Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:48

“Капиталбанк” Президент куёвидан Алишер Усмоновга ўтдими?


Алишер Усмоновга қарашли USM Holdings таркибидаги “Телекоминвест” “Капиталбанк” даги улушини 25 фоизга етказган.
Алишер Усмоновга қарашли USM Holdings таркибидаги “Телекоминвест” “Капиталбанк” даги улушини 25 фоизга етказган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов “Капиталбанк”нинг афилланган шахслар рўйхатидан чиқарилди.

Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталидаги янгиланган маълумотлардан англашилади.

Айни пайтда Корпоратив маълумотлар ягона порталидаги маълумотга кўра, “Капиталбанк”нинг камида 45 фоиз акциялари асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновга қарашли USM холдинг таркибидаги «Телекоминвест» ҳамда у билан афилланган «Корус» ​ширкатига ўтган.

“Капиталбанк” Ўзбекистон банк секторидаги етакчи позицияни эгаллаган молия ширкатларидан биридир.

Асос келтирилмади

Маълум бўлишича, ўтган йил октябридан буён “Капиталбанк” нинг 50 фоиз акцияларига эгалик қилиб келган Ойбек Турсунов 21 январь куни банкнинг афилланган шахслар рўйхатидан чиқарилган, лекин бу амалиёт қандай асосларга эга бўлгани тўғрисида очиқ маълумот мавжуд эмас.

Марказий банк баёнотида электрон пулларни ишлаб чиқариш ҳуқуқи “Payment Aggregation Systems” МЧЖга ва “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкига берилгани қайд этилди.

Корпоратив маълумотлар ягона порталидаги маълумотда банк “қимматбаҳо қоғозлари”га ҳамда “қимматбаҳо қоғозлар моҳияти”га оид катакларда “-“ белгиси қўйилган.

“Ҳодиса типи” катакчасида эса “чиқарилди” деган сўз ёзилган, холос.

“Капиталбанк”нинг Ойбек Турсунов тасарруфига ўтиши

Ойбек Турсунов 2021 йилнинг 29 октябрь куни "биржадан ташқари савдо-сотиқ"да “Капиталбанк”нинг 112 миллион акциясини қўшимча равишда сотиб олгани хабар қилинганди.

Бу билан 2019 йилдан бери банк ҳиссадори сифатида тилга олиниб келинадиган Ойбек Турсунов “Капиталбанк”даги улушини 50 фоизга етказган.

Бунга қадар Ойбек Турсунов “Капиталбанк”нинг 52,43 миллион акцияси эгаси бўлган.

Ўзбекистон Марказий банки “Капиталбанк”ни Ойбек Турсунов ўз назоратига олганидан 14 кун ўтгач, 11 ноябрь куниQIWI Uzbekistan электрон пулини ўз реестрига киритди ва ишлаб чиқаришга рухсат берди.

Марказий банк баёнотида электрон пулларни ишлаб чиқариш ҳуқуқи “Payment Aggregation Systems” МЧЖга ва “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкига берилгани қайд этилди.

Назорат пакети Усмоновга ўтган бўлиши мумкин

2022 йилнинг 10 январида “Тошкент” республика фонд биржаси асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновга қарашли USM Holdings ширкати шўъбаси бўлган “Телекоминвест” “Капиталбанк” устав капиталининг 8,33 фоизини сотиб олгани ва бу билан ўз улушини 25 фоизга етказгани тўғрисида билдирганди.

Корпоратив маълумотлар ягона порталида бош қароргоҳи Россия пойтахти Москва шаҳри 1-Тверской-Ямской тор кўчаси сифатида кўрсатилган “Телекоминвест” “Капиталбанк”нинг 20 фоиз ва ундан кўпроқ акциялари эгаси сифатида қайд этилган.

Бундан ташқари, бош қароргоҳи Россия пойтахти Москва шаҳри 1-Тверской-Ямской тор кўчаси сифатида кўрсатилган “АО Корус” ҳам “Капиталбанк”нинг 20 фоиз ва ундан кўпроқ акциялари эгаси сифатида қайд этилган.

Корпоратив маълумотлар ягона порталида бош қароргоҳи битта кўча ва битта бинода экани қайд этилган “Телекоминвест” ва “АО Корус” “Капиталбанк” билан афилланган юридик шахслар сифатида 2022 йилнинг 12 январида рўйхатга олинган.

Очиқ маълумотларда "Телекоминвест" Москва шаҳри 1-Тверской-Ямской кўчаси 18-уйнинг 3-қаватидаги 64-хонада, "АО Коркус" Москва шаҳри 1-Тверской-Ямской кўчаси 18-уйнинг 1-қаватидаги 36-хонада жойлашгани қайд этилган.

51 миллион сўмлик ручка

Ойбек Турсунов 2017 йилда Президент Администрацияси Молия-хўжалик департаменти Давлат резиденциялари дирекциясининг бош директори лавозимига тайинлангани тўғрисида Озодлик ўз манбаларига таяниб хабар берган эди.

Озодлик ихтиëридаги расмий ҳужжатда Ойбек Турсунов солиқ тўловчи ҳисобидан 51 миллион сўмга қимматлиги билан ном чиқарган Mont Blanc ручкаси сотиб олгани қайд этилган.

Турсуновнинг ҳозирда ҳам Президент Администрацияси Молия-хўжалик департаменти Давлат резиденциялари дирекциясининг бош директори лавозимда қолган-қолмаëтгани ҳақида расмий маълумот йўқ.

Ойбек Турсунов 2020 йилда Uzcard низом капиталининг 75 фоизини ҳам сотиб олганди. Кейинроқ бу ширкатнинг 51 фоиз ҳиссаси Ўзбекистон Миллий банки тасарруфига ўтган.

Икки йил муқаддам Озодлик Тошкентдаги 100 дан ортиқ тадбиркорга тегишли 11¸5 миллион долларга баҳоланган ер шаҳар ҳокимининг қарори билан Ойбек Турсуновга алоқадор ширкатга текинга берилгани ҳақида ёзган эди.

Ўзбекистоннинг жорий президенти оиласига яқин шахслар, хусусан куёвларининг кўп миллион долларлик бизнес эгаларига айланиши Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келиши билан деярли бир вақтда бошланган тренд ҳисобланади.

$11.5 млнлик "совға"- Ортиқхўжаев 100га яқин тадбиркор ерини президент куëвига алоқадор ширкатга текинга берган
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:39 0:00

Озодлик ўтган йил сентябрида эълон қилган журналистик суриштирув Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаровга тегишли ширкатларга Ўзбекистоннинг Президент назоратидаги Тикланиш ва Тараққиëт жамғармасидан ўнлаб миллион доллар маблағ ажратилганини ўртага чиқарганди.

На куёвлар ва на президент Мирзиёев администрацияси ҳозирга қадар Озодлик суриштирувидаги маълумотларга муносабат билдирмаган, жумладан, уларни расман ҳеч қачон рад этган эмас.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG