Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:50

Аҳмадбой пирамидаси қулатилди, лекин Тўхтасинбойники ишлаяпти


Тошкент вилояти Чиноз туманида молиявий пирамида тузган Аҳмадбой Турсунбоев мол мулки хатланиб, ўзи ҳибсда қолаётган бир пайтда туманда бошқа молиявий пирамидалар фаолияти давом этаётгани айтилмоқда. Чинозда катталиги жиҳатдан Аҳмадбойникидан кейин иккинчи ўринда турувчи ва аҳоли орасида Тўхтасинбой номи билан танилган тадбиркор аҳолидан пул олди-берди қилишда давом этмоқда.

Бу ҳақда Тўхтасинбой пирамидасига пул тиккан чинозликлардан бири Озодликка шуларни айтди:

- Тўхтасин, Баҳодир, Жалол, Расул деганлари (бу шахсларнинг тўлиқ исми Озодликка маълум эмас) ишлаяпти, пул тарқатиб, бошқа қиляпти. Норози бўлганларни пулини таннархини қайтариб беряпти. Бир ой олдин 4 миллион сўм топширган бўлса, 3 миллион 200 минг қилиб қайтариб беряпти. Ўйиндан чиққани учун 20 фоиз устамасини олиб қоляпти. Ўйинни давом эттирадиган бўлса 4 миллион сўмни, бир йилда 100 фоизга келишган бўлса шу пулни 8 миллион қилиб ойма-ой бўлиб оларди, - дея иддао қилади чинозликлардан бири.

Аҳмадбой пирамидаси қулатилди, лекин Тўхтасинбойники ишлаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:13 0:00
Бевосита линк

Озодликка гапирган бошқа чинозлик эса Аҳмадбой ҳибсга олинганидан сўнг ҳамма қўрқиб қолгани, Тўхтасин, Баҳодир, Жалоллардан пулларини кўпчилик қайтариб олаётганини айтади:

-Тўғри, Тўхтасинники ишлаяпти. Лекин, кўпчилик пулини қайтариб оляпти. фоизга ютқизса ҳам қайтариб оляпти. Ўйинни давом эттираётганлар ҳам бор, лекин кўпчилик қайтариб оляпти, - деди чинозлик тадбиркор.

Аҳолидан йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан миллий ва чет эл валюталарини олиш билан шуғулланиб келган Аҳмад Турсунбоев ва унинг уч шериги ўтган ҳафта ҳибсга олинган, бир неча миллионлик молиявий маблағи олиб қўйилган эди.

Агар бу амал жиноят бўлса, нега бошқа “бой”ларга тегишмаяпти?

Озодликка мурожаат этган чинозликлардан бири шу савол уларни ўйлантираётганини айтади:

- Нега Аҳмадбой, Нуриддинбойларни ушлашди, Тўхтасинбой, Баҳодирбойларга тегишмади. Ҳаммаси бир ишни қиляптику? Бугун ҳам ишлашяпти, пул тарқатишяпти, пул олишяпти. Агар бу амал жиноят бўлса, ҳаммасини ушлашсин, нега бошқа “бой”ларга тегишмаяпти, - дейди Аҳмадбой молиявий пирамидасига пул тиккан чинозликлардан бири.

Аҳмаджон Турсунбоев молиявий пирамида фаолияти билан 4 йилдан бери шуғулланиб келгани ва айрим тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳукуматдаги юқори лавозимли мулозимлар уни дастаклаб келган.

Унинг асосий мижозлари шоу бизнеси юлдузларидан тортиб ички ишлар бошқармаларининг мансабдорлари бўлишгани айтилади.

- Чиноз Ички ишлар бошқармасидаги амалдорлардан тортиб ҳукуматни энг тепасидагилар ҳам Аҳмадбой билан ҳамкорликда ишлаган. Шоу бизнесидаги кўзга кўринган қўшиқчилар, қизиқчилар унинг асосий мижозлари бўлишганини ҳам биламиз, - дея иддао қилади исми сир қолиши шарти билан Озодликка гапирган чинозлик тадбиркорлардан бири.

Лекин, бу иддаоларни тасдиқлаш имконсиз.

Ҳозирда Аҳмадбой Турсунбоев ва унинг уч шериги Тошкент вилоятидаги вақтинчалик тергов изоляторларнинг бирида ушлаб турилаётгани айтиляпти.

Кредиторларнинг мулкига нима бўлиши ҳақида ҳукумат аҳолига аниқ маълумот бермаяпти.

XS
SM
MD
LG