Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:26

Миллионер Ҳасанова: Сичқоннинг думини кесмадим, бошқа ҳамма ишни қилдим!


Шоира Ҳасанова.
Шоира Ҳасанова.

“Мен 6 яшар қизча эдим. 29 ёшида бева қолган онамнинг қўлида 4 та бола эдик. Тирикчилигимизни ўтказиш учун онам манти пишириб, бозорда сотар эди. Тунда, соат иккида онам бизни уйғотар ва биз манти тугар эдик. Уйқумиз келиб, эснасак, онам ўқлоғини ўқталиб, “оғзингга тиқиб оламан”, деб қўрқитарди, деб эслади болалигини сўнгги 4 йилдан бери Канадада яшаётган ўзбекистонлик миллионер аёл Шоира Ҳасанова.

Канадага кўчгунича Ҳасанова хоним Бирлашган Араб Амирликларида қарийб 20 йил яшади. Ўз бизнесига асос солди. Айтишича, шу кунда Ҳонконгдаги заргарлик ширкатларидан бирининг ҳамсоҳиби.

Шоира Ҳасанова фарзандлари билан
Шоира Ҳасанова фарзандлари билан

Самарқанд вилояти, Челак шаҳридаги Ҳўжаобод маҳалласида туғилиб ўсган Шоира Ҳасанованинг она юртида ҳам йирик мулки бор.

“Челакда 2008 йили 1,5 млн. долларга таркибида 22 та дўкон бор Савдо комплекси қурганман”, деди Шоира Ҳасанова.

Халқаро хотин-қизлар кунида Шоира Ҳасановани суҳбатга тортиб, миллионер бўлиш сирларини сўрадик.

Шоира Ҳасанова бизнес шерикларидан бири билан.
Шоира Ҳасанова бизнес шерикларидан бири билан.

Суҳбатни тинглашингиздан олдин Шоиранинг бир вақтлар болаларини манти сотиб боққан онаси ҳақда айтганларини сизга етказмоқчимиз:

“Шу кунда ёши 75 да эканликларига қарамай, онам тетиклар, тагларида Тойота машинаси, уни ўзлари минадилар, Челакдаги Савдо комплексимизни бошқариб турибдилар”, деди Шоира.

Мана энди суҳбатни тингланг.

Уни бой бўлишнинг 5 сирини билишга қизиққанлар, албатта, тингласин.

Шоира Ҳасанова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:29:47 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG