Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:24

Бобомурод Абдуллаев "биринчи ва амалдаги президентдан ҳокимиятни тортиб олиш"да гумонланмоқда


Бобомурод Абдуллаев
Бобомурод Абдуллаев

Дастлабки тергов хулосасига кўра¸ журналист Бобомурод Абдуллаев Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан Интернетда мавжуд конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган материалларни тарқатиш йўли билан ҳокимиятни қонуний сайланган шахслардан тортиб олишни режалаган. Дастлабки тергов хулосасига асосланган Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди 1 октябрь куни Абдуллаевни 10 кун МХХ ҳибсхонасида сақлаш ва шу муддат ичида унга қарши жиноий иш очиш ҳақида қарор чиқарди.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Озодликка тақдим этган суд қарорида ëзилишича, "Абдуллаев “Ўзбекистон Халқ ҳаракати” функционери сифатида шу ҳаракат раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг кўрсатмаси билан 2011 йилдан буён Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан Интернетда мавжуд конституциявий тузумни ағдаришга қаратилган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб келган".

Дастлабки тергов материалларида қайд этилишича¸ Ўзбекистон давлат раҳбарлари хавфсизлигига масъул бўлган шахслар - Равшанбек Салаев ва Шавкатжон Оллоëровлар Абдуллаевнинг асосий манбалари бўлган ва улар ёрдамида Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий аҳволини ўрганган ҳолда Муҳаммад Солиҳ кўрсатмаси билан Ўзбекистондаги конституциявий тузумни ағдаришни кўзда тутувчи “Жатва”, яъни “Ўрим” деб номланган дастурни ишлаб чиққан.

Маҳкама қарорида келтирилган дастлабки тергов давомида тўпланган материаллар¸ расмий ҳужжатда ëзилишича¸ "Жатва" иштирокчилари кенг оммани жалб этган ҳолда Ўзбекистоннинг тўртта йирик шаҳри - Тошкент, Фарғона, Навоий ва Урганчда қўзғолон уюштиришни режалаган.

Маҳкама¸ "Абдуллаев амалга оширган жиноятларнинг оғирлиги¸ унинг жиноий фаолиятни давом эттириши олдини олиш¸ унинг тергов ва суддан қочиш орқали иш юзасидан ҳақиқат қарор топишига халал бериши эҳтимолидан келиб чиқиб"¸ терговнинг эҳтиëт чораси сифатида уни ҳибсда сақлаш сўровини қондирган.

Суд қарорига мувофиқ¸ Абдуллаев МХХ тергов изоляторида сақланади ва 10 кун ичида унга қарши айбланувчи сифатида жиноий иш очилади¸ акс ҳолда¸ у ҳибсдан озод этилади.

2017 йилнинг 27 сентябрида Тошкентда қўлга олинган 44 ёшли мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Жиноят кодекси 159-моддасининг 4-қисмида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда (Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш) айбланмоқда. Жиноят кодексида бу жиноят учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

3 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида "Ўзбекистон Халқ ҳаракати" раҳбари Муҳаммад Солиҳ Бобомурод Абдуллаев Усмон Ҳақназаров таҳаллуси остида мақолалар эълон қилиб келган журналист эканини маълум қилган эди.

Муҳаммад Солиҳ ҳибсдаги журналист Бобомурод Абдуллаевнинг Усмон Ҳақназаров эканини маълум қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:57 0:00

XS
SM
MD
LG