Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:25

ҲАМАС - Исроил уруши. Ғазо сектори жанубида жанглар бормоқда

7 октябрь куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди.

ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди.

Исроил ҳудуди ўнлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.

12:27 12.1.2024

Ҳарвард талабалари университетни антисемитизмда айблади

Ҳарвард университетида ўқийдиган яҳудий талабалар олийгоҳ маъмуриятини антисемитизмда айбламоқда.

Талабалар 10 январь куни Бостон федерал судига киритган аризаларида Ҳарвард университети раҳбарияти яҳудийларга нисбатан зўравонликларни дастаклаётгани, яҳудий талабаларни таъқиблардан ҳимоя қилмаётгани ва антисемит тарғиботига йўл бераётганини иддао қилган.

388 йиллик тарихга эга университет фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги федерал қонунни бузганликда айбланмоқда, деб ёзди Reuters.

Судга ариза Ҳарвард университети ректори Клодин Гей истеъфо берганидан бир ҳафта ўтганидан сўнг киритилди. У ҲАМАС-Исроил уруши фонида антисемитизмга йўл қўйганликда танқид қилингани остидан истеъфо берган эди. ҲАМАС АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган.

Судга киритилган аризада Ҳарвард бундан юз йил аввал белгилаб қўйилган квота мавжудлигига қарамасдан яҳудийларни талабалар сафига қабул қилишни озайтирмоқчи бўлаётгани тўғрисида таҳминлар мавжудлигини ҳам иддао қилган.

“Америка овози”нинг маълум қилишича, ҲАМАС-Исроил уруши бошланганидан сўнг 30 га яқин талабалар гуруҳлари Исроил қораланган петицияни имзолаган. Судга киритилган аризада Ҳарвард раҳбарияти петицияни қораламагани ва яҳудий талабаларни дастакламагани айтилади.

Бостон судига киритилган аризада антисемитизм руҳидаги талабаларни ўқишдан бўшатиш, антисемитизм руҳидаги ўқув дастурларини олға сураётган профессорларга чоралар кўриш талаб этилади.

АҚШдаги Нью-Йорк университети ва Берклидаги Калифорния университети ҳам мана шундай муаммога дучор бўлган.

12:25 12.1.2024

АҚШ ва Британия Ямандаги хусийлар позицияларига зарба берди

АҚШ ва Британия Ямандаги хусий шиа исёнчиларининг позицияларига зарба берди. Эрон томонидан дастакланаётган хусийлар сўнгги бир ярим ойдан бери Қизил денгиздаги кемаларга ҳужум қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентликнинг Оқ Уйдаги манбалари хусийларга самолётлар, кемалар ва сув ости кемаси зарба берганини айтган. CNN манбаси эса ҳужумда “Томагавк” қанотли ракетаси қўлланилганини билдирди.

Ракета зарбалари Австралия, Баҳрайн, Канада ва Нидерландиянинг қўллови остида АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ва Британия Қироллик ҳарбий денгиз кучлари томонидан берилди.

Хусийлар, АҚШ ва Британиядаги манбалар биринчи галда аэродромлар, радарлар ҳамда қурол омборлари бомбардимон қилинганини билдирди. Иттифоқчилар разведкаси бу аэродромлардан кемаларга зарба берилаётганини таҳмин қилган.

Би-би-сининг хабар беришича, Худейда шаҳри Саада вилоятидаги Кахлан ҳарбий базаси, Ал Дайламий авиабазаси, Аббс шаҳридаги аэродром бомбардимон қилинган.

Президент Байден ўз баёнотида бу ҳарбий амалиётни хусийларнинг Қизил денгиздаги савдо кемаларига «мисли кўрилмаган даражада қилган ҳужумларига жавоб» деб атади.

Яманнинг катта қисмини назорат қилаётган хусий шиа қуролли гуруҳлари АҚШ ва ЕИ томонидан террорчи ташкилот деб тан олинган ҲАМАСни қўллаб-қувватлашини намойиш этиш мақсадида Қизил денгиздаги кемаларга ҳужу қилмоқда. Бу ҳужумлар халқаро савдога салбий таъсир кўрсатди. Кўплаб денгиз савдоси билан шуғулланувчи ширкатлар бу йўналишдаги қатновларни тўхтатдилар.

Хусийлар лидери Абдул Малик ал Хутий АҚШнинг ҳужумлари «жавобсиз қолмаслиги” тўғрисида баёнот берди.

16:18 11.1.2024

Ҳаагада Исроил Ғазода геноцид уюштиргани юзасидан айблов бўйича суд бошланди

Ҳаагада Исроил Ғазо аҳолисини геноцид қилгани юзасидан билдирилган айблов бўйича БМТ Халқаро судининг йиғилиши бошланди. Даъво аризасини судга Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) киритган.

Ўтган йилнинг октябридан бошлаб Исроил армияси Ғазо бўлгасида ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиёт олиб бормоқда. ҲАМАС АҚШ ва ЕИда террорчи ташкилот сифатида тан олинган. Ҳарбий амалиёт чоғида бир неча ўн минг фаластинлик ҳалок бўлган.

ҲАМАС 7 октябрда Исроилга ҳужум қилган ва камида 1400 кишини ўлдирган ҳамда 200 дан ортиқ кишини гаровга олган эди. Шу кунгача ҲАМАС ва Исроил ўртасида Ғазода оташкесим ўрнатиш тўғрисидаги бир неча битим ортидан гаровга олинганларнинг бир қисми қамоқда сақланаётган фаластинликларга алиштирилган. Сўнгги хабарларга қараганда, ҲАМАС Ғазода яна камида юз кишини гаровда ушлаб турибди.

ҲАМАС назорати остидаги Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳужумлари оқибатида бўлгада камида 22 минг фаластинлик ҳалок бўлганини, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканини билдирган.

Дунёнинг кўплаб давлатлари Исроил ҲАМАСга қарши урушда ўта зўравонликка йўл қўйганини танқид қилган. Исроил армияси эса тинч аҳолининг ҳалок бўлиши учун масъулиятни ҲАМАС зиммасига юклаган. Исроил ҲАМАС ва бошқа жиҳодчи гуруҳлар ўз инфратузилмасини тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларга жойлаштирганини ва тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланганини иддао қилиб келмоқда.

Суднинг биринчи кунида Ҳаагада қўлларига Исроил байроқларини ва ҲАМАС гаровга олган шахсларнинг портретларини кўтариб олган юзлаб одамлар намойишга чиқди.

Фаластинни қўллаётган фаоллар ҳам Ҳаагада ўз намойишини ўтказмоқда. Улар қўлларига Ғазодаги қотилликларни тўхтатиш талаб қилган плакатларни кўтариб олган.

Намойишларни полиция назорат қилмоқда. Ҳаагада хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

09:52 11.1.2024

Блинкен Ғарбий соҳилда Маҳмуд Аббос билан учрашди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 10 январда Фаластин мухторияти лидери Маҳмуд Аббос билан Исроил оккупация қилган Ғарбий соҳилда учрашди. Блинкен 9 январда Исроил раҳбарияти билан учрашган ва уларни Фаластин давлатини ташкил этишга чақирган эди.

Блинкен 88 ёшли Аббос билан учрашувида Вашингтон ҲАМАС-Исроил урушидан сўнг Ғазо бўлгаси назоратини қўлга олиш учун Фаластин маъмурияти ислоҳотларни ўтказиши лозим, деб ҳисоблашини билдирди.

Ўн йил олдин Исроил оккупация қилган ҳудудда Фаластин давлатини ташкил этиш бўйича ўтказилган музокаралар натижасиз якунланган эди. Бу музокараларга АҚШ воситачилик қилган.

Блинкен матбуот анжуманида Исроил ҳукумати Фаластин давлатини ташкил этиш чақириғига қандай муносабат билдирганини очиқламади.

9 январда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Блинкен АҚШ фаластинликларни Ғазо бўлгасидан бошқа жойларга кўчириш таклифига қарши эканини билдирди.

Блинкен Яқин Шарқдаги қатор давлатлар Ғазога инвестиция киритишга тайёр эканини, бунинг учун Фаластин давлатини ташкил этиш юзасидан аниқ режа лозимлигини урғулади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG