Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:28

Тошкентда яшаган машҳур рассомлар ижодхонасини бузиш ишлари вақтинча тўхтатилди


Тошкентдаги Рассомлар уйи бузилмоқда
Тошкентдаги Рассомлар уйи бузилмоқда

Тошкент метросининг "Буюк Ипак йўли" бекатини Қуролли кучлар музейи билан боғлайдиган Мирзо Улуғбек шоҳкўчасига ëндош Мусаввирлар кўчасида жойлашган Рассомлар уйини бузиш вақтинча тўхтатилгани маълум бўлди.

Пишиқ ғиштдан қурилган икки қаватли бино - Рассомлар уйида ўнга яқин рассомнинг, жумладан Ўзбекистон халқ рассоми, марҳум Неъмат Қўзибоевнинг устахонаси бор.

Тошкентдаги рассомлар устахонаси бузиб ташланиши мумкин
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:09 0:00

Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги мулозимининг айтишича¸ таниқли рассомлар ижод қилган устахоналарни бузиш жараëни Ўзбекистон Бадиий академияси ижодкорлар уюшмаси талабидан кейин вақтинча тўхтаган:

- Уюшма раҳбари Радик Азизов имзо қўйган ҳужжатда бу устахоналар деворига ëдгорлик тахтаси ўрнатиш сўралади. Шу билан бирга, бу ҳужжатда, ҳозирда Ўзбекистон халқ рассоми Неъмат Қўзибоевнинг беваси Марям Қўзибоевага тегишли бўлган устахонанинг кадастрда қайд қилинмаган қўшимча қисмини бузиш ишлари тўхтатилиши сўралган. Шу асосда бузиш ишлари вақтинча тўхтатилди, деди мулозим.

Бузилаëтган ижодхонада яшаган таниқли рассомлар. Неъмат Қўзибоев¸ Рўзи Чориев. Ҳакимжон Турдиев.
Бузилаëтган ижодхонада яшаган таниқли рассомлар. Неъмат Қўзибоев¸ Рўзи Чориев. Ҳакимжон Турдиев.

"Вандализм"

Ўзбекистон Бадиий кўргазмалар дирекциясида ишлайдиган ходимга кўра¸ Мусаввирлар кўчасида жойлашган устахоналар бузилиш хавфи остида қолмоқда:

- Шу кунларда Москвада намойиш қилинаëтган Нукус коллекциясига оид шедевр расмларни чизган улуғ рассомлар: Надежда Кашина¸ Карахан, Ўрол Тансиқбоевлар мана шу устахоналарда ижод қилишган. Ҳозир қандайдир бизнес гуруҳ бу устахоналар ўрнини олиш учун тиришиб ëтибди. Улар - “қора риэлтор”лар коммунал хизматлар¸ ИИВ ходимлари ва туман ҳокимини ишга солиб шу устахоналар ўрнини олиб, сотиб юбормоқчи. Бу ерда яшаган легендарний рассомлар хотираси улар учун бир пул. Ўзбекистонни дунëга танитган рассомлар устахоналариниинг бузилиши вандализмдир, деди мулозим.

Ижодхона ўзбек рассомлари учун мактаб бўлган
Ижодхона ўзбек рассомлари учун мактаб бўлган

Рассомлар пулига қурилган эди

Мусаввирлар кўчасида ижодхонаси бўлган рассом гапига қулоқ соламиз:

- Бу ижодхоналарни бизга 1960 йилда ўзимизнинг пулимизга қуриб беришган эди. Бино рассомлар Бадиий жамғармаси тарафидан қурилган. Жамғармага биз буюртма бажарганда чегирма тўлаб турганмиз. Ҳозир эса жойлашган жойига қизиқиб, бу устахоналарни биздан тортиб олишмоқчи. Икки йилдан бери коммунал хизматлар¸ ИИВ ҳамда солиқ идораси ҳодимлари бизга атака қилмоқда. Уларнинг ортида эса, кўчмас мулк олди-сотдиси билан шуғулланадиган товламачи қора риэлторлар турибди. Улар рассомлар ижод қилаëтган Тошкентдаги сўнгги масканни ҳам биздан тортиб олмоқчи, деди рассом.

Бу уйда таниқли рассомлар ижод қилган
Бу уйда таниқли рассомлар ижод қилган

Унинг яна таъкидлашича¸ рассомлар шу пайтгача фойдаланиб келган имтиëзлардан ҳам маҳрум қилинмоқда.

- Рассомлар устахоналарининг ижодхона сифатидаги имтиëзини бекор қилиб, бинога коммерческий статус бердиришмоқчи¸ деди у.

Исми айтилмаслиги шарти билан Озодликка гапирган тошкентлик меъмор рассомлар устахоналари билан боғлиқ вазиятга аниқлик киритди:

- "Имтиëз бекор бўлди¸ коммунал хизматдан қарз", деган гаплар - баҳона. Буюк ипак йўли метросига яқин жойларни қўлга киритмоқчи бўлган пулдорларнинг методи бу. ТСЖ ҳам¸ архитектура ҳам ўша ерни сотиб олмоқчи бўлган бойваччаларни обслуживать қилади. Шу пайтгача чет элга кўчиб кетган ëки ўлиб кетган рассомларнинг устахоналарини тортиб олиб¸ бузиб ўрнига бошқа бино қуриш нияти бор уларда, деди суҳбатдош.

Бу кўчада таниқли ўзбек рассомлари Неъмат Қўзибоев¸ Исфандиëр Ҳайдаров ва Леким Иброҳимовларнинг устахоналари бор.

Уюшма раҳбари Радик Азизов устахоналарни ҳимоя қилмоқчи
Уюшма раҳбари Радик Азизов устахоналарни ҳимоя қилмоқчи

Вазиятдан яхши хабардор меъморга кўра¸ "Чарос Коммунал сервис" деб аталувчи ширкат рассомларни сиқиб чиқариб¸ уларга тегишли устахоналарга “тижорий кўчмас мулк” мақомини бериш учун ҳокимиятга мурожаат қилган.

Озодликка маълум бўлишича¸ айни уйда яшовчи Ўзбекистон халқ рассоми марҳум Ниғмат Қўзибоевнинг бевасига “сени судга берамиз”, деган таҳдидли олтита мактуб ташлаб кетишган.

“Чарос Коммунал сервис" томонидан юборилган бу мактублар нусхалари Озодликда мавжуд.

Озодликка яна маълум бўлишича¸ таниқли график рассом Кайдаловнинг неваралари истиқомат қилаëтган уйнинг газини кесиб ташлашган.

Ўзбекистон Бадиий академияси мулозимининг айтишича¸ устахоналарни «қора риэлтор» ва «коррупционер» мулозимлардан ҳимоя қилиш учун академия ҳуқуқшуноси «жиддий кураш» олиб бормоқда.

Мулозимнинг ишонишича , «Устахоналар бузилишиниг вақтинча тўхтатилиши» ана шу кураш самарасидир.

“Қора риелтор”лар "қамалида" қолаëтган рассомлар уйида бир пайтлар Надежда Кашина¸ Карахан¸ Кайдалов¸ Ремпель, Неъмат Қўзибоев, Маннон Саидов, Рўзи Чориев каби ўнлаб таниқли рассомлар ижод қилган.

Рассом Омон Азиз
Рассом Омон Азиз

Рассомлар уйига Тошкентдаги дипломатлар ва чет элдан келган делегациялар мунтазам бориб туради.

"Бу маскан ўзбек бадиий эстетикаси бешиги сифатида сақлаб қолиниши керак", дейди ҳозир АҚШда истиқомат қилаëтган таниқли ўзбек рассоми, 76 яшар Омон Азизов.

Омон Азиз билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:28 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG