Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:57

Наманганда “мегасумалак” учун аҳолидан ўлпон йиғилди. Ҳокимлик рад қилиш анъанасини давом эттирди


20 март куни Наманган шаҳрининг Бобур боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб 5 тонналик сумалак пишириш учун аҳолидан ўлпон йиғилган. Озодлик суҳбатлашган Намангандаги Санъат ва Педагогика коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари киши бошига сумалак тадбирига деб 200 минг сўмдан пул йиғилганини айтишди.​ Тадбирни уюштираётган Наманган шаҳар ҳокимлиги мулозими Озодлик билан суҳбатда бу иддаоларни рад этишга уринди ва "мегасумалак тадбирининг 100 фоиз ҳокимлик ҳисобидан ўтказилаëтганини" билдирди.

Наманган шаҳри марказида 5 тонналик сумалак пишириш учун диаметри 3¸5 метр бўлган улкан қозон-ўчоқ тайёрланган¸ 15 нафар ошпаз, ковлаш учун эса ўттизга яқин сумалакчи аёл ёлланди.

Ҳокимлик мулозимининг Озодликка айтишича, сумалакка бир тонна буғдой, 2 тоннадан ортиқ ун, 5 тоннадан ортиқ буғдай шираси, 125 литр ёғ, 4 ярим минг литр сув кетган ва бу харажатларни ҳокимлик тўлаган.

Айни пайтда¸ Озодлик суҳбатлашган Намангандаги Санъат коллежи ўқувчиларидан бири ҳар бир ўқувчидан сумалак тадбирига деб 200 минг сўмдан пул йиғилганини билдирди.

- Сумалак баҳона аҳолидан пул йиғилди. Ҳар бир ўқувчидан 200 минг сўмдан пул йиғилди. Сумалакка кўп пул кетмайдику. Қолаверса¸ савоб учун қилинадиган тадбирку бу! Шуни ҳам ҳокимият аҳолининг бўйнига қўйиб қўймоқда, - дейди исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган наманганлик талаба.

Сумалак учун пул йиғилганини Намангандаги коллеж ўқитувчиси ҳам тасдиқлади.

- Ҳокимлик қаттиқ қўйган экан. Наманган довруғини жаҳонга машҳур қилиш учун сумалак пиширилади, шунга ҳар бир одам ҳиссасини қўшиши керак дейишди. Ҳаммадан 200 минг сўмдан олинди, - деди коллеж ўқитувчиси.

Озодлик "мегасумалак" учун маҳаллаларда, бюджет ташкилотлари ва корхоналарида ҳам пул йиғилганини ўрганди. Суҳбатдошларга кўра¸ кейинги бир ой давомида сумалак учун улардан ҳам 50 мингдан 200 минг сўмгача пул йиғиб олинган.

Озодлик мухбири сумалак учун пул йиғилгани ҳақида изоҳ сўраб, Наманган шаҳар ҳокимлигига боғланганида, ҳокимликнинг ижтимоий масалаларга масъул мулозими бу иддаоларни рад қилди.

- Унидан тортиб сувигача ҳокимлик кўтараяпти, пул йиғилгани бўлмаган гап, - деди Наманган шаҳар ҳокимлиги мулозими.

Сумалак пишираëтганлардан бири 20 март куни Озодлик билан суҳбатда 21 март куни тайёр бўладиган 5 тонналик таомнинг хайр-эҳсон қилинишини билдирди.

- Бугун кечгача пиширилади. Эртага тарқатилади. Учдан бир қисми меҳр-мурувват уйлари, етимхоналарга тарқатилади. Қолган учдан икки қисми боғда йиғилган меҳмонларга улашилади, - деди сумалак ковлаётган ошпазлардан бири .

Бу суҳбатдош¸ 5 тонна сумалак пиширишдан мақсад уни Гиннес рекордлар китобига киритиш эмаслигини таъкидлади.

- Бу Гиннес учун эмас. Шунчаки ўзимиз пишириб кўраяпмиз. Биринчи навбатда¸ савоб иш учун буни қилаяпмиз. Лекин, ҳали шу пайтгача бунақа катта қозонда ҳеч ким сумалак пиширмаган, биз буни биринчи бўлиб қилаяпмиз, - деди мегасумалакка бош-қош бўлаётган ошпазлардан бири.

Наманганда "мега-сумалак" пишираётган ошпазлардан бири билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:43 0:00
Бевосита линк

Тадбирга борганларнинг айтишича¸ сумалак пишириш баробарида Наманган марказида Наврўз кунлари санъаткорлар ва қизиқчилар чиқишлари, дорбозлар ва масхарабозларнинг томошалари ҳам ўтказилмоқда.

Кейинги бир йил ичида Марказий Осиë¸ хусусан¸ Ўзбекистонда Гиннес рекордлар китобига кириш даъвоси билан миллий таомлар пишириш урф бўлиб бормоқда.

Хусусан¸ 2017 йил сентябрида Тошкентда дунёдаги энг катта ош пиширилган ва Сайилгоҳ кўчасида уюштирилган 8 тонналик палов байрамига йиғилган оломон орасида ур-йиқит юзага келган эди.

XS
SM
MD
LG