Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:47

BahsOnline: Ўзбекистон тарихий байроғини қайтариш керакми?


Ўзбекистоннинг мавжуд ва тарихий - Амир Темур, Ғазнавий ва Туркистон байроқлари.
Ўзбекистоннинг мавжуд ва тарихий - Амир Темур, Ғазнавий ва Туркистон байроқлари.

BahsOnlineнинг навбатдаги сонида Ўзбекистоннинг тарихий байроғини қайтариш керакми, деган савол жавобини муҳокама қиламиз.

Бундан 25 йил олдин Ўзбекистон мустақил бўлганидан сўнг¸ янги давлат рамзларини (байроқ, гимн ва герб) қабул қилиш масаласи кўрилган эди.

Ўша пайтда мустақил бўлган Болтиқбўйи¸ Украина¸ Грузия ва Арманистон каби давлатлар ўз тарихий байроқларини кўтаришди. Россия ҳам 1720 йилги тарихий байроғини қайта тиклади.

1991 йилда Ўзбекистон Олий Кенгашида мутлақ кўпчиликни ташкил қилган коммунист депутатлар ўшангача амалда бўлган Ўзбекистон ССР давлат рамзларидан “СССРга тегишли” айрим ёзувларнигина ўчириб, янги мустақил давлат рамзлари сифатида тезроқ қабул қилиб қўйиш таклифи билан чиқишди.

Пировардида икки ярим минг йиллик тарихга эга бўлган ҳудудга ворис бўлган Ўзбекистон республикасида янги байроқ таъсис қилинди.

Парламентдаги озчиликни ташкил қилган, демократик қарашдаги бир гуруҳ депутатлар эса Ўзбекистон тарихидаги мавжуд рамзларни қайта тиклаш талаби билан чиқишган эди.

BahsOnline: Ўзбекистон тарихий байроғини қайтариш керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:48 0:00
Бевосита линк

Орадан 25 йил ўтиб ҳам қадимий рамзларни қайтариш борасида баҳслар тўхтагани йўқ.

Мустақиллик байрами арафасида бу мавзуни BahsOnline дастурида муҳокама қиламиз.

Ўзбекистоннинг тарихий байроғини қайтариш керакми?

Агар бу борадаги баҳсларга қўшилмоқчи бўлсангиз, ҳар пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзиллари ҳамда IMO, WhatsApp, VIBER орқали боғланинг.

Сиз шунингдек жонли эшиттиришга:

IMO: +420 724 971 539

WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713

VIBER: + 420 602 612 713, билан боғланишингиз мумкин.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, babajanovs@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида

1991-йилнинг 17-18 ноябри кунлари Ўзбекистон Олий Кенгаши оқ¸ кўк ва яшил рангли 12 юлдузли байроқни қабул қилди.

Бу байроқ Ўзбекистонлик рассом Анвар Мамажонов тарафидан ясалган ва тарихда мавжуд бўлмаган мутлақо янги байроқ эди.

Бундан 25 йил бурун Олий кенгаш депутатлари эътиборига ҳавола қилинган байроқлардан фақат биттаси тарихий байроқ эди.

Бу байроқ 1921 йили Бухорода жадид Аҳмад Закий Валидий томонидан тузилган “Эрк” партиясининг байроғи бўлган.

1921-йилнинг ёзида бир гуруҳ маҳаллий ватанпарварлар Аҳмад Закий Валидий бошчилигида Бухорода “Туркистон Миллий Бирлиги ” деган ярим яширин ташкилот ва унинг қошида эса “Эрк” сиёсий партиясини тузган эдилар.“Туркистон Миллий Бирлиги”нинг ягона мақсади ўшанда- “Мустақил Туркистон давлати”ни қуриш бўлган.

Бу байроқ ҳақида ëзган собиқ депутат Насрулло Саид назарида ушбу рамз ишғолчиларга қарши кураш рамзи бўлган:

“Большевикларга қарши кейинги барча исёнлар айнан шу байроқ остида амалга оширилган деб қараш мумкин. Туркистон ҳудудлари бўйлаб кейинчалик кенг тарқалиб кетган ва тарихда “босмачилик ҳаракати” деб рус босқинчилари томонидан номланган туркистонликларнинг кейинги барча миллий озодлик курашлари ҳам айнан символик маънода ушбу байроқ билан узвий боғлиқдир.

Шуни унутмаслик керакки, халқаро сиёсий минбарларда ушбу байроқ ҳозир ҳам эсланади. Бу байроқ эсланганда у билан бирга Туркистоннинг миллий озодлиги учун ўз йўлида, ўз усулида, ўзи билганча курашган – Анвар пошшо, Иброҳим бек, Мадамин бек, Шермуҳаммад бек, Жунайидхон, Аҳмад бек, Усмон Хўжаев, Хон Мурод, Муҳиддин бек, Ўтан бек каби ўнлаб мард юртдошларимизнинг номлари ҳам доим эсланади “ дея таъкидлаган эди.

Турколог олим Уолтер Трембицскийга кўра, ушбу байроқдаги уч ранг (оқ, қизил ва қирмизи) тарихда ном қозонган уч турк империяси байроқлари рангидан олинган. Байроқда алмашиб келадиган 9 йўлак тасма ранг бўлиб, 5 та қизил ва 4 та оқ ранглар кетма-кет алмашади. Байроқнинг олд ўртасида қирмизи рангда тўртбурчак бўлиб унда оқ ой ва оқ беш юлдуз жойлаштирилган. Байроқнинг чор тараф чеккаси туркийлик рамзи- кўк ҳошия билан тугалланган. Байроқдаги 9 йўл Туркистон тарихидаги ўтган ҳар турли хоқонлик, амирлик ва хонликларни англатиш билан бирга, Туркистон тупроқларида яшаган ўзбек, тожик, қозоқ, қирғиз, туркман, қорақалпоқ, уйғурларга ишорат қилиши айтилади.

XS
SM
MD
LG