Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:34

Қизириқда чақалоғини бўғиб ўлдириб¸ кўлга ташлаб кетган аёл қидирилмоқда


Сурхондарёнинг Қизириқ туманидаги балиқхонага қарашли кўл.
Сурхондарёнинг Қизириқ туманидаги балиқхонага қарашли кўл.

Сурхондарёнинг Қизириқ туманидаги балиқхонага қарашли кўлда 7 март куни янги туғилган чақалоқнинг жонсиз жасади топилди. Бунинг ортидан туман коллежларидаги ўқувчи қизларни гинекологик текширувдан ўтказиш бошланган.

Вилоят ички ишлар тизими мулозимининг Озодликка билдиришича¸ бу тадбир янги туққан боласини ташлаб кетган аёлни аниқлаш мақсадида ўтказилмоқда. Коллеж ўқувчилари текширилаётганини туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳам тасдиқлар экан¸ бу ишга милиция, туман Соғлиқни-сақлаш, Халқ таълими бўлимлари, маҳалла фаоллари ҳамда коллеж раҳбарлари жалб этилганини айтди.

7 март куни Қизириқ туманининг Янгикент маҳалласи ҳудудидаги кўлга балиқ овлашга борган болалар янги туғилган чақалоқ жасадини топишган.

Бу ҳақда воқеа тафсилотларидан бевосита хабардор қизириқлик мулозим Озодликка маълум қилди.

- Болалар балиқ овлаб ўтиришганида сув четида боланинг жасадини кўришган. Туғилганига бир кун бўлган бола экан. Онаси кўл қирғоғида туққан ва иштонини йиртиб бўғиб ўлдириб, устига иштонининг ярмини ёпиб кетган. Болалар ёш бола қўғирчоқ, деб оёғидан тортганидан сўнг билган экан, - дейди воқеа тафсилотларидан яхши хабардор мулозим.

Сурхондарёнинг Қизириқ туманидаги балиқхонага қарашли кўл.
Сурхондарёнинг Қизириқ туманидаги балиқхонага қарашли кўл.

Айтилишича¸ ҳозирда милиция боласини ташлаб кетган онани қидирмоқда.

Қидирув доирасида милиция ходимлари туман Хотин-қизлар қўмитаси ва Соғлиқни-сақлаш бўлими билан ҳамкорликда тумандаги тўртта коллежда ўқувчи қизларни гинекологик текширувдан ўтказмоқда.

Тергов доирасида туғруқхоналарда ишлайдиган ва ишламайдиган доялар ҳам бирма-бир сўроқ қилинмоқда¸ дейди қизириқлик мулозим.

Қизириқ тумани ҳокимининг муовини, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Жамила Худойқулова Озодлик билан суҳбатда коллеж ўқувчилари текширилаётганини тасдиқлади:

- Текширилаяпти. Коллеж ўқувчилари ҳам текширилаяпти. Қизлар тиббий кўрикдан ўтказилаяпти, гинекологик кўрик. Патронаж ҳамширалар, маҳалла, участкавой ҳаммаси биргаликда текширишаяпти, - деди Жамила Худойқулова.

Озодлик суҳбатлашган қизириқлик коллеж ўқувчиларидан бири қизлар учун “текширувниннг мажбурийлиги”дан шикоят қилди:

- Қизларни бирма-бир текширишаяпти. Бугун Педагогика коллежи қизларини текширишаркан. Туман тиббиёт бирлашмасида, бирма-бир. Мажбурий дейишаяпти. Олдин участкавой ва маҳала фаоли суҳбат қилар экан. Шундан кейин патронаж ҳамшира суҳбат қилар экан. Шубҳали кўринса¸ ечинтириб, гинекологик текширув қилар экан. Буни менга текширувга борган танишларим айтди. Менга қолса¸ бормасдим ўша гинеколог қабулига, - дейди Қизириқ туманининг "Қишлоқ озон" маҳалласида яшовчи коллеж ўқувчиларидан бири.

Айни пайтда бу текширувларнинг ота-оналар розилигисиз, мажбурий милиция назорати остида ўтказилаётгани ҳақида хабарлар бор.

Ўзбекистонда ўқувчи қизлар орасида “эрта жинсий ҳаëтни бошлаганларни” аниқлаш мақсадида бундай гинегологик текширувлар олдин ҳам ўтказилган.

Тадбир давомида “бокиралигини йўқотган ва хомиладор қизлар аниқланиб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилгани ҳақда Озодлик аввал хабар берган.

XS
SM
MD
LG