Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:33

BahsOnline: Ўзбекистонда сталинизм тимсолларини тақиқлаш керакми?


Озодликнинг BahsOnline эшиттиришида бу гал совет тузумига қайтиш ва репрессия тимсоли бўлган Сталин шахсига сиғиниш аломатларининг ўзбеклар зеҳниятидаги яшовчанлигини муҳокама қиламиз.

Тошкентнинг Чўпонота (Илгариги Волгоград) кўчасида жойлашган "Биродарлар қабристони" мемориал мажмуасида Иккинчи Жаҳон уруши қурбонлари хотирасига бағишланган 9 май кунги "Барҳаёт полк" акциясида Сталин расмини кўтариб туришди.

Сталин ҳайкали ҳақида мақола ëзган мустақил ўзбек журналисти Алексей Волосевичга кўра¸ Ўзбекистонда Сталин тимсолларини тақиқловчи қонун йўқ:

- Лазокат Xолмирзаеванинг уйида турган Сталин ҳайкали ҳақида ëзганимдан кейин¸ ҳайкални олиб кетиб қолишди. Ҳайкални мусодара қилишга қонуний асос йўқ. Чунки, Ўзбекистонда сталинизм расман тақиқланмаган. Сталинга сиғиниш¸ унинг ҳайкалларини уйда сақлаш борасида қонунда бирор бир чеклов йўқ, - дейди журналист.

BahsOnline: Ўзбекистонда сталинизм тимсолларини тақиқлаш керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:20 0:00

Бундан олдин Қозоғистон жанубида жойлашган Эски Иқон қишлоғида истиқомат қилувчи этник ўзбеклар Иосиф Сталин ҳайкалини тиклаган эди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Бойсун туманидаги томорқалардан бирида Сталин ҳайкали ўрнатилган.

BahsOnline: Ўзбекистонда сталинизм тимсолларини тақиқлаш керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:47 0:00
Бевосита линк

Бу аҳвол минглаб ўзбек зиëлиларини қатағон қилган Иосиф Сталин вафот этганига 63 йил тўлган бир пайтда кўзга ташланмоқда.

Собиқ совет коммунистларининг сталинизмдан расман воз кечганига 59 йил бўлди.

Расмий баëнот ва ваъзларида воз кечгани билан коммунистлар амалда сталинизмдан воз кечолмадилар ва Сталин лагерларида ўлган-ўлдирилган миллионлаб аристоннинг суяклари устига қурилган совет давлати, охир-оқибат, парчаланиб битди.

Бу парчаланиш сталинизмдан батамом қутулишнинг тарихий имкони эди.

Ўзбеклар 25 йил бурун бу тарихий имкониятдан фойдалана олдиларми¸ бугунги ўзбек жамияти тийнатида тоталитаризм¸ репрессия тимсоли сифатида кўриладиган сталинизмнинг улуши қанча?

Нега Сталин туғилган юрт Грузияда бекор бўлган тақиқ ва чеклашлар Ўзбекистонда ҳануз амалда?

Бу саволлар жавобини BahsOnlineда излаймиз.

BahsOnline жонли мулоқотининг навбатдаги сони 12 май куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланади!

Марҳамат, бизга боғланинг:

OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари¸ шунингдек¸WhatsApp, Telegram, Viber, IMOдан +420 724 971 539 рақамига телефон қилиш орқали баҳсда иштирок этишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG