Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:02

Каримовга қизил карта кўрсатган сессия


Ўзбекистон парламенти бугун сиëсий ҳарорати сўнган бир идора сифатида кўринади.
Ўзбекистон парламенти бугун сиëсий ҳарорати сўнган бир идора сифатида кўринади.

1991 йилнинг 30 Сентябрида иш бошлаган Ўзбекистон Олий Кенгашининг ўн биринчи чақириқ 7-сессиясида Ўзбекистон президентини жиддий танқид қилган депутат Шуҳрат Нусратов қамоқдан озод қилинди.

Ўша куни Олий Кенгашдаги демократик депутатларнинг “Ташаббус” гуруҳи “Ўзбекистон президентига депутатлар ишончсизлик билдирди” деган хабар матбуотга сизиб улгурган эди.

Депутат Шуҳрат Нусратовнинг 1991 йилнинг 30 сентябридаги нутқини эшитган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов “Ўпкангни босиб ол” деган маънода жавоб берган эди.

Каримовнинг бу гапидан анча вақт ўтиб Нусратов қамоққа олинди.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромов буни сиëсий ўч олиш деб атади

Ўзбекистон тарихидаги энг демократик парламентнинг депутати бўлган ва ҳозир АҚШ да истиқомат қилаëтган Жаҳонгир Муҳаммаддан бу сессиянинг ҳусусан шу сессияда сўзга чиққан Нусратов нутқининг аҳамиятини сўрадик.

Каримовга "Қизил карточка" кўрсатган сессия
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:26:12 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG