Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:54

 “Илҳом” театрида “Хилватдаги қизлар” тақиқлаш уринишларига қарамай намойиш этилди


"Хилватдаги қизлар" спекталида Толибон режимида дахшатли аҳволга тушган аëллар қисмати ҳақида ҳикоя қилинади.
"Хилватдаги қизлар" спекталида Толибон режимида дахшатли аҳволга тушган аëллар қисмати ҳақида ҳикоя қилинади.

Тошкентдаги “Илҳом” театрида “Хилватдаги қизлар” спектакли уни бекор қилиш уринишларига қарамай кечикиш билан бўлса ҳам намойиш этиладиган бўлди.

Спектаклда Афғонистонда 2021 йил августида ҳукумат Толибон қўлига ўтганидан кейин даҳшатли аҳволга тушган аëллар қисмати ҳақида ҳикоя қилинади.

Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси спектакль Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларга путур етказиши мумкинлигини айтиб, ИИБ ва Миллий гвардияга сценарийни ўрганиб чиқишни сўраб хат ёзган эди.

Ушбу хат ортидан спектаклнинг 10 сентябрь кунига белгиланган премьераси қолдирилди.

Cпектаклнинг тақиққа учраши тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач масалага Ўзбекистон Адлия вазирлиги аралашди.

Вазирлик Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасининг хатини қонуний кучга эга эмас деб топди, уюшма қонунчиликни бузди дея, давлат ташкилотларига юборган хатини ижродан чақириб олиш ҳақида кўрсатма берди.

Театр жамоаси буни жаҳолат устидан эришилган ғалаба сифатида таърифламоқда.

"Цензурага йўл қўйилмади. Спектакль атрофида содир бўлаётган воқеалар аёлларни озод қилиш соҳасидаги тараққиётга тўсқинлик қилмоқчи бўлган баъзи кучлар Ўзбекистонда ҳозир ҳам мавжудлигидан далолат беради. Улар гендер тенглиги бўйича тараққиётни хоҳламайдилар", - деди Илҳом” театри вакили Никита Макаренко.

“Илҳом” театрида “Ерости қизлари” спектакли кечикиш билан бўлса ҳам намойиш этилди.
“Илҳом” театрида “Ерости қизлари” спектакли кечикиш билан бўлса ҳам намойиш этилди.

“1937 йил услубидаги донос”

Ўзбеккстон театр арбоблари уюшмаси раиси, таниқли ўзбек актёри Ёқуб Аҳмедовнинг хатида "Афғонистондаги ижтимоий диний ва сиëсий аҳволни Ғарб дунëқараши асосида кенг жамоатчиликка кўрсатиш икки томонлама давлат алоқаларига путур етказади" дея ëзилган.

Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси хати.
Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси хати.

“Ушбу спектаклда асосан, қўшни Афғонистонда яшаётган инсонларнинг тақдири, аёлларнинг қамоққа олинишининг ҳалокатли оқибатлари, инсоннинг асосий ҳуқуқлари, мустақил бўлиш, билим олиш ва ўз тақдирини белгилаши, эркинлиги учун курашишга ҳаракат қилиши каби масалалар ўрин олган экан.

Афғонистонда ижтимоий, диний, ва сиёсий аҳволни Ғарб дунёқараши асосида кенг жамоатчиликка кўрсатиш, миллий ҳамда диний қадриятлар ва урф-одатларни қоралаш, ўзбек-афғон халқларининг тинч ва барқарор яшашини, икки томонлама давлат алоқаларига путур етказиши мумкин.

Бошқа миллатларнинг урф-одатлари ва миллий қадриятларини ҳурмат қилиб, ҳар томонлама муҳокама қилгандан сўнг, жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинса, мақсадга мувофиқ”.

“Илҳом” театри продюсери Никита Макаренко Facebook саҳифасида Ўзбеккстон театр арбоблари уюшмасини “толибонпарастлик”да айблаб чиқди.

“Озод Ўзбекистонда толиблар райига қараб спектакль яратиш керакми? Аёлларни ҳайвон каби ушлаб турган сандал кийган одамхўрларга қараб иш кўрайликми? Қизиғи шундаки, цензурачиларнинг ҳеч бири спектаклни томоша қилмаган. Бу аслида мамлакатимизда аёлларимизга нисбатан зўравонлик ҳақида. Ҳозир бўлаётган ва ҳамма жим қараб турган холатлар ҳақида бу”, - дейди“Илҳом” театри продюсери Никита Макаренко.

Таниқли блогер Азиза Умарова Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси хатини “1937 йил услубидаги донос” деб атади.

“1937 йил руҳидаги донос. Шуни таъкидлаш керакки, хат Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлигига ёзилган. Спектакль эса аёллар ҳуқуқлари ҳақида! Энг ачинарлиси, хатга аҳамиятсиз уюшма имзо чеккан. Тарих такрорланишни ёқтирадими? Театр арбоблари/ёзувчиларнинг бундай уюшмалари бундан 80 йил аввал сохта айбловлар билан юз минглаб, балки миллионлаб одамларни НКВД жағига тўйдирган. Ва улар жамият муаммоларини ҳал қилиш учун ҳеч қандай фойдали иш қилмадилар . . . Кеча мен 4-синф ўқувчиси зўрлангани ҳақида ўқидим. Таниқли зўрловчилар. Ва ҳеч нарса, ҳеч ким жазоланмади! Бир кун аввал эр тўрт фарзандининг онасини бошига арматура билан ўлдирганини ўқиб қолдим. Умуман нималар бўляпти? Биз қандай жамият қурмоқдамиз? Унда аёлнинг тақдири қандай?”.

Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси нега “Илҳом” театрининг “Хилватдаги қизлар” спектакли” сценарийсини ўзгартиришни сўраб ИИБ ва Миллий гвардияга мурожаат қилганини Озодликка изоҳламади.

“Раисни ўзларидан сўрайсиз, у киши бугун йўқлар”, - деди уюшманинг Озодлик суҳбатлашган ходими.

Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси дастлаб 1945 йил ташкил топган бўлиб, фаолияти давомида бир неча маротаба номи ўзгарган.

Уюшма бир муддат “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси қошида фаолият юритди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилги ҳукумат селектор йиғилишида берган топшириғи асосида Театр Арбоблари уюшмаси қайта ташкил этилди. Ёқуб Аҳмедов унга раис этиб тайинланди.

“Толибонпарастлар севмайдиган маскан”

“Илҳом” театрида “Хилватдаги қизлар”ни томоша қилган ўзбекистонлик блогер Диора Озодлик билан суҳбатда спектакль ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Мен спектакль премьерасига бордим. Асосан ҳурфикрли инсонлар, халқаро ташкилот ва дипкорпус вакиллари бор эди. Толибонпараст, сталинпарастлар борадиган жой эмас у ер. Спектаклда диний радикаллар жиғига тегадиган жиҳатлар жуда кўп у ерда. Толибон дейилмаган, лекин воқеа Толибон Афғонистонида эканини тушуниб оласиз. Эркин аёл билан бурқадаги аёл ҳаёти қиёсланади. Бурқа ҳудди қамоқхона либоси каби тақдим этилади спектаклда. Бизни ўзимиздаги холатларга ҳам намёклар бор ".

"Илҳом" театри 1976 йилда "Ёш театрларнинг экспериментал студияси" номи билан тузилган бўлиб, Совет Иттифоқи ҳудудида ҳукуматга тегишли бўлмаган илк мустақил театрлардан бири бўлган.

Унинг асосчиси ва бадиий раҳбари Марк Вайл 2007 йилда диний радикаллар тарафидан ўлдириб кетилиши ортидан, театр "Марк Вайлнинг "Илҳом" театри" деб номланди.

Вайль 2007 йилда Тошкентда пичоқлаб кетилди.

У театрда "Подражание Корану" ("Қуръонга тақлид") спектаклини саҳналаштиргани учун диний радикаллар нафратига нишон бўлгани, шу спектакль учун ўлдириб кетилгани иддао қилинади.

Ўзбекистондаги ўзига хос маданият ва ҳурфикрлилик маркази бўлган театр халқаро фестивалларда Ўзбекистон санъатини тақдим қилиб келади.

2018 йилда Илҳом театри Россияда тақиқлангани ортидан тилга тушган “Сталиннинг ўлими” (The Death of Stalin) фильмини намойиш этгани учун огоҳлантириш олди.

Ўтган йили эса Тошкентдаги Shodlik Palace меҳмонхонасини хусусийлаштириб олган Ofelos Plaza компанияси бинони бўшатиб қўйишни талаб қилиб чиқиши ортидан “Илҳом” театри ёпилиш хавфи остида қолганди.

Форум

XS
SM
MD
LG