Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:40

Ўрта Чирчиқ туманида 9-синф ўқувчиси уйида осилган ҳолда топилди


Бу сўнгги икки ой ичида Озодлик ўрганган Ўзбекистонда ёшлар орасидаги ўн олтинчи суициддир.
Бу сўнгги икки ой ичида Озодлик ўрганган Ўзбекистонда ёшлар орасидаги ўн олтинчи суициддир.

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 16-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўз уйида осилган холда топилди. Қиз ўзини осгани гумон қилинмоқда. Озодлик журналистик одоб нуқтаи назардан қизнинг исмини очиқламайди.​

Ҳодиса 7 апрел куни Ўрта Чирчиқ туманининг Қорасув қишлоқ фуқаролар йиғини "Роватак" маҳалласида рўй берди.

16 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилгани сабаби маълум эмас.

Туман прокуратураси қизнинг ўлими юзасидан тергов олиб бормоқда.

Озодлик мухбири Ўрта Чирчиқ туманида юз берган фожиа тафсилотларини аниқлаш учун 16-ўрта мактабга қўнғироқ қилди.

Мактабнинг ўқув ишлари бўйича раҳбарларидан бири Озодликка ўқувчи қиз ўзини осганидан бутун мактаб жунбушга келганини айтди.

- Кеча жанозаси бўлди, бутун мактаб борди, ҳаммамиз қайғудамиз. Жуда одобли, ақлли қиз эди, ҳайрон бўлиб қолдик нега бундай бўлганига, - деди мактаб масъули.

Ўрта Чирчиқ туман Ички ишлар бўлими мулозими Озодликка ўқувчи қизнинг ўлими юзасидан тергов олиб борилаётгани ва тергов важидан бу ҳақда маълумот беролмаслигини айтди.

Қўшниларидан бирининг айтишича, оилада уч фарзанднинг бири бўлган қиз 7 апрел куни уйида йўқолиб қолган.

Ота-онаси қизни қидириб уй ҳовлисига чиқишганида уни айвон устунига осилган ҳолда кўришган.

Лекин, марҳуманинг ота-онаси Озодликка гапиришга истак билдирмади.

Бу сўнгги икки ой ичида Озодлик ўрганган Ўзбекистонда ёшлар орасидаги ўн олтинчи суициддир.

Ўтган ҳафта Озодлик Қўқон шаҳар Махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежида 2018 йил октябридан буён “бир неча ўн ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилган”ини аниқлаган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрдаги ҳукумат мажлисида мамлакатда аёллар ўртасида суиқасд ҳолатлари соат сайин ортаётганини айтганди.

Жорий йилдан президент фармони билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги лавозимлари рўйхатига “Ўзбекистон Республикаси Бош психиатри” ва “Ўзбекистон Республикаси Бош суицидологи” лавозимлари киритилди.

XS
SM
MD
LG