Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:37

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

17:37 8.10.2023

Ғазо аҳолиси Фаластин-Исроил ўртасидаги сўнгги можаролар фонида ҳимоясиз қолди

Ғазодаги новвойхоналар ва озиқ-овқат бозорлари олдида узун навбатлар ҳосил бўлди. Фаластинликлар юзага келган ноаниқ бир шароитида, ун, нон, сут ва консерва каби озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлашга ҳаракат қилмоқда.

Сўнгги тўқнашувлар катта талафотларга сабаб бўлди. Ҳар икки томондан камида 800 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

«Биз портлаш овозларидан уйғондик, ҳамма жойда қўрқув ва ваҳима. Фаластин кўчаларида одамлар саросимада қолган. Буёғига нима бўлишини ҳеч ким билмайди», - дейди Ғазода яшовчи Хайтам Ал-Ҳелоу.

Жанглар тинч аҳоли учун хавф туғдиришига қарамай, Ғазодаги кўпчилик Фаластин кучларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

«Мен бу ерга оилам учун озиқ-овқат ва жиҳозлар сотиб олишга келдим. Биз қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлаймиз ва улар билан бирдаммиз. Ҳаммамиз улар Қуддус шаҳрига муваффақиятли етиб боришларига умид қиламиз», - дейди ғазолик Абу Муҳаммад.

Ҳамас исломий қаршилик ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад ал-Даиф шанба куни Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» деб номланган ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.

Ҳамас расмий вакили Ҳазем Қосим, операция Исроилнинг Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга қарши давомли ҳужумларига жавоб эканлигини билдирди.

Ҳамаснинг қуролли Ал-Қассам бригадаси Исроилнинг Фаластин минорасига уюштирган ҳаво ҳужумига жавобан Тел-Авивга 150 та ракета учиргани ҳақида хабар берди.

Ҳамас бир қанча исроиллик зобит ва аскарларни қўлга олганини, улар «хавфсиз жойда» сақланаётганини қўшимча қилди.

Исроил Энергетика вазири Исроил Катс, Ҳамас ҳужуми ортидан Ғазога электр таъминотини тўхтатилишини айтди.

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос фавқулодда йиғилишда Фаластин халқи Исроил кучлари ва кўчманчилардан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканини айтган.

17:41 8.10.2023
ISRAEL-PALESTINIANS/
ISRAEL-PALESTINIANS/

Исроил ҳарбийлари Ливанга артиллерия зарбалари берилгани ҳақида хабар берди

Исроил мудофаа кучлари (ИДФ) Ливанга артиллерия зарбалари берилгани, у ердан Исроилга қарата ўқ узилгани ҳақида хабар берди, дея хабар беради Рейтерс.

Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Рейтерс агентлигининг учта манбасига кўра, Исроил Ливандан отилган снарядлар Исроилнинг Беэр - Шева шаҳридаги ҳарбий позициясига тушганидан кейин жавоб қайтара бошлаган.

Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи Исроилга миномёт ҳужуми учун жавобгарликни ўз зиммасига олди: “Фаластин қаршилик кучлари билан бирдамликда бир неча жангариларимиз бугун эрталаб Ливаннинг босиб олинган Шева фермалари яқинидаги сионистлар армиясининг учта позициясига ҳужум қилди”, дейилади гуруҳ баёнотида.

Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, мамлакат бош вазири содир бўлаётган воқеаларни уруш деб атади ва захирадагиларни сафарбар этишни эълон қилди.

Фаластин мухторияти президенти Маҳмуд Аббоснинг айтишича, Фаластин халқи “Исроил ҳужумларидан ўзини ҳимоя қилиш” ҳуқуқига эга.

17:45 8.10.2023

Мисрда исроиллик сайёҳлар минган автобус ўққа тутилди

Ижтимоий тармоқлар ва телеграм-каналларда Мисрнинг Искандария шаҳрида исроиллик сайёҳларни олиб кетаётган автобус ўққа тутилгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган

Исроил ТИВ бу хабарни тасдиқлади. Вазирлик маълумотига кўра, икки нафар исроиллик ва уларни кузатиб бораётган йўлбошловчи мисрлик ҳалок бўлган.

Тасдиқланмаган хабарга кўра, автобусга полициячи ёки аскар ўқ узган.

17:51 8.10.2023

Исроилда қурбонлар сони 600дан ошди

Якшанба куни эрта тонгда Исроил расмийлари Ҳамаснинг мамлакат жанубидаги шанба кунги ҳужуми оқибатида 600 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 1500 дан ортиқ киши яраланганини маълум қилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фаластин томонидан 250 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 2000 га яқин одам яраланганини маълум қилди. Иерусалим Пост хабарига кўра, 750 га яқин исроиллик бедарак йўқолган.

Исроилликлар гаровга олинган, улар орасида ҲАМАСнинг билдиришича, ўнлаб Исроил ҳарбийси ҳам бор.

Исроилда расман уруш ҳолати ва фавқулодда вазият эълон қилинди. Исроил армияси “Темир қиличлар” амалиётини бошлаб, Ғазо бўлгасига қарата жавоб зарбалари йўлламоқда. Исроилнинг ўнлаб ҳарбийлари ва тинч фуқаролари ўлдирилган ва гаровга олинган, юзлаб ярадорлар бор.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху якшанбага ўтар кечаси ХАМАС гуруҳининг ҳарбий ва ҳукумат салоҳиятини йўқ қилишга қарши ҳарбий кампания бошлаш учун хавфсизлик кенгашидан рухсат олганини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG