Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:05

"Аҳмад-шаxмат" қўшиғи билан номи чиққан шаҳарнинг севимли "масхарабози" ўғирликда ушланди (ВИДЕО)


Тошкент бозорларида қўшиқ айтиб¸ тиланчиликк қиладиган 18 яшар Бектемир Рашидов одамларнинг уйига деразадан ошиб кириб ўғирлик қилганликда айбланиб¸ устидан жиноят иши очилди. Озодлик ҳуқуқ-тартибот идораларидан олган маълумотга қараганда, Бектемир 11 январь куни ўғирликка тушган.

Бектемир Рашидов 2016 йили молиявий фирибгарликда айбланиб қўлга олинган Аҳмадбой Турсуновга бағишлаб “Аҳмадбой” акамни қўйворийлар", “Аҳмад-шахмат, отангга минг раҳмат” дея қўшиқ айтгани ортидан ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган эди.

Қуйичирчиқ туман ИИБ ходимининг Озодлик мухбирига айтишича¸ Бектемир Рашидов устидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган:

- Деразадан кириб ўғирлик қилибди. Форточник экан бу ашулачи йигит. 11 январь, кундуз куни дераза ойнасидан кириб уйдаги нарсаларни ўғирлаб кетган, деди ИИБ ходими.

Унинг айтишича¸ “Қуйичирчиқ туман Абай маҳалла фуқаролар йиғини Найман маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, ўқимайдиган, ишламайдиган ва кўчада тиланчилик” қилиб кун кўрадиган Бектемир Рашидов “300 АҚШ доллари, 100 минг сўм, нархи 600 минг сўмлик 1 дона олтин узук, нархи 200 минг сўм бўлган дур тақинчоғини ўғирлаганликда” гумон қилинмоқда.

- Уни қўлга олиб, сўроқ қилиб маҳалла кафолати остида уйига қўйиб юбордик. Тергов тугаб ишни судга оширамиз. Суд нима ҳукм қилса, ўзи билади¸ деди ИИБ ходими.

Тармоқ юлдузи

Ҳозир ўғирликда гумон қилинаётган Бектемир Рашидовнинг “Аҳмадбой” акамни қўйворийлар", “Аҳмад-шахмат, отангга минг раҳмат” дея айтган қўшиқлари 2016 йилда ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини “портлатган” эди. Ўша йили "Аҳмад-шахмат" қўшиғи хитга айланди

Чинозлик Аҳмадбой халқ оғзаки ижодида: "Аҳмад-шахмат, отангга минг раҳмат"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:23 0:00

Сергели бозоридаги дўмбоқ болакайнинг "Аҳмад –шахмат" қўшиғи тармоқ орқали турли версияларда миллион мартадан кўпроқ томоша қилинди.

Қўшиқнинг "Аҳмад, отангга раҳмат" нақоратини эса, бошқа ижрочилар реп тарзида куйлашди.

XS
SM
MD
LG