Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:32

Комсомол меросхўри Ëшлар иттифоқининг ёшларга пахта тердиришдан бошқа мақсади борми?


“Камолот” Россия ёшлар иттифоқи (РСМ) каби Совет Иттифоқи Ленинчи комсомоли – ВЛКСМ негизида ташкил қилинган эди.
“Камолот” Россия ёшлар иттифоқи (РСМ) каби Совет Иттифоқи Ленинчи комсомоли – ВЛКСМ негизида ташкил қилинган эди.

8 ноябрь куни Москвада Россия ёшлар иттифоқи (РСМ) билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ) ўртасида қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан меморандум имзоланди.

ЎЁИ ва РСМнинг умумий аждоди – ВЛКСМнинг асосий мақсади совет ёшларини коммунизм қурувчиси қилиб тарбиялаш эди. Ёшлар иттифоқининг асосий мақсади нима?​

Совет комсомолининг меросхўрларидан бири “Камолот” ва унинг ўрнида ташкил қилинган Ёшлар иттифоқи фаолиятини қиёслаб ўрганиб келаётган собиқ камолотчи Озодлик билан суҳбатда, янги ташкилот ишида фавқулодда янгилик кўрмаётганини айтди.

Москвада бўлган гаплар

РСМ билан ЎЁИ ўртасида қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан меморандум РСМ раиси Павел Красноруцкий ва ЎЁИ раиси Қаҳрамон Қуранбоев томонидан имзолангани хабар қилинди.

Қуранбаев Ўзбекистон делегацияси Россияда 4 кун давомида Астрахань, Новосибирск, Санкт-Петербург шаҳарларида бўлиб, Москвага келгани, ўзбекистонликлар ҳамма жойда илтифот билан кутиб олингани, Москвадаги учрашув Россия ёшлари билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқажаги тўғрисида гапирган.

Фавқулодда имтиёзлар

ЎЁИ президент Мирзиёевнинг жорий йил, 6 июлидаги фармони билан “Камолот” ёшлар ҳаракати негизида ташкил қилинган.

“Камолот” эса, РСМ каби Совет Иттифоқи Ленинчи комсомоли – ВЛКСМ негизида ташкил қилинган эди.

Президент Мирзиёевнинг 5 июлдаги фармони билан "Камолот"нинг ўрнига Ёшлар иттифоқи ташкил этилди ва унга фавқулодда имтиёзлар берилди. Улар орасида:

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш;

Иттифоқ қошида турли фанлар, жумладан, чет тилларни ўргатиш, компьютер дастурларини тузиш ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш мақсадида ташкил этиладиган шўъба корхоналарини 2027 йил 1 августга қадар барча солиқлардан озод этиш;

шунингдек,

Иттифоқ тизимида 3 йил ва ундан кўп муддат давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши;

Иттифоқнинг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши белгилаб қўйилганки, булар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва унинг фаол аъзоларига бериладиган имтиёзларнинг ҳаммаси эмас.

Олий маълумотли ўқитувчи ойлигини олувчи Ёшлар етакчиси

Бухоро вилоят, Олот туманидаги мактаблардан бири директорининг Озодликка айтишича, шу кунда “Ёшлар етакчиси” деган лавозим бор ва уни эгаллаган ходим олий маълумотли ўқитувчи сифатида маош олади. Олдинги “Камолот” етакчисидан фарқли ўлароқ, бу лавозимда ишлайдиган кишининг албатта олий маълумоти билиши керак.

Бу ҳолат ҳам президент фармонида белгилаб қўйилган.

“2017-2018 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида “катта етакчи” ва “тўгарак раҳбари” штат бирликларини тугатиш ҳисобига лавозим маоши юқори синф ўқитувчисига тенглаштирилган “ёшлар етакчиси” штат бирлиги” жорий этилиши айтилган.

Ёшлар иттифоқининг “Камолот”дан нима фарқи бор?

Ёшлар билан ишлайдиган ташкилот номи ўзгарганидан буён кўпчиликни шу савол қизиқтиради ва уни собиқ камолотчи, фарғоналик журналист Шарифа Мадраҳимовага бердик.

-“Камолот” ва Ёшлар иттифоқи билан муайян алоқалари бор, яъни мутахассис сифатида шу айта оламанки, Ёшлар иттифоқининг “Камолот”дан фарқини ҳозирча сезганим йўқ, деди Шарифа Мадраҳимова.

Унинг айтишича, “Камолот” нима қилган бўлса, Ёшлар иттифоқи ҳам ўша ишни қилаяпти.

Собиқ камолотчи Шарифа Мадраҳимова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:50 0:00
Бевосита линк

Маълумки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Россия ёшлар иттифоқининг умумий аждоди – ВЛКСМнинг асосий мақсади совет ёшларини коммунизм қурувчиси қилиб тарбиялаш эди.

Ёшлар иттифоқининг асосий мақсади нима?

Бу саволга Бухородаги мактаб директори ҳам, журналист Мадраҳимова ҳам, худди келишиб олгандай, бир хилда жавоб берди: “Билмайман, тўғриси...”

Саволга жавоб топиш жараёнида РСК билан ЎЁИнинг мақсадларини қиёсладик.

Россия ёшлар иттифоқининг бош мақсади анча конкрет кўринди.

РСК расмий сайтида бундай дейилган: “Бош мақсад ёшларга ҳаётда ўз ўрнини топиб олишига, имкониятларидан тўлиқ фойдаланишига, хизмат пиллапояларидан кўтарилишига кўмаклашишдир”.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мақсади тўғрисида эса, ташкилотнинг расмий сайтида бундай дейилган:

Ittifoqning asosiy maqsadi yoshlarni mamlakatda amalga oshirilayotgan demokratik, siyosiy va iqtisodiy islohotlarni yanada chuqurlashtirish, jamiyatda tinchlik va hamjihatlikni mustahkamlash, O‘zbekistonni jahonning rivojlangan mamlakatlari qatoriga kirishi jarayonlariga jalb qilish hamda yosh avlodning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini samarali himoya qilishni ta’minlash, yigit-qizlarning ma’naviy va kasbiy saviyasini yuksaltirish, ularning intellektual va ijodiy salohiyatini ro‘yobga chiqarishga ko‘maklashishdan iborat.

Ғализроқ бўлгани сабабли тушуниш қийинроқ бўлган бу жумла замиридаги маънони сўраш учун Иттифоқнинг марказий ва вилоятлардаги идораларига кун давомида қилган қўнғироқларимиз жавобсиз қолди.

XS
SM
MD
LG