Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:00

Амударё ва Сирдарё сатҳи кескин пасайиши кутилмоқда -Ўзбекистонда сувни тежашга доир фавқулодда чоралар


Қашқадарё. 23 июнь, 2021
Қашқадарё. 23 июнь, 2021

“Eurasanet” нашрининг ёзишича, келгуси йилларда Марказий Осиёда суғориш учун сув миқдори кескин тушиши ўткир муаммога айланиши мумкин ва аллақачон минтақадаги ҳукуматлар бунинг ҳисобини олиб чора кўришни бошлаган.

Ўзбекистон расмийларига кўра, келгуси суғориш мавсумида минтақанинг икки асосий дарёсида сув ҳажми сўнгги йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 20 фоизга камайиши кутилмоқда.

Президентнинг 1 апрель куни имзоланган сувни тежаш тўғрисидаги фавқулодда қарорида айтилишича, Сирдарёда сув ҳажми 10-15 фоизга, Амударёда эса ундан ҳам кескин – 20 фоиз қисқариши кутилмоқда. Иккала дарё ҳам бир вақтлар Орол денгизига қуйилган, 1960 йилдан бери унинг 90 фоизи қуриди.

Мутахассислар фикрича, бу узоқ муддатли жараённинг бир қисми бўлиб, сувни ёмон бошқариш, эскирган суғориш амалиёти ва аҳоли сони ўсиши натижасида истеъмолнинг кескин ошиши бунга сабаб бўлмоқда. Энг ёмони, Афғонистон жорий йилда 550 минг гектаргача қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун мўлжалланган 285 километрлик канал қурилиши муваффақиятли амалга оширилаётганини айтди. Қўштепа канали Амударёдан сув олади.

Президент қарори
Президент қарори

Президент Шавкат Мирзиёев идораси бугунги кунда Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 25 фоизида сув тежовчи технологиядан фойдаланилаётгани ва бу кўрсаткич янада ошиши кераклигини таъкидлаган. 2022 йилда 3 миллиард куб метрга яқин сув тежалди, дейилади Мирзиёев қарорида. Тахминларга кўра, Қўштепа канали ҳар йили Амударёдан 10 миллиард куб метрга яқин сув олади, шунинг учун самарали амалга оширилаётган лойиҳалар назарий жиҳатдан маълум мувозанатни тиклаши мумкин.

Келгусида минтақа давлатлари Амударё ва Сирдарёдан сув олишни келишув шаклида камайтиришлари мумкин. Январь ойида Марказий Осиё сув хўжалигини мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро комиссия шафелигида ишлаб чиқилган келишув доирасида беш аъзо давлат биргаликда 1 октябргача Амударёдан 55,4 миллиард куб метр ва Сирдарёдан 4,2 миллиард куб метр сув олишга келишиб олди. Аҳолиси Афғонистонникининг чорагича келадиган Тожикистонга Амударёдан 9,8 миллиард куб метр сув олишга рухсат берилади. Ўзбекистоннинг квотаси Амударёдан 23,6 миллиард куб метр, Сирдарёдан эса 3,3 миллиард куб метрни ташкил қилади.

Толибоннинг "ҳалокатли канали". Ўзбекистон нега жим?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:28:42 0:00

Мирзиёевнинг қарорида кўрсатилган асосий чора-тадбирлар қаторида томчилатиб суғориш технологияси каби сув тежовчи ускуналарни ўрнатишни молиялаштириш учун фермерларга субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратиш кўзда тутилган.

Бу ерда ширинкулча билан бирга калтак ҳам бўлиши мумкин.

Жанубий Қашқадарё вилоятининг Касби туманида синовдан ўтказилган яна бир ташаббусга кўра, дарёлар сув ўтказишда фойдаланиладиган ускуналар рақамлаштирилади. “Сув ҳисоби” номли рақамли ахборот тизими қанча сув олинганини ҳисоблайди. Тизим 2025 йилнинг январь ойидан бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинади. Буларнинг барчасидан мақсад сувдан фойдаланувчилардан сув учун самарали шаклда ҳақ ундиришдир.

Бундан ташқари, сувни исроф қилиш ва сув ускуналаридан ноқонуний фойдаланганлик учун жарима солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Сув ресурсларини бошқариш минтақадаги ҳукуматлар ва ташкилотлар назоратида бўлса-да, бошқа масалалар бунга кирмайди. Айрим ҳолатлар кутилган иқлим ўзгаришидан кўра кўпроқ хавф туғдиради. Жаҳон банки бу масала учун катта маблағ сарфланмаса, нима бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

“Ҳеч қандай чора кўрилмаса, Марказий Осиёда қурғоқчилик ва сув тошқинидан кўрилган иқтисодий зарар йилига (ялпи ички маҳсулотнинг) 1,3 фоизни ташкил этиши ва 2050 йилга бориб экинлар ҳосилдорлиги 30 фоизга камайиши кутилмоқда. Бу эса тахминан 5,1 миллион ички иқлим муҳожирлари пайдо бўлишига сабаб бўлади”, дейилади Жаҳон банки баёнотида.

Форум

XS
SM
MD
LG