Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:37

2020 сарҳисоби: Ўзбекистонни ларзага солган беш воқеа


2020 йилнинг энг муҳим 5 воқеаси: Сардоба тошқини, Сўх воқеаси, Ғузордаги ғалаён, Намангандаги норозилик, Бухородаги довул
2020 йилнинг энг муҳим 5 воқеаси: Сардоба тошқини, Сўх воқеаси, Ғузордаги ғалаён, Намангандаги норозилик, Бухородаги довул

Пандемия 2020 йилда Ўзбекистон юз тутган ягона инқироз эмасди.

Ўн минглаб одамни бошпанасиз қолдирган Сардоба тошқини, Бухородаги табиий офат ва мамлакатни ларзага солган Сўх ва Ғузордаги ғалаёнлар.

Ижтимоий тармоқларда резонансга сабаб бўлган норозиликлар...

Озодлик бу рўйхатни саралаб, йилнинг энг муҳим 5 та воқеасини танлаб олди.

Сардоба тошқини

Сардоба сув омборининг ўпирилиши, шубҳасиз, 2020 йилнинг энг муҳим воқеаси бўлди.

1 май кунги техноген фожиа оқибатида, расмий маълумотга кўра, камида 6 киши ҳалок бўлган. Бедарак кетгани айтилган яна бир шахснинг тақдири ҳануз номаълум.

Минглаб оила бошпанасидан, мол-мулкидан айрилди. Ҳукумат Сардобада янги сити қурди, лекин маълум сабаблар билан уйсиз қолаётганлар норозилик чиқишларини тўхтатмаяпти.

ЭКСКЛЮЗИВ ТАСВИРЛАР: Ўпирилган Сардоба сув омборида вазият ташвишли
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:20 0:00
  • 1 май куни тонгги соат олтиларда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони ўпирилди.
  • Бир неча соат ичида Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги минглаб уй¸ гектарлаб экин ерлари сув остида қолди.
  • Ўша куннинг ўзида 24 та аҳоли пунктидан 90 мингга яқин одам эвакуация қилинди.
  • Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, тошқин оқибатида 17300 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган, улардан 56 нафари шифохонага жойлаштирилган.
  • ФВВ маълумотига кўра, Сардоба тошқинида 6 киши ҳалок бўлган, уларнинг 2 нафари аёл, 4 нафари эркаклардир. Ўша пайтда яна бир киши бедарак йўқолгани хабар қилинганди. Озодлик 18 декабрь куни ФВВ билан боғланиб, бедарак йўқолган шахс ҳақида бирор янгилик аниқлай олмади. ​
  • Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобича, Сардоба омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида жами 276 квадрат километр майдонни сув босган, бундан 76 квадрат километри Қозоғистонда жойлашган.
  • Туркистон вилояти Махтаарал туманидаги 14 та қишлоқдан жами 31 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган.
  • Ҳисоб-китобга кўра, тошқиндан Қозоғистон 404 миллион тенге (тахмин 950 минг АҚШ доллари) зарар кўрган. Ўзбекистон кўрилган зарар миқдорини очиқламади.
  • Расмий маълумотга кўра, Сардоба омборидаги талафот оқибатида 8 та болалар боғчаси, 16 та мактаб, 7 та тиббиёт муассасаси, 1 та коллеж, 7 та қабристон, 3 та масжид, 13 та республика аҳамиятидаги кўприк, 52 км узунликдаги йўл, 1 та деҳқон бозори зарарланган. 4та нимстанция сув остида қолди. Бунинг ортидан 8 мингдан зиёд аҳоли электр энергиясидан маҳрум бўлди.​
  • Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида¸ расмий маълумотларга кўра¸ 2570 та ҳовли-жой, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган¸ 1781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар-жой қисман зарарланган.
  • Бошпанасидан айрилганлар учун Сирдарëда 50 гектар майдонда 86 та 5 қаватли уй-жой қурилди.
  • Айни пайтда турли сабаблар билан уйсиз қолаётган сардобаликлар Тошкентда норозилик чиқишлари қиляпти.
  • Жумладан, 30 ноябрда 50 дан ортиқ сардобалик Тошкентга, Ўзбекистон Бош вазири қабулига кириш учун борган, бу ерда ҳеч ким қабул қилмагач, улар президент Мирзиёевнинг Дўрмондаги қароргоҳига қараб йўл олган, етиб борганида уларни қўриқлаш хизмати тўхтатган ва Сирдарёга қайтариб юборган эди.
Сардоба тошқинидан зиëн кўрган мирзаободликлар ва сардобаликлар ўз уйлари бузилишига норозилик билдирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:06 0:00

Озодлик ўтказган журналистик суриштирув Ўзбекистондаги гидроиншоотлар вазири мақомида бўлиб келаëтган сенатор Абдуғани Сангиновнинг Сардоба сув омбори қурилишида ҳам давлат буюртмачиси¸ ҳам қурувчи пудратчи мақомида қатнашганини тасдиқлади.

Расмий маълумотга кўра, тошқин бўйича очилган жиноят иши доирасида жами 10 ташкилотнинг 17 мулозими терговга тортилган. Улар орасида Сангинов бизнес империясига қарашли ташкилотлар йўқ.

Сардоба фожиаси сабабларини сув омборини қурган Сангиновнинг ўзи тафтиш қилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:21 0:00

Сўх воқеаси

2020 йилнинг май ойида содир бўлган сўх воқеаларидан 3 ой ўтиб қўлга олинган ўнлаб сўхликдан 22 нафари ҳозирда суд курсисида ўтирибди.

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги “Чашма” булоғи суви устида бошланган икки мамлакат фуқаролари ўртасидаги даҳанаки жанжал оммавий тартибсизликларга айланиб кетди.

Сўхлик норозилар ўша пайтдаги Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ва Сўх тумани ҳокимини тошбўрон қилди.

Норозилик воқеа жойига борган бош вазир Абдулла Ариповнинг ваъдаларидан сўнг тинчланди.

Сўх жанжали: Чашма булоғи можароси, ўқ еган сўхликлар, тинч йўл билан ҳал қилинган зиддият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:30 0:00
  • 31 май куни чегаранинг баҳсли қисмидаги булоқ суви устида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг ўзаро тортишуви оммавий тартибсизликларга айланиб кетди.
  • Расмий баёнотга кўра, жанжалда икки тарафдан мингдан ошиқ одам, гувоҳларга кўра эса, 4 минг атрофида одам қатнашган, томонлар бир-бирини тошбўрон қилган, бир неча уйга ўт қўйилган.
  • Оммавий тартибсизликлар чоғида, Ўзбекистон томонига кўра, Сўх тумани шифохонасига ўқ еган ва жароҳатланган 187 ўзбекистонлик келтирилган, буларнинг 3 нафари ов милтиғидан яраланган.
  • Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра эса, жами 25 қирғизистонлик жароҳатланган, улардан 4 нафари оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.
  • Чегарада бошланган даҳанаки можаронинг кейинчалик тўқнашувга айланиб кетишида маҳаллий раҳбарлар, хусусан, Фарғона ҳокимини айблаган норозилар Шуҳрат Ғаниев ва Сўх тумани собиқ ҳокимини тошбўрон қилган эди.
  • 1 июнь куни Бош вазир Арипов норози бўлиб йиғилган юзлаб сўхлик билан шахсан учрашди, президент Мирзиёев номидан чегара, сув ва яйлов муаммосини ҳал қилиб беришни ваъда қилди.
  • Тўқнашувдан 3 ой ўтиб, унга алоқадорликда айбланган ўнлаб сўхлик қўлга олинди, 6 нафарига айблов эълон қилинган. Аммо 9 ноябрь куни маҳкамада 22 нафар айбланувчи ҳозир бўлди.
  • 31 майдаги тўқнашувларни уюштиришда айбланаётган судланувчиларга нисбатан қийноқ қўлланилгани иддаоси ҳам айтилди.
  • Айбланувчилар орасида 2 нафари вояга етмаган, яна бир нечаси ўзбек тилини билмагани учун таржимон сўраган, бироқ таржимонсиз тергов қилингани ҳақида маълумотлар бор.
  • Суд жараёни ҳали ниҳоясига етмади.
Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев нега Сўхда тошбўрон қилинди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:33 0:00

Ўшанда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати раҳбарлари "Чашма" чегара пунктида учрашиб, зиддиятнинг эскалациясига йўл қўймаслик ва ўзаро тинч ҳал қилишга келишиб олганди.

Сўхда май ойида юз берган тўқнашувлар юзасидан биронта қирғиз фуқароси ҳибсга олингани ёки жиноят иши очилгани маълум эмас.

Ғузордаги ғалаён

21 октябрь куни ойлик ва овқатнинг вақтида берилмагани боис ғалаëн кўтарган Enter Engineering ширкатининг 20 нафарга яқин ишчилари устидан жиноят иши ҳали ниҳоясига етмади.

Аввалига Энергетика вазирининг ўринбосари Беҳзод Норматов махаллий матбуотга берган суҳбатида “ҳақли талаб билан чиққан ишчиларга жазо берилмаслиги ва улар айтган муаммолар жойида ҳал қилинишини” айтган эди.

4 миллиард долларлик Uzbekistan GTL заводини қураëтган минглаб ишчи ғалаëн кўтарди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:26 0:00
  • 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да Қашқадарë вилояти Ғузор туманида Uzbekistan GTL заводини қураëтган Enter Engineering компаниясининг минглаб ишчиси стихияли норозилик акциясига чиқди.​
  • Озодликда мавжуд бўлган видеоларда тахминан 5 мингга яқин каска кийган ишчилар завод биносини штурм қилаëтгани акс этган. Видеоларда стол стулларни синдириб ширкат офисини остин - устун қилаëтган ишчилар кўринади.
  • Шу куни Enter Engineering мулозими Шуҳрат Арзиев калтакланган. Бош прокуратуранинг қайд этишича, ҳодисада бир неча киши, жумладан, ошхона, кадрлар бўлими, “Enter Engineering” муҳандис-техник ходимларига тан жароҳати етган.
  • Ишчиларга кўра, икки кун давомида завод ишчилари овқатсиз қолгани ва ойликлар вақтида берилмагани норозиликка сабаб бўлган.
  • Маълумотларга кўра, норозиликни бостириш учун заводга Миллий гвардия, ДХХ ва ИИБ махсус кучлари ташланган.
  • Ғалаëнни бостириш учун кўздан ëш оқизувчи газ қўлланилгани ҳам иддао қилинди.
  • Enter Engineering Pte.Ltd. ширкатининг Тошкентдаги бош офиси мулозимларидан бири Озодлик билан суҳбатда Ғузордаги заводда келиб чиққан ғалаёнга ошхона эшиги бузилиб қолгани сабаб бўлганини айтди.
  • Uzbekistan GTL Бош директори Фаҳриддин Абдурасулов 24 октябрь кунги матбуот анжуманида ғалаëн қилган ишчиларнинг "барча талаблари қондирилгани"ни иддао қилган эди.
  • Энергетика вазирининг ўринбосари Беҳзод Норматов эса махаллий матбуотга берган суҳбатида “ҳақли талаб билан чиққан ишчиларга жазо берилмаслиги ва улар айтган муаммолар жойида ҳал қилинишини” айтган эди.
  • Бу гап ортидан ишчиларга зиëфат ва концерт қўйиб берилди.
  • Озодлик тасарруфида “Uzbekistan GTL” ширкати раҳбариятининг ғалаëн кўтарган ишчиларга қўй сўйиб, зиëфат берганига оид суратлар бор. Аммо бу зиëфатдан 10 кун ўтиб, ишчилар устидан жиноят иши очилди.

Ғузордаги ғалаёндан икки ой ўтиб, ҳали жиноят иши охирига етмай туриб, ишчилар яна норозилик билдираётгани хабари келди.

Uzbekistan GTL заводини қураётган ширкатлардан бири - "Nuriston Teks Group" МЧЖнинг ойликларини ололмаган ўнлаб ишчиси иш ташлаш билан таҳдид қилди.

Ишчиларга кўра, ойликларнинг камида икки ойдан буён берилмаётгани норозиликка сабаб бўлмоқда.

Бухородаги довул

Олотдаги довулдан 8 ой ўтиб тадбиркорлар президент ваъда қилган ëрдамни ҳануз ололмаётганидан шикоят қилди.

Тадбиркорларга кўра, 27 апрелда рўй берган кучли довул оқибатида бутунлай вайрон бўлган юзлаб иссиқхона ҳозиргача қайта тикланмаган.

Довул оқибатида 1 одам ўлди, 40дан зиёд одам жароҳатланди. 38 мингдан зиёд аҳоли уй-жойи, 847 та ижтимоий соҳа объектлари ва экин майдонларига зарар етди.

Ўша куннинг ўзидаёқ, воқеа жойига борган президент Мирзиёев талафот кўрганларга зудлик билан ёрдам берилишига ваъда қилди.

  • 27 дан 28 апрелга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг 4та вилоятида кучли шамол ва бўрон бўлди.
  • Бўрондан айниқса, Бухорода жиддий талафотлар кузатилди: Туркманистонга туташ Олот ва Қоракўл туманлари жуда катта зарар кўрди.
  • Қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва инфратузилма соҳаларига ҳам жиддий талафот етди. 39 мингдан ошиқ бино (3800таси аҳоли уйи) шикастланди.
  • Бухорода нобуд бўлган бир кишининг узилиб тушган электр симига ўралашиб қолгани айтилди.
  • Ўша куниёқ иккала туманга бориб¸ ҳокимият вакиллари билан учрашган Шавкат Мирзиëев “ҳамма маблағни бериш¸ Олот ва Қоракўлни 10 кун ичида янгилаш”ни ваъда қилган эди.

Яқинда Озодликка мурожаат қилган олотлик тадбиркорларга кўра¸ довул оқибатида бутунлай вайрон бўлган юзлаб иссиқхона ҳозиргача қайта тикланмаган.

Президентнинг 28 апрель кунги фармони билан табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилган¸ айни пайтда¸ Молия вазирлигига қўшимча маблағ топиш буюрилган эди.

Талафотдан 8 ой ўтиб¸ миллиардлаб сўмлик давлат маблағи сарфланганига қарамай¸ Озодлик гаплашган олотлик иссиқхона эгалари ўз бизнесини қайта тиклаш учун ëрдам берилмагани¸ ëрдам пулининг талон-торож қилинганини иддао қилди.

Президент ваъда қилган ëрдам берилмаган - иссиқхоналар ишга тушмаган бир шароитда, бу тадбиркорлар банклар томонидан кредитни қайтариш ëки мол-мулкидан ажраш таҳдиди остида қолган.

27 апрель кунги довулдан вайрон бўлган иссиқхона
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:03 0:00
Бевосита линк

Намангандаги норозилик

МИБ ижрочилари фаолиятига норозилик сифатида ўзини ёқиб, ҳалок бўлган наманганлик аёлнинг ўлими юзасидан очилган жиноят иши натижалари ҳали эълон қилинмади.

13 минг долларга сотиб олган уйини МИБ тортиб олишига қаршилик сифатида ўзини ўлдирган 35 яшар Гуландом Дедабаеванинг низоли уйи унинг ўлимидан сўнг оиласига закот сифатида қайтарилди.

Марҳуманинг онаси Муҳаббат Дедабаева Озодлик билан суҳбатда ўзи 13 минг долларга сотиб олган уйини ўзига закот қилиб берилгандан рози эмаслигини билдирди.Наманган шаҳар, Истиқбол МФЙда истиқомат қилган 35 яшар ёлғиз аёл Гуландом Дедабаева 29 сентябрь куни ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлди.

  • Яқинларига кўра, Гуландом икки ярим йил аввал сотиб олган уйидан мажбуран чиқармоқчи бўлган МИБ ходимларига шу тариқа ўз норозилигини изҳор қилган.
  • Жанжал Гуландом Дедабаева 2018 йилда 13 минг АҚШ долларига сотиб олган уй устида чиққан.
  • Уйнинг асл эгаси бошқа киши эканлиги, ўша уйда яшаб турган уй эгасининг қариндоши Ф. Н. алдов йўли билан ҳужжатларни қалбакилаштириб, Гуландомга сотгани бу ишни кўрган Жиноят ишлари Наманган шаҳар судининг ҳукмида айтилган.
  • 2020 йилнинг 9 июнида бўлиб ўтган бу суд Ф.Н.дан Гуландом Дедабаевага 131 миллион сўмни уч ой муддатда тўлаш ва жавобгарни 4 йилу 2 ой уй қамоғида сақлаш ҳақида ҳукм чиқарган.
  • Аммо орадан уч ой ўтган бўлса ҳам, жавобгар томон Гуландом Дедабаевага пулнинг бир сўмини ҳам тўламайди. МИБ суднинг бу қарорини, яъни пулни ундириб бермай туриб, оилани уйдан ҳайдаб чиқармоқчи бўлган.
  • Бунга эса, уй эгасининг судга мурожаат қилиши ва суд уларни уйдан чиқариш ҳақидаги қарори асос бўлган.
  • Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева МИБ ижрочиларининг ҳаракатига норозилик билдириб ўзини ёққан наманганлик аёл воқеасига муносабат билдирди.
  • 2 октябрь куни ўтган Сенат мажлисида Танзила Норбоева бу ҳақда гапирар экан, “агар ўша ернинг ўзида аёл асабийлашиб, жиғибийрон бўлиб, яна туриб олиб ҳаққини талаб қилаверган бўлса МИБ сабр-тоқат қилиб, қайтиб кетиб, ижрони кейинроққа қўйса ҳам бўларди”, деди.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG