Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:49

Солиқчилар рейди ортидан “Малика” тадбиркорлари дўконларини ёпиб қўйди


"Малика" бозоридаги ёпиқ дўконлардан бири. 2018, 14 ноябрь куни олинган сурат
"Малика" бозоридаги ёпиқ дўконлардан бири. 2018, 14 ноябрь куни олинган сурат

Тошкентдаги электр товарлари билан савдо қилувчи “Малика” савдо марказидаги дўконларнинг 80 фоиздан ортиғи 14 ноябрь куни ишламади.

Бунга Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ходимларининг бозор дўконларига 13 ноябрь куни уюштирган рейди сабаб бўлгани айтимоқда.

Озодлик суҳбатлашган сотувчиларнинг айтишича, 13 ноябрь куни савдо марказидаги бир неча дўконнинг товарлари олиб қўйилганидан сўнг, тадбиркорларнинг аксарияти 14 ноябрь куни дўконларини очмаган.

Тошкент солиқ инспекцияси мулозими ҳужжатсиз мол сотаётганларни аниқлаш бўйича рейд ўтказилганини тасдиқлади.

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги электр жиҳозлари савдоси билан фаолият юритадиган “Малика”(расмий номи “Fleshka” техномаркази) савдо марказидаги дўконларнинг аксарияти 14 ноябрь куни очилмади.

"Малика" бозори
"Малика" бозори

Телефонлар савдоси билан шуғулланувчи, исми сир қолишини сўраган дўкондорлардан бирининг Озодликка айтишича, тадбиркорларни 13 ноябрь куни ўтказилган рейд чўчитиб юборган:

- Кеча тўсатдан солиқчилар бозордаги дўконларни босиб қолишди. Қарасак, чап томонимиздаги дўконнинг нарсаларини олиб чиқиб кетяпти, ўнг томонимиздаги олиб чиқиб кетяпти, шартта дўконни ёпиб биз ҳам қочдик. Барча молга ҳужжатимиз жойида, лекин буларга ишониб бўлмайди. Қаердандир камчилик топади, барибир”.

“Малика” савдо бозорида электр моллари сотадиган, исми сир қолишини сўраган тадбиркор солиқчиларнинг бу рейдига “реклама тугади” деб, таъриф берди:

“Бир йилдан буён эркин ишлаётган эдик, ҳеч қандай ортиқча текшириш, бос-бос йўқ эди. Энди реклама тугади, кино бошланади, шекилли. Солиқчилар рўйхат ҳам қилмасдан тадбиркорларнинг молларини олиб чиқиб кетяпти. Илгари ҳам шундай ҳолатлар бўлган, ҳеч ким молини қайтариб ололмаган”.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг ўзини таништирмаган мулозими 13 ноябрь куни “Малика”га уюштирилган рейд сабабларини бундай изоҳлади:

“Бу планлаштирилган текшириш бўлган. Савдо фаоляти билан ҳужжатсиз шуғулланаётганлар текширилиб, солиқдан бўйин товлаганлар, қонунни бузганлар маъмурий жавобгарликка тортилади. Кеча текшириш ўтказилди. Лекин, биз дўконларни ёпиб қўйганимиз йўқ. Ҳужжати тўғри бўлмаган тадбиркорлар ўзлари бугун дўконларини очмаган бўлма, унда бизнинг айбимиз йўқ. Ҳужжати тўғри эмаски, ёпиб қўйган”.

Мулозим “Малика” савдо марказида қанча дўкон текширилгани ва қанча товар вақтинчалик олиб қўйилгани ҳақида маълумот бермади.

“Малика” бозори фаолиятини кузатиб келадиган тошкентлик иқтисодчи Тошбекнинг айтишича, бозордаги тадбиркорларнинг аксарияти текшириш қайта бўлишидан хавотирланиб, 14 ноябрь куни дўконларини очмаган:

“Бугун бориб, бозорни айландим. Шу, 20 фоизга яқин дўконлар ишлаяпти, холос. Қолганлари ёпиқ. Таниш дўкондорлар билан бўлган суҳбатдан, ҳамманинг ҳам ҳужжатлари жойида эмаслиги аён бўлди. Тадбиркорларнинг ярмидан кўпи сотиладиган молларининг қандай қонуний йўл билан Ўзбекистонга кириб келганини исботлаб беролмайди. Шунинг учун, улар текширишдан қўрқиб, дўконларини очмаган. Бу бозорда доим шундай бўлиб келган, шунинг учун ҳам бу ерда телефон, ноутбук ва бошқа электр моллари бошқа жойларга қараганда анча арзон. Масалан, битта дўконга битта ҳужжат бўлса, беш-олти алоҳида тадбиркор у ерда тирикчилик қилади. Тадбиркорларнинг айтишларича, уларга бир-икки кун ишламай туринглар, кейин ўзимиз қачон иш бошлашларингни айтамиз, деб айтилган экан”.

Шаҳар марказида жойлашган Навоий кўчасидаги савдо расталарида сотувчилик қилган тадбиркорлар 2011 йилда кутилмаганда кўчиш ҳақидаги буйруқни олган ва уч кун ичида Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган собиқ "Малика" тикув фабрикаси ўрнидаги янги савдо марказига кўчирилган эди.

Жорий йилнинг март ойи охирида “Малика” ярмаркаси 5 кунга ёпиб қўйилган ва савдогарлар норозилигидан сўнг қайта очилган эди.

24 май куни ярмарка ёпиб қўйилганига ошкора норозилик билдирган тадбиркорлар дўконлари олиб қўйилганидан шикоят қилган эди.

XS
SM
MD
LG