Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:30

Туркияга юк олиб кетаётиб Одессада қолиб кетган ҳайдовчилар президентдан ёрдам сўради (ВИДЕО)


Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси музокаралар натижасида ўзбек ҳайдовчиларининг Грузия-Туркия чегарасига орқали ўтишига рухсат берилганини айтмоқда.
Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси музокаралар натижасида ўзбек ҳайдовчиларининг Грузия-Туркия чегарасига орқали ўтишига рухсат берилганини айтмоқда.

Туркияга Ўзбекистондан юк олиб кетаётган 20 га яқин ўзбекистонлик ҳайдовчи 20 кундан бери Украинанинг Одесса порти яқинидаги автотуроқда кун кечиряпти.

Ўзбекистондан Туркияга экспорт моллари ташувчи транспорт ширкати ҳайдовчилари чегарадан ўтказиш масаласида президент Мирзиёевнинг ëрдамига умид қилмоқда.

Туркиядаги Ўзбекистон элчихонасининг Озодлик гаплашган вакиллари¸ Одесса портида қолган ҳайдовчилар билан мулоқотда экани¸ бу муаммони ҳал қилиш йўллари қидирилаëтганини билдирди.

Украинада қолиш рухсати тугаëтган ҳайдовчилар Киевдаги ўзбек ҳукумати вакилларининг ўз ҳолидан 15 кундан бери хабар олмагани¸ телефон қўнғироқларига умуман жавоб бермаëтганини айтди.

Озодлик мухбирининг Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси телефон рақамларига кун давомида қилган қўнғироқларига ҳам фақат машина автоматик жавоб қайтарди.

Президентга яна бир видеомурожаат

Паспортининг сўнгги саҳифасида “ушбу паспортнинг эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир” деб ëзилганидан далда олган ўзбекистонлик ҳайдовчилар бевосита давлат раҳбарига видеомурожаат билан чиқди.

Озодликка келган видеода Шавкат Мирзиëевга юзланган ҳайдовчилар Украинанинг Одесса порти тураргоҳида 20 кундан бери Туркияга кетадиган паромга чиқиш учун рухсат кутиб тургани¸ яшаш шароитининг оғирлигини айтади ва муаммо ечилиши учун ëрдам сўрайди.

Одессадаги қолиб кетган ўзбекистонлик ҳайдовчилардан Мирзиëевга мурожаат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00

Озодлик гаплашган ҳайдовчилар¸ ўзларининг экспорт молларини юклаб¸ Ўзбекистон чегарасидан йўлга чиққанида Транспорт вазирлиги чегараларда қолиб кетиш эҳтимолидан огоҳлантирмаганини айтади.

Коронавирус тарқаëтгани¸ чегаралар ëпилаëтганини билардик. Лекин экспорт-импорт тўхтамайди¸ Украина- Туркия чегараси очиқ¸ дейишди. Ҳужжатларимизни тасдиқлаб беришди¸ унда "через Украину"¸ деб ëзилган. Мана 20 кундан бери Одесса пароми олдидаги стоянкадамиз. Транзит учун 10 кунга берилган рухсатнома - дозвол тугади¸ украинлар бир марта узайтириб берди. Лекин энди узайтирмаймиз¸ ана паромга кириб¸ кунига ҳар бир машинага 15 доллардан тўлаб¸ то Туркия рухсат бергунча ëтавер деяпти. Украинадаги Ўзбекистон элчихонаси ходимларининг¸ 15 кун бўлди¸ умуман дараги йўқ. Телефон қилсак¸ одам олмайди¸ фақат автоответчик. Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси биз билан гаплашиб¸ ҳаракат қиляпти. Лекин улар таклиф қилаëтган ечим бизга тўғри келмайди”¸ - деди Озодлик гаплашган ҳайдовчилардан бири.

Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси нима ечим таклиф қилди?

Туркиядаги Ўзбекистон элчихонасининг Озодлик гаплашган мулозимлари Одесса портида қолган ҳайдовчилар аҳволидан хабардорлиги¸ улар билан Телеграмда очилган махсус канал ëрдамида мунтазам гаплашиб туришаëтганини билдирди. Анқарадаги Ўзбекистон элчихонасининг айнан шу муаммо билан шуғулланаëтган масъули бундай деди:

Ҳозир Туркияда коронавирус пандемиясига қарши чекловлар янада кучайтирилди. Мамлакат ичкарисидаги ҳаракатланиш ҳам тақиқланди¸ чунки кейинги кунларда вирус юққанлар ва ўлганлар сони ошиб кетди. Шунга қарамай¸ биз Туркия президенти маъмуриятидан то Транспорт вазирлигигача чиқиб¸ ҳайдовчиларимиз аҳволини тушунтиряпмиз. Вазият мураккаблигига қарамай¸ турк қардошларимиз Грузия орқали бизнинг юк машиналаримиз киришига рухсат берди, бундан хабарларингиз бор. Лекин Одесса порти орқали фақат юк ўтишига рухсат бор. Туркия томони ҳайдовчиларимизга¸ фураларини паромга юклаб¸ ўзлари Украина томонда қолишлари¸ чегарадан ўтган юкларни турк ҳайдовчилари ўз машиналарига юклаб¸ белгиланган манзилга етказишини таклиф қилди. Ҳозирги вазиятда ягона ечим шу. Лекин ҳайдовчиларимиз буни қабул қилмаëтир”.

Ўзбек дипломати¸ шунингдек¸ Одесса портида қолаëтган 20 га яқин фура ҳайдовчисига Грузия орқали Туркияга кириш таклиф қилингани¸ аммо ҳайдовчилар буни ҳам қабул қилмаëтганини қўшимча қилди.

Ҳайдовчилар нега бу ечимларни қабул қилмаëтир?

Озодлик гаплашган Одесса портидаги ўзбек ҳайдовчилари¸ Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари шундай таклиф берганини эътироф этди.

Ҳайдовчилардан бири буни қабул қила олмасликларини шундай тушунтирди:

Биз Одесса портига етиб келишимиз билан¸ Туркия томони чегарасини ëпти. Машиналар ҳайдовчисиз Туркия томонга ўтади¸ юклар у ерда турк машиналарига ортилиб¸ манзилига етказилади¸ дейишди. Бир гуруҳ ҳайдовчи рози бўлди ва фурасини паромга чиқариб¸ ўзи бу томонда қолди. Машиналаримизнинг ҳаммаси кредитга олинган¸ янги. Уларнинг қайтиб келгандаги аҳволини кўриб¸ қўрқиб кетдик. Янги машиналар урилган¸ пачақланган¸ олтита яп-янги ғилдиракларини ечиб олиб¸ ўрнига эскиларини қўйишган. Биз эртага қайтганимиздан кейин¸ бу аҳвол учун жавоб беришимиз керак. Машиналарнинг номига суғуртаси бор¸ бунақа зарарни умуман қопламайди. Шунга машиналарни бервориб¸ Одесса уларнинг юкни бўшатиб қайтарилишига кўнмай турибмиз”.

Иккинчи таклиф¸ юк машиналари билан Грузия орқали Туркияга кириш эҳтимоли ҳам¸ ҳайдовчилар таъкидича¸ рухсатнома йўқлиги боис¸ амалга ошмайдиган ишдир:

Бизнинг ҳужжатларда Украина орқали фақат Туркияга ўтишга рухсат бор. Грузияга киролмаймиз. Бу ҳужжатни Тошкентда қилиш керак. Шунинг учун президентимиз бу масалада бизга ëрдам беришини кутиб¸ Одессада ëтишга мажбурмиз. Бошқа иложимиз йўқ”.

Президент бу масалада ëрдам берадими?

Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси вакилларининг Озодликка айтишича¸ давлатларнинг ўз чегараларини ëпиб қўйиши ортидан пайдо бўлган транспорт-логистика муаммоларидан Ўзбекистон юқори идораларининг хабари бор.

Туркиядаги ўзбек дипломатлари¸ бу масаланинг 10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус тарақалишига қарши курашишда умумий ҳаракатларни мувофиқлаштиришга бағишлаб ўтказиладиган видеоанжуманида кўтаришни ҳам таклиф қилган.

Президент матбуот хизматининг бу видеомулоқот ҳақида берган расмий хабарида¸ “глобал эпидемиологик инқироз шароитида савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини янада илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади”¸ деб ëзилган.

Бундан эса¸ саммитда Одесса портида 20 кундан бери Туркия томонга қачон ўтишини билмай ночор аҳволда ўтирган ўзбек ҳайдовчилари муаммосини ҳал қилишга ëрдам бериши мумкин тўхтамга келиш эҳтимоли борлиги кўрилади.

Коронавирус пандемияси бошланганидан бери аксар давлатлар ўз чегараларидаги ўтди-қайтдини бутунлай тақиқлагани ортидан сарҳадларда тўхтаб қолган ўзбекистонлик юк ташувчилар бундан олдин ҳам бевосита президентга мурожаат қилган эди.

Бундай мурожаат ортидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги улар муаммосининг ҳал қилингани ҳақида хабар тарқатган эди.

Айни пайтда¸ Эрон-Туркманистон чегарасидан президентга айни мурожаат билан чиққан ўзбек ҳайдовчилари муаммосига ечим топилган-топилмагани аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG