Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:30

"Бўшаб қолган ғазна". Ўзбекистон бюджет дефицитини ёпиш учун кўпроқ олтин сотмоқда


Ўзбекистон олтини.
Ўзбекистон олтини.

Бутунжаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига кўра, март ойида Ўзбекистон 11 тонна олтин сотиб, дунёда биринчи ўринни эгаллади, фақат 10 тонна олтин сотган Таиланд унга яқин келиши мумкин.

Дунёнинг аксарият марказий банклари қимматбаҳо металларни жамғаришга ҳаракат қилмоқда, бироқ Ўзбекистон буни анча аввал бошлаган эди.

Кўплаб иқтисодий муаммоларни ҳисобга олсак, Ўзбекистоннинг олтин сотиш стратегиясида мантиқ бор.

“Бизда савдо камомади, бюджет тақчиллиги бор. Экспортнинг бошқа турлари биз хоҳлаган даражада бўлмаслиги мумкин. Геосиёсий беқарорлик шароитида [олтин] нархи юқори қолар экан, ҳозир олтин сотиш учун энг ёмон вақт”, дейди мустақил тошкентлик иқтисодчи Юлий Юсупов «Озодлик» радиосига.

Бироқ, таҳлилчилар фикрича, олтин савдосига ўсиб бораётган қарамлик, сўнгги йилларда сезиларли ўзгаришларга қарамай, ҳали ҳам чуқур ботқоқда бўлган иқтисодиётдаги давомли муаммоларни кўрсатмоқда.

Ўзбекистон олтин сотишда дунёда яна етакчи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:47 0:00

Камроқ кўпроқдир

Собиқ Иттифоқ даврида олтин қазиб олиш бўйича Россиядан кейин иккинчи ўринда турган Ўзбекистонда олтин кончилиги давлат назоратида бўлиб келган ва мамлакат иқтисодиёти таянчидир.

Аммо иккинчи президент Шавкат Мирзиёев даврида мамлакатнинг халқаро захираларидаги олтин улуши сезиларли даражада ошди, яъни Марказий банк маълумотларига кўра, 2016 йилда Мирзиёев ҳокимиятга келганида бу 50 фоиздан кам эди, ҳозир деярли учдан икки қисмга етган.

Марказий банк раиси ўринбосари Бекзод Ҳамроев 2022 йил ноябрь ойида Bloomberg агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон олтиннинг энг йирик харидорларидан бири бўлган пайтдаги мамлакат стратегиясини таърифлар экан, “биз учун иккита омил бор: жорий нарх ва келажакдаги нарх”, деди.

“Нарх ошяптими ёки энг юқори чўққига чиқиб, тушяптими? Бу биз истаган дақиқа. Агар нарх кўтарилса, сотишга шошмаганимиз маъқул."

Олтин нархи сезиларли – 1 январдан бери 13 фоиздан кўпроқ ошди.

Бу ҳолат ўтган ойда Ўзбекистоннинг «Gazeta.uz» нашри таъкидлаган вазиятга олиб келди, бунда олтин сотилишига қарамай Марказий банкнинг олтин захиралари қиймати март ойида аслида 6 фоиздан кўпроққа ошган. Ваҳоланки, сотув натижасида заҳира 10,9 тоннага камайиб, 357,7 тоннани ташкил этди, бу деярли икки йил ичида энг паст кўрсаткичдир.

1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг валюта захиралари 34,2 миллиард долларни ташкил этди, шундан 26,5 миллиард долларга яқини олтиндир.

Бундан ташқари, олтиннинг юқори баҳоси 2019 йилги еврооблигациялар бўйича қарзни тўлаш бўйича 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ юкини ҳам юмшатди.

Ўзбек сўми: 30 йилда қарийб икки минг баробар қадрсизланган валюта
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:45:47 0:00

Аммо АҚШда яшовчи ва иқтисодий масалаларни мунтазам шарҳлаб турадиган Ўзбекистоннинг собиқ расмийси Смаил Оспановнинг айтишича, бу ҳукуматга бюджетдаги тартибсизлик ва чекланган иқтисодий ислоҳотлар ва инновациялар билан давом этаверишига имкон беради.

“Ҳукумат олтин сотиш орқали бўш ғазнасини тўлдиришга ҳаракат қилаётганининг ўзи мамлакат иқтисодиётининг оғир аҳволидан далолат беради”, деди у «Озодлик» радиосининг ўзбек хизматига.

“Ҳозир қарасангиз, Ўзбекистон асосан олтин экспорт қилмоқда. Ҳукумат сўнгги ўн йил ичида ўз иқтисодиётини диверсификация қила олмади.

Олтин захирада туриши керак бўлган нарсадир”.

2023 йилда Ўзбекистоннинг савдо камомади мисли кўрилмаган 13,7 миллиард долларни ташкил қилди. Экспорт 24 фоизга ошган бўлсада, ўсишнинг катта қисми рекорд даражадаги олтин сотилиши ҳисобига эди, бу 8 миллиард доллардан ошиб кетди ва экспорт қилинган умумий маҳсулотларнинг учдан бир қисмини ташкил этди.

Давлат сирига айланган табиий газ импорти.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:21 0:00

Ассалом, қарз!

2016 йилда ҳокимиятга келганидан сўнг Мирзиёев бошқарувининг илк йиллари йирик иқтисодий ислоҳотлар билан бир қаторда, бироз сиёсий илиқлик билан ҳам кечди.

Гарчи янги раҳбар автократ Каримов даврида бош вазир бўлиб ишлаган бўлса-да, у тез орада валюта қонунчилигини либераллаштиришни бошлади, миллиардлаб доллар келтирган хорижий сармоя кампаниясида эса ташқи қарз сезиларли ошди.

Каримовнинг чорак асрлик бошқарувининг сўнгги йилларида давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати 10-15 фоиз оралиғида эди. Ўзбекистоннинг хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятлари ҳозирги кунда ЯИМнинг учдан бир қисмидан кўпроғига тенг бўлиб, биргина сўнгги беш йил ичида қарийб икки баравар кўпайган.

Февраль ойидаги рейтинглар бўйича шарҳида Fitch рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг прогнозини BB-«барқарор» даражасида тасдиқлади, шу билан бирга “битта товарга қарамлик” ва “жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотнинг пастлиги, давлатнинг иқтисодиётдаги рақобатга дош бера олмайдиган ва катта, аммо камайиб бораётган улуши, бошқарувнинг яхшиланаётган аммо ҳамон заиф ҳолати” ҳақида огоҳлантирди.

Маҳаллий тоғ-кон корхоналаридан мунтазам равишда ўзбек валютасида сотиб олинган ва кейинчалик халқаро бозорларда долларга сотиладиган олтиннинг мунтазам харид қилиниши ҳам миллий валютага босимни юмшатишда қўл келмоқда.

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери сўм қарийб 15 фоизга, хусусан, санкциялар остидаги Москва билан мустаҳкам иқтисодий алоқаларга эга Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби қўшни давлатларнинг валюталаридан ҳам кўпроқ қадрсизланди.

Яқин Шарқдаги уруш ва умумий геосиёсий таранглик яқин келажакда олтин нархини юқори ушлаб туриши мумкин бўлган омиллардандир.

Бироқ, кўплаб таҳлилчилар учун асосий муаммо олтин савдоси эмас, аксинча, давлат харажатлари ўсишини қоплаш учун муқобил даромад манбалари йўқлигидир.

Март ойида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги мамлакат консолидацияланган бюджетида йиллик камомад 5 миллиард доллар ёки ЯИМнинг 5,5 фоиздан ортиғига тенг бўлганини маълум қилганди. Ҳукумат ва ХВФ тан олинганидек, бу юқори инфляцияга олиб келадиган яна бир номақбул кўрсатгичдир.

Сўров: Нарх-наво сизга қандай таъсир қилмоқда?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:56 0:00

ХВФнинг мамлакат бўйича прогнозларига кўра, истеъмол нархлари инфляцияси жорий йилда 11,5 фоизни ташкил этади, бу ўтган йил охиридаги 8,8 фоиздан юқори ва 2024 йилда ўсиш суръати 5,4 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Мирзиёев даврида кескин ошган норесурс экспортларидан бири бу туризм бўлиб, расмийлар ўнлаб мамлакатлар фуқаролари учун визалар бекор қилинганидан кейин уни иқтисодиётдаги улуши 2025 йилга бориб ЯИМнинг камида 5 фоизига етишига умид қилган.

Ушбу мақсадлар 2018 йилда эълон қилинганди.

Бироқ, пандемия режаларга путур етказди ва бу сектор ҳозирда ўйланган даражага яқин ҳам келмайди.

Расмий маълумотларга кўра, 2023 йилда мамлакатга 6,6 миллион хорижий сайёҳ келган, бу 2022 йилга нисбатан 26 фоизга кўп бўлсада, 2019 йилдаги 6,75 миллиондан бироз пастроқдир.

Форум

XS
SM
MD
LG