Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:28

"Ўзметкомбинат" билан ҳамкорлик қилган 80 га яқин одам қамоққа олинди


Бекободдаги "Ўзметкомбинат"
Бекободдаги "Ўзметкомбинат"

Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди 18-20 октябрь кунлари Бекободдаги "Ўзбекистон Металлургия комбинати" ("Ўзметкомбинат") Акционерлик жамияти билан ҳамкорлик қилган 49 та ширкатнинг 80 га яқин ходимини судгача қамоққа олиш ҳақида ажрим чиқарди. Бу ҳақда Озодликка исми сир қолиш шарти билан Ўзбекистон Бош прокуратураси очган тергов ишларига алоқадор масъул ходим маълум қилди.

Юзлаб миллиардлик "иқтисодий зарар"

Озодлик қўлга киритган суд ажримларига кўра, қамоққа олинган шахсларнинг барчаси “давлат ва жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига” юзлаб миллиард сўм миқдорида "иқтисодий зарар" етказишда айбланмоқда.

Ораларида кексалар ва аёллар бўлган шахслар устидан тергов ишларини Бош прокуратура Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилари зиммасига юклаган.

Ушбу тергов ишлари жорий йилнинг август ойида раҳбарияти ўзгариши ортидан комбинатнинг собиқ бир неча раҳбарлари устидан очилган жиноий ишларга параллел равишда олиб борилмоқда.

Бош прокуратура масъул ходимининг айтишича, қамоққа олинган шахслар юритган ширкатлар "Ўзметкомбинат" раҳбарияти билан келишиб, комбинатга шартнома асосида бошқа юридик шахслар номидан металлолом топширганлар ва "қайта ишланган металлоломни "қонунга хилоф равишда" сотганлар.

"Қамоққа олинган шахслар ўз ширкатлари орқали "Ўзметкомбинат"га металл хом ашёси етказиб бериш бўйича сохта шартнома тузишиб, фақат биржа савдолари орқали сотилиши лозим бўлган метал маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартнома асосида учинчи шахсларга сотганлар," деди прокуратура ходими.

Унинг қўшимча қилишича, қамоққа олинганларнинг ҳаммасига Ўзбекистон ЖКнинг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) ва 209- (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят ишлар қўзғатилган.

Аммо, қамоққа олинганлардан бири адвокатининг эътироз билдиришича, қамоққа олинган шахслар "Ўзметкомбинат"га сохталаштирилган ҳужжатлар асосида металл сотгани ҳақидаги суд ажрими асоссиздир.

Адвокат тергов ходимларини "оддий хўжалик иши"ни "жиноий ишга айлантиришга уриниш"да айблади.

"Прокуратура ходимлари металкомбинатга текширишга кириб, унинг шартномаларини олиб, меткомбинат устидан очилган ишга 49 та масъулияти чекланган жамиятни ҳам қўшиб юборган. Ажримда "ҳужжат сохталаштириш" дейилган. Лекин ҳеч қандай сохта ҳужжат йўқ. Ҳаммаси асл. Шартномани сохта қилиб бўлмайди. Чунки, мазкур шартномалар асосида комбинатга тонналаб металл келган ва тайёр маҳсулот чиқиб кетган. Қолаверса, шартномага асосан, қайта ишлаш харажатлари комбинатга тўланган. Шартномалар мавжуд. Ундаги муҳр ва имзолар асл ҳолатда.Терговчилар оддий хўжалик ишини кўпиртириб, жиноийга айлантиришмоқда," деди адвокатлардан бири.

Тергов иши уч ой давом этиши кутилмоқда.

"Ўзметкомбинат" билан ҳамкорлик қилган 80 га яқин одам қамоққа олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:40 0:00
Бевосита линк

Ҳиссадорларнинг ўзгариши

2017 йил июль ойида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг қарийб йигирма нафар ходими Бекободдаги металлургия комбинатида икки ой давомида комплекс текширув ўтказгани ортидан бир неча амалдор ишдан бўшатилган эди.

Шу йил Ўзбекистон ҳукумати мамлакатдаги ягона металлургия комбинати бўлган “Ўзметкомбинат” Акционерлик жамиятидаги улушни SFI Management Group хориж ширкатига ишончли бошқарув учун ўтказиб берган эди.

SFI Management Group асли ўзбекистонлик миллиардер Патох Шодиевга тегишли ширкатлардан биридир.

XS
SM
MD
LG