Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:00

ИШИДчи тожикистонликлар ватанига қайта бошладими?


2015 йилдан бери "Ислом давлати" экстремистик гуруҳи сафига 1141 нафар тожикистонлик қўшилган. Улардан 300 га яқини Сурия ва Ироқдаги жангларда ўлдирилган¸ 70 нафари ўз ихтиëри билан ватанга қайтган.

Бу рақамларни Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори ўринбосари Сайфулло Сафаров Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида келтирди.

Ўтган йили Тожикистон расмийлари Сурия ва Ироқнинг жанговар ҳаракатлар бораëтган ҳудудларидан 60 нафар тожикистонликнинг ватанга қайтиб¸ хавфсизлик тизимларига таслим бўлганини эълон қилди.

Уларнинг аксариятига¸ айтилишича¸ мамлакат Жиноят Кодексининг 401-моддаси қўлланилган.

Бу модда эса¸ қуролли гуруҳлар таркибидаги ноқонуний фаолиятдан¸ хориж давлати ҳудудидаги жанговар ҳаракатлардан улар тугашини кутмасдан ўз ихтиëри билан воз кечган тожикистонларни¸ фаолиятида бошқа жиноят унсурлари бўлмаса¸ жиноий жавобгарликдан озод этишни назарда тутади.

2015 йилда парламент иккала палатаси томонидан маъқулланган бу ўзгартишга кўра¸ ўз қилмишига тавба қилмаганларга 10 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланади.

Сайфулло Сафаровнинг айтишича¸ Тожикистон ҳукумати Сурия ва Ироқдаги ҳудудларини бой бераëтган “Ислом давлати” сафида жанг қилган тожикларнинг ватанига қайтишидан жиддий хавотирда:

- Сурия ва Ироқдан ўз ихтиëри билан қайтиб¸ қамоққа чап берганлар¸ Тожикистонда беқарорлик ëки халқ исëни бошланган тақдирда¸ ҳукумат учун бош оғриғига айланиши мумкин. Шу боис ҳукумат¸ биринчи навбатда Тожикистондаги тинчлик ва осойишталикни сақлаб қолишнинг муҳимлигини яхши тушунади. Қолаверса¸ ўз қилмишига самимий тавба қилганларга нисбатанилиқлик бор¸ дейди Сафаров.

Тожикистонлик таҳлилчи Фаридун Ҳодизода, тавбасига таянган собиқ ишидчиларнинг нормал ҳаëтга қайтиши учун давлат тизимлари барча чорани ишга солиши кераклигини айтади. Айни пайтда¸ "Ислом давлати" мағлуб этилганидан сўнг¸ чорасизликдан ватанига қайтаëтганлардан ниҳоятда эҳтиëт бўлиш лозим¸ дейди Ҳодизода:

- Уларда ҳақиқий уруш тажрибаси бор. Улар ватанга профессионал қотил бўлиб қайтаяпти ва шу боис нафақат Тожикистон¸ балки бутун минтақаг учун таҳдидга айланмоқда¸ дейди бу таҳлилчи.

Айни пайтда¸ Ҳодизода¸ Сурия ëки Ироқдан қайтган ҳар бир жангарига алоҳида ëндашув кераклигини ҳам қайд қилади. Бундайлар орасидан¸ ИШИД сафига алдов билан олиб кетилганларни ажратиб олиш лозим¸ деб қўшимча қилади бу таҳлилчи.

Кейинги ойлар ичида Сурия ва Ироқдаги истеҳкомларини бой бераëтган "Ислом давлати"нинг¸ айтилишича¸ юзлаб жангариси Афғонистонга кўчиб ўтган.

Марказий осиëлик жангарилар¸ ўз ватанига яқинроқ бўлиш учун¸ асосан Афғонистон шимолий ҳудудларига келмоқда. Афғон расмийлари ўзбек ва тожик ишидчиларининг чегара ҳудудларида тўпланаëтгани ҳақида бир неча бор баëнот берди.

Улар бир қисмининг¸ 2015 йилда «Ислом давлати»га байъат берган "Ўзбекистон исломий ҳаракати"га қўшилгани тахмин қилинмоқда.

«Ислом давлати» томонидан тузилган харитада Афғонистон¸ Покистон¸ Тожикистон ва Эрон шарқий ҳудудлари "Хуросони бузург" - "Буюк Хуросон" деган умумий ном билан аталган.

Ўзини бу ҳудуд амири деб атаган Ҳафиз Саидхоннинг Афғонистон-Покистон чегарасига қилинган ҳаво ҳужумлари оқибатида ўтган йил ўлдирилгани айтилади.

Кейинги ойлар ичи Афғонистон ҳудуди¸ хусусан пойтахт Кобулда бир неча террор ҳужуми уюштирган «Хуросони бузург» гуруҳи сафида қанча жангари борлиги аниқ эмас.

Кобул ҳукумати тахминича¸ Афғонистонда «Ислом давлати» байроғи остида жанг қилаëтганлар сони 2000 нафарга яқиндир.

XS
SM
MD
LG