Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:43

Наманган ҳокими корхона, ташкилот ва муассасаларни олимпиадачиларни оталиққа олишга мажбурлади


Ҳомийлик ëрдами кўрсатилиши топширилган олимпиадачилар рўйхатида наманганлик бокчси ва оғир атлетикачилар номлари бор.
Ҳомийлик ëрдами кўрсатилиши топширилган олимпиадачилар рўйхатида наманганлик бокчси ва оғир атлетикачилар номлари бор.

24 декабрь куни Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров¸ вилоят ва туман ҳокимликлари¸ вилоятдаги банк филиаллари ва қатор бюджет ташкилотларига 15 нафар спортчини ўз оталиғига олиш вазифаси топширилган хат жўнатди.

01/10-3840 рақами билан расмийлаштирилган хатга илова қилинган тўрт саҳифалик рўйхатда ҳар бир спортчининг шахсий банк ҳисоб рақами келтирилган ва уни оталиққа олган ташкилотнинг бу ҳисобга қанча маблағ ўтказиши шартлиги аниқ кўрсатилган.

Ҳоким бир ой ичида ўтказилишини буюрган бу пуллар¸ хат мазмунидан англашилишича¸ Токио олимпиадасига тайëргарлик кўраëтган спортчиларни молиявий қўллаш ҳақидаги президент ва ҳукумат қарори ижросидир.

Озодликка боғланган наманганлик давлат хизматчилари 1¸5 миллион сўмлик ойлигидан вилоят футбол клуби¸ мажбурий обуна учун ушлаб қолинаëтган пуллар устига энди олимпиадачиларни оталиққа олиш ҳам қўшилганидан “қаттиқ норози”лигини билдирди.

Наманган вилоят ҳокимлиги расмийлари бундай хат борлигини рад қилишга уринди¸ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили эса¸ Наманган вилояти ҳокимининг бундай топшириғи ўзлари билан мувофиқлаштирилмаганини билдирди.

Вилоят ҳокими “ТОПШИРАДИ”

Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров Озодликка нусхаси юборилган хатга 24 декабрь санаси билан имзо чеккан.

Наманган вилояти ҳокими имзолаган хат нусхаси.
Наманган вилояти ҳокими имзолаган хат нусхаси.

Хатга Ўзбекистон президенти 2017 йил 9 март куни чиқарган 2821-сонли қарор¸ шунингдек республика комиссиясининг 2019 йил 22 октябрь кунги мажлиси баëнномаси асос қилиб олинган.

Бу ҳужжатлар эса 2020 йили Токиода ўтадиган олимпия ва паралимпия ўйинларига тайëргарлик кўраëтган ўзбекистонлик спортчиларни оталиққа олиш ва уларга етарли шарт-шароит яратиш ҳақида.

Шу ҳужжатлар асосида Наманган вилоят ҳокими “тегишли туманлар ҳокимликлари¸ бошқарма ташкилотлар раҳбарларига” “белгиланган ҳомийлик маблағларини спортчиларнинг банк пластик карталари ҳамда ҳисоб рақамларига бир ой муддатда тўлиқ ўтказишингизни топшираман”¸ деб хат юборган.

Хатга “спортчилар учун белгиланган ҳомийлик маблағлари тавсиявий тақсимоти илова қилинган”.

Хат иловасида қайси ташкилотнинг қайси спортчи шахсий ҳисобига қанча пул ўтказиши аниқ белгилаб қўйилган.
Хат иловасида қайси ташкилотнинг қайси спортчи шахсий ҳисобига қанча пул ўтказиши аниқ белгилаб қўйилган.

Илова қилинган рўйхатда 10 нафар олимпиадачи ва 5 нафар паралимпиячи номлари¸ улар шуғулланадиган спорт тури¸ бириктирилган ҳомий ташкилотлар номи¸ талаб этиладиган маблағ ва спортчининг банк ҳисоби келтирилган.

Келтирилган рақамлардан ҳар бир спортчи шахсий ҳисобига 50 миллиондан 110 миллион сўмгача маблағ ўтказиш буюрилгани кўрилади.

Ҳомийлик ëрдами олиши белгиланган олимпиадачилар рўйхатида наманганлик бокчсилар¸ оғир атлетикачи ва курашчилар номлари бор.

Ҳоким топшириғи ижроси тавсиявий эмас¸ мажбурий характерда!

Озодликка бу хат нусхасини юборган наманганлик давлат мулозимларидан бири¸ хатга кичик ҳарфлар билан “тавсиявий” деб ëзилганига қарамай¸ “буйруқ қатъий¸ шикоятга ўртин йўқ”лигини айтади.

Асл муаммо мажбурийликни тавсиявий¸ ихтиëрий деган сўзлар билан ўраб-чирмаб кўрсатишаëтгани. Туман ҳокимлари¸ бошқарма ва ташкилот раҳбарлари ҳокимдан “бажармасанг¸ йўқ қиламан” деган оғзаки буйруқни олиб чиқади. Бошлиқ келиб ходимга буюради. Биздан “ўз ихтиëрим билан фалончи спортчини оталиғимга оламан¸ ойлигимдан фалон пулни унинг ҳисобига ўтказиб беришингизга розиман” деб тилхат ëздиришаяпти. Лекин ҳамма ишдан ҳайдалишидан қўрққани учунгина бунақа тилхатга қўл қўяяпти. Ҳамма норози”.

Озодлик гаплашган Намангандаги давлат ташкилоти ходимларидан бири 1.5 миллион сўмлик ойлигидан олиб қолинаëтган ўлпонларнинг мунтазам ошиб бораëтганини айтади.

Йил бўйи “Нaвбаҳор” футбол клуби учун ойлигимиздан олиб қолишди. Кейин мажбурий обуна. Энди олимпиадачиларни оталиққа оласан¸ деб мажбурлаяпти. Бола-чақамиз ризқидан қийиб¸ 50 мингдан 100 минг сўмгача олиб қолишаяпти. Футболчилар биздан ўн баравар кўп ойлик олса¸ спортчиларга пул берадиган вазирлик ва федерациялар бўлса¸ яна нега биздан пул ундираяпти? Билишимизча¸ «Навбаҳор» клубида қоғозда бор¸ амалда йўқ ўйинчилар бор. Ана шуларга «ҳомийлик қиласан» деб вилоят ҳокими ҳар бир ташкилотга ойига 300 миллиондан 1 миллиард сўмгача ўлпон солаяпти”.

Ҳокимлик ва Олимпия қўмитаси нима дейди?

Озодлик 25 декабрь куни ҳоким Бозоровнинг 15 нафар спортчини оталиққа олиш ва улар банк ҳисобига бир ой ичида миллионлаб сўм маблағни тушириб бериш топшириғига изоҳ сўраб¸ Наманган вилоят ҳокимлигининг бир неча мулозими билан боғланди.

Озодликка ўзини таништирмай туриб гапирган мулозимлардан иккитаси бундай хатдан бехабарлигини билдирса¸ ҳокимликнинг ижтимоий соҳа бўйича мутахассисларидан бири “бундай хатнинг умуман йўқлигини” таъкидлади.

Мен бундай хатни кўрмадим. Бўлиши ҳам мумкин эмас”¸ деди ҳокимлик мутахассиси.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмийси эса¸ Токио олимпиадасида қатнашадиган спортчиларнинг тайëргарлиги билан Спорт вазирлиги ва ўзлари шуғулланишини таъкидлади.

Биз уларга тайëргарлик учун шароит¸ ўқув-машғулот базалари қилиб берганмиз¸ стипендия билан таъминлаймиз. Наманган ҳокимининг бу хатидан хабарим йўқ. Лекин бу спортчиларнинг ўзи эмас¸ уларнинг оилаларига ëрдам бериш мақсадида қилинаëтган бўлса керак. Аниғини билмайман лекин”¸ деди қўмита расмийси.

XS
SM
MD
LG