Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:19

Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўлини ким молиялаштиради?


Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли лойиҳаси 1990‑йиллардан бери муҳокама қилиб келинади, аммо лойиҳа ҳозиргача амалга ошмади.

Бу йўл Хитой молларини Кавказ орқали Форс кўрфази ва Туркияга олиб чиқиши мумкин. Аммо чорак аср давом этган музокараларга қарамай, муаммолар ўзгармай қолмоқда. Булар орасида мураккаб ва тоғли ерлар ва маблағ танқислигини айтиш мумкин.

“Eurasianet” нашрида эълон қилинган мақолада эътироф этилишича, муаммонинг катта қисми Қирғизистондир. Айни дамда мамлакат ҳукуматида маблағ йўқ, Пекиндан қарзлар эса ошиб бормоқда.

Бишкекнинг умумий қарзи 4.8 миллиард доллар бўлиб, унинг 1.8 миллиард долларини Хитойнинг Эксим банки берган. Мутахассислар фикрича, эндиликда Хитой Марказий Осиёда инфратузилма лойиҳалари учун кўп миллиард долларлик кредит беришга ошиқмаяпти.

Март ойида ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан учрашган Қирғизистон бош вазири Улуқбек Марипов Ўзбекистон "темир йўлнинг айрим участкаларини" молиялаштиришга тайёрлигини изҳор қилганини таъкидлади. Аммо расмий Тошкент бу борада изоҳ бермади.

Айни дамда Ғарб ва Шарқ ўртасида юкнинг 90 фоизи Россия темир йўллари орқали ташилади. Шунинг учун ҳам Москва Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўлини қўллашга ошиқмаяпти.

Бундай йўл Хитой учун қўл келган бўларди. Айни дамда Хитой шарқидаги Иу шаҳридан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон орқали Эронга чиқадиган 10 400 километр узунликдаги темир йўл бор. Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли эса бу йўлни сезиларли даражада қисқартирган бўларди.

Аммо кейинги пайтда Хитой йирик трансмиллий инфратузилма лойиҳаларига ёндашувини ўзгартирди ва молиялаш учун шерик излай бошлади.

Қирғизистон ўз ҳудудидан ўтадиган 270 километрлик йўлни мустақил молиялай олмайди. Ўтган йили “Қирғиз темир йўли” давлат корхонасининг ўша пайтдаги директори Василий Дашков темир йўл лойиҳаси Бишкекка 4.5 миллиард долларга тушишини тахмин қилган эди.

“Railway Gazette” нашри мухбири Эндрю Грантем “Eurasianet” нашрига берган интервьюсида:

“Хитойдан Европага юк юбормоқчи бўлганлар энг яхши нарх ва ишончли йўлни танлашади. Россия айнан шуни таклиф қила олади, чунки Россия орқали юк юборганда чегара сони ҳам, ишлашингиз керак одамлар сони ҳам оз бўлади. Қолаверса, бу бошдан‑охир яхши йўлга қўйилган тизимдир. Агар сиз ушбу трансконтинентал саёҳат учун Қирғизистон орқали ўтсангиз, бир нечта фарқли бошқармаларга дуч келган бўлардингиз”, деди.

Ўтган йили ҳали якунланмаган Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой линияси синаб кўрилди. Қирғизистон ҳудудида темир йўл ҳали ётқизилмагани учун 2.6 миллион долларлик қийматга эга юклар Хитойнинг Шинжон Уйғур туманидаги Қашқар шаҳрида поезддан туширилиб, юк машиналарига ортилди. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида эса юклар Тошкентга борувчи поездга ортилди.

Тошкентда поездга 1 миллион доллар қийматга эга 525 тонна ўзбек пахтаси ортилди. Бу юк ҳам Ўшда поезддан туширилиб, юк машиналарига, сўнг Қашқарда яна поездга ортилди. Бу амалиёт учун 10 кун кетди.

Темир йўл бу вақтни сезиларли қисқартирган бўларди. Тошкентдаги Россия иқтисодиёт университети академиги Равшан Назаров бундай йўл Ўзбекистонни "рақобатбардош ва халқаро савдо-сотиқнинг асосий иштирокчилари учун қизиқарли қилган бўларди", деди.

Шунинг учун, Назаровнинг айтишича, Ўзбекистон “темир йўлни қуришдан қайсидир маънода бошқа икки давлатга қараганда кўпроқ манфаатдор”.

Назаров уч мамлакат энг қисқа темир йўл йўналиши бўйича келишиб олганини айтди. Аввалроқ Қирғизистон расмийлари йўлни Қирғизистоннинг йирик аҳоли пунктларидан ўтказиш таклифини берган эди.

Аммо Тошкент йўлнинг озгина қисмидан кўпроғини молиялаштиришининг ўзи мушкул масала. Россия ва Хитой эса уни молиялашга ошиқмаяпти.

XS
SM
MD
LG