Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:24

"Президентга арз қилишга борувдим, ҳокимликка 6 соатга қамаб қўйишди"


Андижонлик Ёдгора Юнусованинг 4 июнь куни Озодликка айтишича, уни 16 май куни Андижон шаҳар ҳокимлиги мулозимлари ҳокимликнинг халқ қабулхонасида олти соат давомида мажбуран ушлаб турган.

Ёдгоранинг иддао қилишича, мулозимлар шу йўл билан Андижон вилоятига келган Ўзбекистон президентига маҳаллий ҳокимият устидан унинг арз қилишининг олдини олишга уринган.

38 яшар Ёдгора Юнусованинг айтишича, унинг уч фарзанди бор ёлғиз онадир. Сўнгги уч йил ичида ҳокимиятнинг турли органларига уй сўраб 156 марта ариза йўллаганини айтди.

Ёдгора Юнусовага кўра, уч сўтихлик ҳовлида уч оила яшайди ва у яшаётган хонадон унинг собиқ эрига тегишлидир.

Ёдгора Юнусова уч фарзанди билан собиқ эрининг уйида яшашга мажбур
Ёдгора Юнусова уч фарзанди билан собиқ эрининг уйида яшашга мажбур

Ёдгора Юнусова ҳозирга қадар Андижон шаҳри расмийлари уй бериш ваъдаси билан уни бир неча бор алдаганини даъво қилди.

Қуйида Ёдгова Юнуосова билан бўлган суҳбатни тингланг.

Андижонда президентга арз қилмоқчи бўлган аёл уч соатга қамаб қўйилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:12 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG