Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:52

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

15:05 9.10.2023

Xinhua: ҲАМАС гаровга олинган аёлларни алмашишга рози бўлди

Хитойнинг Xinhua агентлиги хабар қилишича, ҲАМАС Исроилда ушланган аёлларни фаластинлик маҳбусаларга алмашишга рози бўлган.

Ушбу келишув Қатар воситачилиги ва АҚШ кўмагида амалга оширилаётгани айтилмоқда.

Расмий хабарга кўра, Исроил қамоқхоналарида жами 36 нафар фаластинлик маҳбуса бор. Маълум бўлишича, ҲАМАС ушбу маҳбусларнинг барчасини озод қилишни режалаган.

ҲАМАС бир неча соат ичида гаровга олинган исроилликлар рўйхатини эълон қилиши мумкин, деб хабар берди Би-Би-Си. Jerusalem Post нашрининг ёзишича, ҳозиргача 750 исроиллик бедарак. Улар ҲАМАС томонидан гаровга олинган бўлиши эҳтимол.

Сўнгги маълумотларга қараганда ҲАМАС гаровга олган одамлар орасида юзга яқин чет эл фуқаролари ҳам бор.

15:54 9.10.2023

Расмий Тошкент Исроил-ҲАМАС урушига муносабат билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил-ҲАМАС уруши борасида муносабат билдириб, баёнот эълон қилди.

Вазирлик "Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни сезиларли даражада мураккаблаштирган ҳолат кескинлашганидан жиддий хавотир билдирган".

"Биз курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз", дейилади вазирлик баёнотида.

Ташқи ишлар вазирлиги уруш оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайди.

Баёнотда уруш ҳудудида бўлган Ўзбекистон ватандошларига оид бирор маълумот берилмаган. Ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганлар орасида ўзбекистонликлар бор-йўқлиги номаълум.

16:11 9.10.2023

Нью Йорк: Исроил ва ҲАМАС тарафдорлари намойиш ўтказди

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида 8 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини қоралаб, намойиш ўтказилди.

Жо исмли намойишчи “бу сафар раҳм-шафқат ҳам, маҳбуслар ҳам бўлмайди. Исроил уларга муносиб бўлган тарзда жавоб қайтаради”, дейди.

Худди шу куни Фаластин кучлари тарафдорлари ҳам намойишга чиқиб, “АҚШ ёрдамни тўхтатинг” ва “Қаршилик терроризм эмас” деган баннерларни кўтариб ҳайқиришди.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин АҚШ ҳарбий кемалар ва қирувчи самолётларни Исроил чегарасига яқин ҳудудларга кўчирилишини маълум қилган. Шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан қурол етказиб бериш масаласини муҳокама қилгани хабар қилинди.

"Ал Жазира" телеканалининг хабар беришича, ҲАМАС Вашингтонни бу ҳаракатлари оқибатидан огоҳлантирган.

16:17 9.10.2023

Исроил ҳукумати шаҳарлар назоратга олинганини билдирмоқда

Исроил мудофаа армияси вакили Даниэл Хагари Ғазо бўлгасига чегарадош ҳудудлардаги барча аҳоли масканлари устидан назорат ўрнатилганини маълум қилди. Мулозимга кўра, сўнгги соатларда Исроил қўшинлари билан жангарилар ўртасида “онда-сонда” тўқнашувлар бўлган, холос.

Айни пайтда Хагари жангарилар ҳануз Исроил ҳудудида бўлиши мумкинлигини билдирган.

Шунингдек, Хагари жанговар ҳаракатлар бошланган шанба тонггидан бери Исроил ҳудудига салкам 4400 та ракета отилганини, 48 соат ичида 300 минг чоғли захирадаги аскарлар сафарбар қилинганини билдирди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG