Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:45

"Жазосизлик-норма". HRW Абдуқодир Мўминовга қийноқ қўлланганини текширишга чақирди


Абдуқодир Мўминов Тошкентдаги суд залида. 23 июль, 2023
Абдуқодир Мўминов Тошкентдаги суд залида. 23 июль, 2023

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини қамоқдаги блогерлар, хусусан, Абдуқодир Мўминовга нисбатан шафқатсиз қийноқ қўллангани ҳақидаги иддаоларни текширишга чақирди.

Ўтган ҳафта бўлиб ўтган апелляция судида Абдуқодир Мўминов тергов жараёнида орган ходимлари унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани, жумладан, электр токи ва резина таёқ билан зарба бергани, тепкилагани ва қовурғасини синдиргани ҳақида гапириб берган.

YouTube’даги “Кўзгу” канали муаллифи Абдуқодир Мўминов жорий йилнинг 8 февралида “фирибгарлик” ва “товламачилик”да гумон қилиниб, ҳибсга олинганди.

Мирзиёев танқидчиси сифатида танилган блогерга жорий йил 4 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди ҳукми билан 3 йилгача журналистлик фаолиятни чеклаш ҳамда 7 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Блогер Абдуқодир Мўминовга Тоштурмада ўн кунлик "карцер" жазоси тайинланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:49 0:00

Шунингдек, унинг зиммасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдоридаги жарима ҳамда 900 миллион сўмдан ортиқ моддий зарарни қоплаш юкланган.

6 октябрь куни апелляция суди тайинланган жазони ўзгаришсиз қолдирди.
Ҳуқуқ фаоллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогер президент Мирзиёевнинг куёвлари бизнеси ҳақида олиб бораётган суриштируви туфайли қўлга олинганига ишонишади.

Аввалроқ Озодлик 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖИЭДнинг 1-сонли тергов изоляторида сақланаётган Абдуқодир Мўминов "муассаса ички тартиб-қоидаларини бузиш" айби билан 10 кунлик карцерга ташлангани ҳақида хабар қилган эди.

Онаси Сабоҳат Абдуллаеванинг сўзларига кўра, қамоқхона маъмурияти Абдуқодир Мўминов изолятор ички тартибини апелляция судидан анча олдин, 20 сентябрда бузгани учун энди жазога тортилаётганини иддао қилган.

Абдуқодир Мўминовнинг карцерга ташлангани ҳақидаги хабар унинг апелляция судида ўзига нисбатан қийноқлар ҳақида гапириб, президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиши ортидан пайдо бўлган.

Референдум арафасида: Танқидий пост қўйганлар “суҳбат”га чақиртирилмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:07 0:00

8 октябрь куни тармоқларда тарқалган видеода Абдуқодир Мўминов тергов жараёнида ўзининг шафқатсиз қийноқларга тутилганини айтган ва қийноқ қўллаганларнинг номларини келтирганди.

Жазосизлик - норма

HRW’нинг Марказий Осиё бўйича етакчи тадқиқотчиси Мира Ритманга кўра, Қорақалпоғистондаги ғалаёнлар ортидан узоқ муддатга қамалган Даулетмурат Тажимуратов, блогер Фозилхўжа Орифхўжаев, нашида сабаб маҳкамага тортилган 22 ёшли Сардор Раҳмонқуловлар ҳам тергов жараёнидаги қийноқ ва ноинсоний муносабатлардан шикоят қилган.

Халқаро ташкилот Ўзбекистон ҳукумати ҳозирга қадар бу мурожаатлар юзасидан текширув ўтказмагани, бинобарин, қонунбузарлар жавобгарликка тортилмаганини қайд этган.

HRW’га кўра, президент Мирзиёев қийноқларга чек қўйишга ваъда берганига қарамай, жазо муассасаларида қийноқ ва шафқатсиз муносабат ҳамон кўп кузатилмоқда ва бу каби жиноятлар учун жазосизлик нормага айланиб улгурган.

Форум

XS
SM
MD
LG