Линклар

Шошилинч хабар
17 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:54

Эковазирлик: Чирчиқда табиатга 183 млрд сўмлик зарар етказилган


Тошкент вилояти, Чирчиқ тумани. 27 июнь, 2014
Тошкент вилояти, Чирчиқ тумани. 27 июнь, 2014

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси муҳофаза минтақасидан ўзбошимчалик билан техника воситалари ёрдамида қум-шағал қазиб олиш давом этмоқда.

Ҳудудда тунги рейд ўтказган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари табиатга етказилган зарарни 183 миллиард сўм деб баҳолаган.

Тегишли чора кўриш учун ҳужжатлар Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилган.

Мирзиёевнинг "Янги Тошкент" лойиҳаси эски саволларни ўртага чиқармоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:35 0:00

Махсус техника воситалари эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Маълумот ўрнида, президент фармони билан 2024 йил 1 майдан эътиборан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган. Ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик ҳам кучайтирилган.

Экология вазирлиги жорий йил апрель ойида ҳам Чирчиқ дарёсида ғайриқонуний равишда қум-шағал қазиб олиниши натижасида табиатга 80 миллиард сўм зарар етказилгани ҳақида хабар берганди.

XS
SM
MD
LG