Туваловни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўлимининг ходими бошқарган автомобил уриб юборгани натижасида оғир жароҳат олиб, бир ой кома ҳолатида ётган.

“Бизга унинг ДХХ ходими эканлиги аниқ бўлсада, паспортидаги яшаш манзили Фарғона вилояти ДХХ биносига рўйхатга қўйилган бўлсада, лекин у тергов материлларида тадбиркор сифатида ўтяпти. Оддий тадбиркор ДХХ жойлашган бинога рўйхатга қўйиладими? Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими эса бу ишни бости-бости қилишга ҳаракат қиляпти. ДХХ ходими бўлса унга қонун кор қилмайдими?”, дейди Зокиржон Тувалов.

ОзодМикрофон: “Қонунни бузган ДХХ ходимига жазо йўқми?”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:13 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG