Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 21:44

Ўзбек аскарлари бир ойдан бери Бухорода қабристон тозаламоқда


Бюджет ишчилари Бухородаги Хазрати Имом қабристонини тозалашга чиқарилди
Бюджет ишчилари Бухородаги Хазрати Имом қабристонини тозалашга чиқарилди

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ходимлари¸ харбий хизматчи¸ ўқитувчи¸ боғча тарбиячилари¸ ҳамшира ва бюджетдан ойлик олувчи бошқа юзлаб ходимлар бир ойдан бери Бухоро шаҳридаги Хазрати Имом қабристонини тозалашга сафарбар қилинган.

Матбуотга гапириш ваколати бўлмагани учун исми сир қолишини сўраган Бухоро вилоят ҳокимлиги мулозимига кўра¸ жорий йил сентябр ойида Бухорода халқаро мусулмонлар форуми ўтказилаëтгани боис Ҳазрати Имом қабристонида ободончилик ишлари олиб борилмоқда.

Бухорода мажбурий меҳнат
Бухорода мажбурий меҳнат

Блогер фарëди

Асли Бухородан бўлган блогер Умид Ғафуровнинг ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеомурожаатига кўра¸ ушбу “ободончилик” ишлари ҳар куни соат еттидан бошланмоқда:

-Ҳокимлик бюджет ходимларини мажбурламоқда. Мактаб ўқитувчилари ва солдатлар эрталаб келишади. Тонгги еттида ҳокимлик одам йўқлама қилади. Бу ҳолат мана бир ойдирки давом этмоқда. Қабристонни обод қилиш керак. Лекин нега қабристон текин мажбурий меҳнат ҳисобига обод қилиниши керак? - дейди ўзининг видеомурожаатида Умид Ғафуров.

Озодлик билан суҳбатда Умид Ғафуров қабристонни обод қилишга Бухорода истиқомат қиладиган онаси ҳам мажбурланганидан ташвиш билдирди.

Ғафуровнинг чиқиши ортидан унинг онаси 2 август куни шаҳар ҳокимиятига чақиртирилган ва ободонлаштириш ишларига ихтиёрий равишда чиққани ҳақидаги тилхатга имзо қўйишга мажбурланган.

Хазрати Имом қабристони
Хазрати Имом қабристони

Мулозим қисман тасдиқлади

Озодлик Бухоро вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Зокиржон Ҳидоятовга қўнғироқ қилди.

Телефонни кўтарган мулозим ўзини таништирмаган ҳолда мажбурий меҳнатга Бухорода юз фоиз чек қўйилганини иддао қилди.

Ҳокимлик мулозими иддаосига кўра¸ “қабристондаги ободончилик ишларида бюджет ходимлари ўз истаги билан қатнашмоқда”.

Мулозим бу ободончилик ишларида тиббиëт ходимлари ҳам қатнашаетганини инкор қилмади:

- Асосан шаҳар ҳокимлиги ободончилик бошқармаси ходимлари шуғулланмоқда. Иссиқда бу ходимларга бир кори ҳол бўлмасин, дея врач ва ҳамширалар ҳам қабристонга келган. Яъни ҳар ким ўз вазифаси билан шуғулланмоқда¸ - дейди мулозим.

Озодлик мухбирининг “қабристонда солдатлар нима қилиб юрибди?” деган саволига жавоб берган мулозим "ободончиликда қатнашиш аскарлар низомида белгилаб қўйилган" дея таъкидлади.

Бухорода мажбурий меҳнат
Бухорода мажбурий меҳнат

Аскар - қабристон фарроши эмас

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг юқори мақомдаги мулозимининг Озодликка исми сир қолиши шарти билан айтишича, “аскарларнинг ҳоким буйруғи билан бир ой давомида ободончилик ишларига жалб қилиниши низомда кўрсатилмаган"

- Бир кун ҳашарга чиқиши мумкин. Майли, қабристонни обод қилиш - бу савоб. Аммо бир ой давомида Мудофаа вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фаррошлик қилиши мантиққа тўғри келмайди. Ҳоким ўзини мудофаа вазиридан ҳам катта деб билиб, мунтазам армияни қабристон тозалашга сафарбар қилибди. Конфликт чиқмасин деб, индаганимиз йўқ. Лекин ҳокимнинг ҳарбий ҳизматчиларни ишлатишга ҳақи йўқ¸ - дейди Мудофаа вазирлиги мулозими.

Халқаро ташкилотларнинг мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳақидаги тинимсиз чақириқлари ортидан Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатни тақиқлаган эди.

Ота ва қиз мажбурий меҳнатни қоралади¸ ҳокимлар ўз билганидан қолмади

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида қилган чиқишида, бюджет ходимларини ободончилик ишларига жалб қилинишини қоралаган эди:

- Очиқ гап, бу менда нафрат пайдо қиладиган нарса. Бир пайтлар ўзим шунга қаршилик қилган ишларга бугун кўзбўямачилик қилиш, одамларни, айниқса, ижтимоий соҳа одамларини, мактаб, ўқувчиларни мажбурлаб ободонлаштиришга чиқариб, қўйишларинг бу фақат менга эмас, балки сиёсатга хиёнат. Агар бундан буён бирорта ҳудудда врач, ўқитувчи, талабани ободонлаштришга жалб қилса, жазо жуда қаттиқ бўлади. Қонун олдида мен сизларни ҳаммаларингни жазолайман¸ - дея огоҳлантирган эди президент Шавкат Мирзиëев.

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари, Ўзбекистон президентининг қизи Саида Мирзиёева 16 май куни Facebook саҳифасида қилган баёнотида тиббиёт ходимлари, ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилишини "баркамол авлодни тарбиялашда энг кўп ташвишга солаётган беш муаммонинг бири" сифатида тилга олган эди.

XS
SM
MD
LG