Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:51

Андижондагига ўхшаган "уй операцияси" бир йил аввал Наманганда ҳам ўтказилгани маълум бўлди


Янги уй калитлари топширилган мингбулоқлик ногирон
Янги уй калитлари топширилган мингбулоқлик ногирон

Наманган вилоят, Мингбулоқ туманида 2018 йилнинг августида 7 ногиронга тантанали топширилган янги уй калитлари тадбирдан сўнг олиб қўйилгани ҳақида ногиронларнинг ўзлари Озодликка шикоят қилди.

Айтилишича, тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров ҳар бир ногиронга янги уй калитини топширган, тадбирдан кейин улар ҳокимият балансидаги шароитсиз эски уйларга жойлаштирилган.

Туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси ногиронларга янги уйлар калити берилганини инкор этмади. Унинг иддао қилишича, ногиронларга намунавий уйлар ўрнига "таъмирдан чиқарилган, барча шароитлари муҳайё қилинган уйлар берилган".

Янги уй калитлари топширилган мингбулоқлик ногиронлар
Янги уй калитлари топширилган мингбулоқлик ногиронлар

Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 2018 йилнинг августида, Мустақиллик байрами арафасида Тўрақўрғон туманида ўтказилган тадбирда Мингбулоқ туманидан олиб келинган 7 нафар ногиронга янги уйлар калити ва сертификатини тантанали топширган, ногиронларнинг шукроналик сўзлари Наманган телевидениесидан кўрсатилган эди.

Ана шу тадбирда янги коттеж олганини билган, Мингбулоқ туманининг Янги Гулбоғ қишлоғида яшайдиган 37 яшар иккинчи гуруҳ ногирони Фарида Мамаризаеванинг айтишича, унинг шодлиги уйга етиб келмасидан қайғуга айланган:

Ўша куни мени Тўрақўрғонга мажбурлаб олиб боришди. Эрталаб туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Санобар Абдураҳмонова қўнғироқ қилиб, Тўрақўрғонга олиб борамиз, сизга янги уй беришади, деди.

- Ўша куни мени Тўрақўрғонга мажбурлаб олиб боришди. Эрталаб туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Санобар Абдураҳмонова қўнғироқ қилиб, Тўрақўрғонга олиб борамиз, сизга янги уй беришади, деди. Бордик, вилоят ҳокими ўз қўли билан қўлимга янги уйнинг калити ва сертификатини тутқазиб, табриклади. Барча етти ногиронга гулдасталар, калитлар топширилди. Лекин уйга қайтаётганимизда ҳаммадан калитларни олиб қўйди, Санобар опанинг шахсан ўзи сенга бошқа уй берамиз, деб калитни қўлимдан тортиб олди. Биз кўзбўямачилик учун бизни олиб чиқишганини ўшанда билдик.

Фарида Мамаризаеванинг айтишича, шундан сўнг унинг азоблари бошланган:

Мен намунавий уй берамиз, деган эдиларингку десам, сен унинг нархини тўлолмайсан, деди.

- Кейин уч ой жимиб кетишди. Мен касалхонага тушиб қолдим. Ногиронлар кунида мени кўргани боришиб, сенга уй беряпмиз, дейишди. Хурсанд бўлиб кетдим. Қаердан десам, қишлоқларингдаги эски ҚВПни бўлиб беряпмиз, деди. Мен намунавий уй берамиз, деган эдиларингку десам, сен унинг нархини тўлолмайсан, деди. Мен ногирон бўлсам ҳам қўлимда ҳунарим бор, тўлайман ўзим десам ҳам, ҳеч қандай шароити йўқ эски ҚВПдан икки хона ажратиб беришди. Онам туман ҳокимлигига қизимга янги уйдан беришган эди, мана сертификати деса, ҳоким қўлидан юлиб олиб қўйибди.

Мингбулоқ туманида яшайдиган иккинчи гуруҳ ногирони Шаҳноза Расулова ҳам туман ҳокимлиги икки ногиронни 4 хонали эски бинога муроса қилиб яшайсизлар деб, киритиб қўйганини айтди:

- Тадбирдан хурсанд бўлиб келсак, бизга таъмирдан чиқарилган тўрт хонали уйни кўрсатишди. Яна бир ногирон Нигора Самиева билан бирга шу ерда муроса қилиб яшайсизлар, деди.

- Тадбирдан хурсанд бўлиб келсак, бизга таъмирдан чиқарилган тўрт хонали уйни кўрсатишди. Яна бир ногирон Нигора Самиева билан бирга шу ерда муроса қилиб яшайсизлар, деди. Мен унинг бўйга етган ўғли бўлса, қандай қилиб бир уйда муроса қиламиз, деб рози бўлмадим. Кейин катта уйнинг ўртасидан бўлиб, икки хона уларга, икки хона менга ажратиб беришди. Ванна, ошхона улар томонда қолди. Менга эса канализация ўтказиб беришди, тамом. Бошқа ҳеч қандай ёрдам берилмади. Мен қарийб бир йил чеварликдан топган пулимни ана шу уйга сарфладим, ҳожатхона, ювиниш хонаси, ошхона қурдирдим. Қўшнимнинг ҳали ҳам ҳожатхонаси йўқ, ташқарига чиқиб келишади. Менга алам қилгани, катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди.

Шаҳноза Расулованинг айтишича, бу уй уларга хусусий мулк қилиб берилмаган:

- Кадастр қилиб беришди, лекин бу уй ҳокимият балансида турар экан.

Озодлик олган маълумотга кўра, ҳокимдан янги уйга калит ва сертификат олган иккинчи гуруҳ ногирони Нигора Самиева ҳам ҳожатхонаси йўқ уйда яшамоқда.

Мингбулоқ тумани ҳокимлигининг исми сир қолишини сўраган мулозимларидан бири ўтган йилги тақдирлаш маросимида иштирок этганини айтар экан, тадбирдан сўнг ногиронлар кўз ёшларига гувоҳ бўлганини маълум қилди:

Кечқурун ногирон аёллар менга телефон қилиб, уларни алдашганини, уларга берилган калитлар тортиб олинганини йиғлаб айтишди. Мен бунга гувоҳман.

"Тадбирнинг бошида мен ҳам иштирок этиб, кейин кетдим. Лекин кечқурун ногирон аёллар менга телефон қилиб, уларни алдашганини, уларга берилган калитлар тортиб олинганини йиғлаб айтишди. Мен бунга гувоҳман".

Мингбулоқ туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Санобар Абдураҳмонова Озодлик саволига жавобан етти нафар ногирон аёлга янги уй калити ва сертификати топширилганини инкор этмади ва бундай деди:

- Фарида Мамаризаева кредитга имкониятим йўқ, намунали уй ололмайман дегани учун унга ҳокимият балансида турган бинодан 3 хонали уй ажратиб берганмиз.

- Фарида Мамаризаева кредитга имкониятим йўқ, намунали уй ололмайман дегани учун унга ҳокимият балансида турган бинодан 3 хонали уй ажратиб берганмиз. У тилхат ҳам ёзиб берган. Чиройли ремонт қилиб, ванналари, канализациялари билан қилиб берганмиз. Мана яна бугун бориб шу аёлларни уйларини кўздан кечирамиз, нима камчилиги бўлса қилиб берамиз.

Хотин-қизлар қўмитаси раисининг иддао қилишича, ногиронлар ўзлари намунавий уйлардан ихтиёрий воз кечган:

- Намунавий уйларнинг бошланғич тўлови бор. Агар ўша тўловни биз қилиб берганимизда ҳам 130 миллион сўмни улар тўлаш қудратига эга эмас. Шунинг учун уларга ҳокимият балансидаги уйлардан берилди.

Санобар Абдураҳмонова билан суҳбатдан сўнг Озодлик яна Фарида Мамаризаева билан боғланди. Фарида ҳоким ўринбосарининг мутлақ ёлғон гапираётганини айтди:

- Бу эски больницанинг хоналари. Туалети ҳам кўчада. Уйнинг ичига кирган канализацияни у қилмаган. Тошкентга бориб шикоят қилганимдан кейин қилиб беришган.

- Бу эски больницанинг хоналари. Туалети ҳам кўчада. Уйнинг ичига кирган канализацияни у қилмаган. Тошкентга бориб шикоят қилганимдан кейин қилиб беришган. Эски, чириб кетган бино, шиферини кўрсангиз ҳушингиздан кетасиз. Обшчежитиега ўхшаган жой, биров сигарет чеккан, биров пичоқ кўтарган. Мен у ерда яшолмайман.

Ўзбекистон президентининг 16 май куни Андижон вилоятига ташрифи чоғида "уй берилди" деб ТВда кўрсатилган 35 яшар Хуршида Тиллаева Озодликка аслида ҳеч қандай уй олмаганини айтиб берган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга президент ташрифи арафасида беш нафар аёлга коттеж совға қилиб, сўнгра уларни чиқариб юборган мутасаддиларни жавобгарликка тортиш бўйича тақдимнома киритган эди.

XS
SM
MD
LG