Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:10

Мирзиёев муддатидан илгари президент сайловини эълон қилди. Сайлов 9 июлда ўтказилади


Муддатидан илгари президент сайлови 65 яшар Шавкат МИрзиёевнинг 2037 йилга қадар ҳокимиятда қолишини англатади.
Муддатидан илгари президент сайлови 65 яшар Шавкат МИрзиёевнинг 2037 йилга қадар ҳокимиятда қолишини англатади.

Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 9 июлида Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув якунида Мирзиёев мамлакатда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини эълон қилган эди.

У муддатидан илгари президент сайлови ўтказиш қарорини янги конституция қабул қилингани билан изоҳлади.

У "қолган уч ярим йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан воз кечаётгани"ни урғулади.

"Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман?

Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, Асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда.

Иккинчидан, янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда.


Учинчидан, халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.

Тўртинчидан, дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда", дея Мирзиёевнинг нутқидан иқтибос келтирмоқда президент матбуот хизмати.

“Сайлов Кодекси”нинг 66-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, муддатидан илгари президент сайлови президент уни эълон қилганидан кейин 2 ой ичида ўтказилиши керак.

Олий мажлис юқори ва қуйи палаталарига сайловлар учун эса 3 ой муҳлат берилган.

Ўзбекистон ҳукумати расмий Телеграм-каналларида 8 май куни парламент тарқатиб юборилгани тақдирда сайловлар қанча муддат ичида ўтказилиши ҳақида тушунтириш берилди, аммо ҳозирча президент парламентни тарқатиб юбориш қарор қабул қилгани айтилмади.

"Ноллаштириш" олдидан: Мирзиёев Германияга сафар қилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:31 0:00

30 апрелдаги референдумда президент муддати ҳамда ваколатлари ўзгартирилган янги таҳрирдаги конституция 90 фоиздан ортиқ овоз билан маъқулланганди. Унда президент муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилган.

Кузатувчилар аввал-бошдан референдумдан кўзланган асосий мақсад Мирзиёевнинг президентлик муддатини узайтириш эканини тахмин қилишган.

Референдумни кузатган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти миссияси овоз бериш жараёнлари яхши ташкил этилгани, аммо унда сиёсий рақобат бўлмаганини айтганди.

66 ёшни қаршилаётган Шавкат Мирзиёев сўнгги бор 2021 йил октябрида 80 фоиздан кўпроқ овоз билан иккинчи 5 йиллик муддатга президент этиб сайланганди.

Муддатидан илгари президент сайлови Шавкат Мирзиёевга 2037 йилгача ёки 80 ёшгача ҳокимиятда қолиш имконини беради.

Унинг ўтмишдоши Ислом Каримов конституциядаги 2 марта ўрнига 4 марта президентликка сайланган ва бир марта референдуми орқали муддатини узайтирганди.

У президентлик муддатини аввалига 5 йилдан 7 йилга, кейин эса 7 йилдан яна 5 йилга ўзгартириш орқали 78 ёшигача ёхуд ўлгунича ҳокимиятда қолган.

2016 йил сентябрида ҳокимиятга келган Шавкат Мирзиёев айрим ислоҳотларга қўл урган ва Каримовнинг сиёсий меросидан ўзини масофалашга уринган.

Аммо таҳлилчиларга кўра, охирги референдум ва президентлик муддатини узайтириш қарори унинг сиёсий соҳада жиддий ислоҳотларни амалга ошириш режаси йўқлигидан далолат беради.

Референдумми ёки сайлов ташвиқоти?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:43 0:00

Форум

XS
SM
MD
LG