Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:24

OzodDayjest: Ҳарбий абитуриентларнинг имтиёзлари "чегара билмайди"


Ўзбекистонлик блогер Мақсуд Саломов Давлат тест синовлари натижалари эълон қилинганидан сўнг ёзган блогида («Чегара билмас имтиёз»)​ ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар бундай имтиёзи йўқлардан катта устунликка эга бўлиши, натижада тест синовларида барча саволларга жавоб бера олган абитуриент ҳам бундай имтиёзли абитуриентдан катта фарқ билан ортда қолишини очиқ адолатсизлик сифатида баҳолаган.

Ҳарбийларга қўшиб берилган бу йилги имтиёз бошқа шахслар имкониятини қандай чегаралайди?

Блогер бу саволни ўртага қўяркан, ўзи мана бундай жавоб берган:

Биринчидан, берилган имтиёз соҳа жиҳатидан чегараланган бўлиши лозим. Соҳа жиҳатидан чегараланганлиги шундан иборатки, ҳарбий хизматни ўтаганларга фақат ҳарбий ОТМларга кириш учун маълум даражада имтиёз берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳарбий хизматни ўтаб, имтиёзни қўлга киритганлар армиядаги захматлари учун қанчалик ҳурматга лойиқ бўлмасин, бу уларни тиббиёт, адабиёт ёки ҳуқуқ каби ақлий меҳнат биринчи даражали ҳисобланадиган соҳаларда ҳеч қандай ақлий имконият билан етиб бўлмас даражадаги имтиёз билан таъминлаш - давлатдаги ақлий меҳнат вакилларини мажбуран бир неча поғона пастга турткилаб ташлашга сабаб бўлади. Агарда ҳарбий имтиёзга эга бўлганлар Ички ишлар академияси, ТВАКУ ёки шунга ўхшаш ўз соҳаси ОТМларигагина имтиёз асосида қабул қилинса, эътирозлар анча камаяди.

Иккинчидан, имтиёзнинг даражаси чекланган бўлиши лозим. Яъни, имтиёзга эга бўлган шахс унга эга бўлмаган шахс имкониятларини бутунлай йўққа чиқариб ташламаслиги керак. Бу йилги тизим эса тўлалигича йўққа чиқарди: ҳарбий имтиёзсиз абитуриент барча саволга жавоб берди, 226,8 тўплади ва у контракт тўлаб ўқишга мажбур. Лекин ҳарбий имтиёзга эга абитуриент 160 балл тўплади, имтиёзи яна 80 балл берди ва жами 240 балл билан бюджетга кирди. Бунда имтиёзсиз бола учун бюджетга кириш имкони назарий жиҳатдан нолга тенг қилиб қўйилди - шафқатсиз даражадаги мантиқсизлик! Имтиёз даражасини шундай белгилаш керакки, у абитуриентга назарий жиҳатдан 226,8 баллдан юқори балл олиб бермаслиги керак. Ахир мавжуд таълим тизимимиздан тўпланиши мумкин бўлган энг юқори балл 226,8 баллку! Бундан ортиғини тақдим қилиш яратиб қўйган таълим тизимида катта бўшлиқни ўз хоҳиши билан пайдо қилишдек гап.

XS
SM
MD
LG