Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 23:50

Зокир Алиев: Мени шартли қўйиб юборишди, тергов ҳали тугамаган...


Қашқардарё вилоятида 16 июн куни терроризмда айбланиб, ҳибсга олинган ва олти кун ўтиб озодликка чиққан АҚШ фуқароси Зокир Алиев Озодлик билан суҳбатда халқаро террорчи гуруҳлар сафида бўлмагани, Афғонистонга ҳам бормаганини айтди. Алиевга кўра, 22 июн куни ҳеч қаерга чиқармаслик шарти билан қўйиб юборилган ва унинг устидан тергов ҳали тугамаган.

Алиевга қарши конституцион тузумга тажовуз, терроризм ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш каби ҳаракатларни кўзда тутадиган жами бешта айблов илгари сурилган.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати 17 июнь куни 2014 йили АҚШ фуқаролигини олган Алиев дунëнинг аксар давлатлари¸ хусусан¸ АҚШда халқаро террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган “Ўзбекистон исломий ҳаракати”га аъзолик айби билан қўлга олинганини маълум қилган эди.

ДХХнинг ЎзАга билдиришича¸ Алиев “қўлга олиш жараëнида ноқонуний фаолиятига иқрор бўлган”.

Аммо Озодлик билан суҳбатда Алиев қўйилган айбловни бўйнига олмаганини айтди.

- Мен диндан йироқ одамман. Диндор эмасман, миллатпарвар инсонман, - деди Алиев.

Зокир Алиев билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:39 0:00
Бевосита линк

Алиевнинг айтишича, у 22 июн куни ҳеч қаерга чиқармаслик шарти билан қўйиб юборилган ва унинг устидан тергов ҳали тугамаган.

- Сўроққа бориб тураман. Ҳозир менга тўқсон кунга виза беришган, шу муддат ичида жараён тугашига ва АҚШга қайтиб кетишга умид қилиб турибман, - деди Алиев.

Ҳозир АҚШ фуқароси бўлган асли чироқчилик Зокир Алиев Президент Мирзиёев четдаги ўзбекларни ватанга қайтишга чорлаганига ишониб Ўзбекистонга қайтганини айтди.

- Ҳайитни қариндошларим билан бирга нишонлаш учун келгандим. Ўзбекистон визасини тўрт ой кутдим. Келишим билан олиб кетишди, ҳибсда қандайдир одамлар билан юзлаштиришди, улар мени Афғонистонда кўрганликларини айтишди, лекин мен Афғонистонда бўлмаганман, - деди Зокир Алиев.

Олдинроқ Президент Мирзиёевнинг ваъдасига ишониб Ўзбекистонга борган бир неча киши қўлга олингани ва устидан жиноят иши очилгани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG