Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:44

Андижонда коллеж ўқувчиси кекса қўшнисини пичоқлади


Совуқ қурол - пичоқ коллеж ўқувчиларининг доимий эрмагими?
Совуқ қурол - пичоқ коллеж ўқувчиларининг доимий эрмагими?

Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2-босқич 311-гуруҳ ўқувчиси И.К уйи олдида жанжал чиқиши оқибатида қўшниси О.Қ.ни (исм ва фамилиялар Озодликка маълум) пичоқлади. Ҳодиса, гувоҳларининг Озодликка айтишича, 20 июнь куни кечки соат 7ларда Андижон шаҳрининг Тошкент кўчасида содир бўлган. Жабрланувчи Андижон Тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига ўта оғир аҳволда ётқизилди. Уни пичоқлагани гумонланаётган коллеж ўқувчиси ҳибсга олинди.

Воқеа гувоҳларидан бирининг Озодликка айтишича, Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг 2-курс ўқувчиси ва кекса қўшниси ўртасида пул устида келишмовчилик чиққан.

Кейин, жанжал пайти коллеж ўқувчиси кўшнисининг кўкрагига пичоқ урган.

"Пул сўраган, бермагач, гап талашиб, жаҳл устида кўкрагига пичоқ уриб қўйган," - дейди воқеа гувоҳи.

Пичоқлаган коллеж ўқувчисининг курсдоши ўша куни давлат имтихонидан чиқиб, зиёфат қилишганини айтди.

-Ўша куни имтихонни ювишган. Пичоқлаган маст холатда бўлган, - дейди Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ўқувчиси.

Андижон ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирининг мулозими Озодлик суҳбатда пичоқлашув ҳодисаси тергов қилинаётгани, лекин тергов сири важидан бу ҳақда батавсиз маълумот беролмаслигини айтди:

- Ҳозир бу иш билан терговчи шуғулланяпти. Ўзбекистон Жиноят кодексининг қасддан оғир шикаст етказиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, - деди мулозим.

Озодликка маълум бўлишича, жиноят иши доирасида Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг директори Мушарраф Маҳмудова шаҳар ИИБсига терговга чақиртирилган.

Маҳмудова Озодлик билан суҳбатда қўшнисини пичоқлаганликда гумонланаётган ўқувчиси ҳақида ижобий фикрда эканини айтди.

- Яхши ўқир эди. Ҳар куни келар эди, ўқишни қолдирмас эди. Ўша куни имтиҳонларни яхши баҳоларга топшириб, чиқиб кетганди. 20 июнь куни оҳирги имтиҳон эди-да бизда. Оқ куйлакларни кийиб имтиҳонга кирганди шу куни. Ҳар доим қўли кўксида, "устоз" деб турган бола эди. Нимага бундай қилди, ҳайронмиз, - дейди Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг директори Мушарраф Маҳмудова.

Қўшниларининг Озодликка айтишича, ота-онаси ёшлигида ажрашиб кетгани сабаб коллеж ўқувчиси бобоси қўлида қолган.

- Онаси Тошкентда ишлар экан, отаси ҳам йўқ. Бу бола бобосини қўлида қолган. Иқтисодий аҳволи яхши, лекин ота-она билан яшамагандан кейин бола тарбиясига буни салбий таъсири бўлса керак-да, - дейди қўшниларидан бири.

Озодлик мухбири пичоқлашув юзасидан Андижон вилояти касб-ҳунар коллежлари бошқармаси бошлиғи Фурқат Бузруковдан изоҳ сўради.

Суҳбат аввалида ўзининг Бузруков эканини тасдиқлаган мулозим Озодлик радиоси мухбиридан саволни эшитгач, бирданига "адашдингиз" деган жавоб билан гўшакни қўйиб қўйди.

Озодлик қўнғироғи ортидан Бузруков коллеж раҳбарияти ва ходимларига пичоқлашув ҳақида журналистларга ҳеч қанақа маълумот бермасликни тайинлаган.

- Сизларни қўнғироғингиздан сўнг бизга чиқди, Озодликка ҳеч қанақа маълумот берилмасин деди, ахборот чиқиб кетганидан қўрқиб қолишган,- дейди Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг исмини айтмаган ўқитувчиларидан бири.

Ўзбекистон коллежларидаги пичоқлашувлар ҳақида Озодлик аввал ҳам хабар берган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов жорий йилнинг февралида ЎзА агентлигига берган суҳбатида ўтган йилда мактаб ўқувчилари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан 1,5 мингдан зиёд жиноят содир этилганини айтган эди.

Шу 1,5 минг жиноятнинг бир нечаси ҳақда Озодлик ўз вақтида хабар қилган.

Ўтган йили Тошкентдаги Боровский номли Тиббиёт коллежида ўтган йил май ойида 17 ёшли Жасур Ибрагимов курсдоши тарафидан калтаклаб ўлдирилиши катта шов-шувга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG