Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:37

Москва суди "Мемориал" фаоли Баҳром Ҳамроев уйини тортиб олди


Инсон ҳуқуқи фаоли Баҳром Ҳамроев.
Инсон ҳуқуқи фаоли Баҳром Ҳамроев.

Москва шаҳар суди “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази фаоли Баҳром Ҳамроевнинг ипотекага сотиб олган уйини тортиб олиш ҳақида қарор чиқарди.

Суд бу қарорига Баҳром Ҳамроев ВТБ-банкка уч ой ипотека тўлови қилмаганлигини асос қилиб келтирди.

Баҳром Ҳамроевнинг Озодликка айтишича, у ковидга чалиниб касалхонада ётган пайтда ҳақиқатан ҳам уч ой тўлов қилолмаган, лекин бу уйни тортиб олиб, бошқага сотиб юбориш учун асос бўла олмайди.

Ҳуқуқ фаоли бу ҳолатни Навальний намойишларида иштирок этгани, сиёсий фаолияти ва муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келгани билан боғламоқда.

Баҳром Ҳамроевнинг квартираси билан боғлиқ можаро Россия ҳукуматининг Инсон ҳуқуқлари "Мемориал" жамиятини ёпиш ҳаракатлари давом этаётган бир пайтга тўғри келди.

Баҳром Ҳамроев 14 декабрь куни ўзининг Фейсбук саҳифасида бундай хабар қолдирди:

“Мана ҳозиргина Москва суди пойтахт ҳукумати билан боғлиқ гуруҳ фойдасига менинг квартирамни тортиб олди”.

Баҳром Ҳамроевнинг Озодликка айтишича, касал бўлиб қолган ва молиявий қийинчиликлар сабаб, уч ойга ипотека тўловини қила олмаган. У бу ҳақда ВТБ-банкка бир неча марта бориб огоҳлантирган, бошқа вариантларни таклиф қилган, лекин банк унга қулоқ солмай квартирани савдога чиқариб юборган.

Ҳамроевнинг иддаосига кўра, квартирани тортиб олиб, уни уйсиз қолдириш Россия ҳукуматининг “заказ”и бўлган:

“Шунинг учун ҳам суд биз томон келтирган бирорта асосни ҳам инобатга олмади ва берилган “заказ”ни бажарди”.

Баҳром Ҳамроев билан суҳбатни қуйида тингланг:

Баҳром Ҳамроев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:45 0:00
Бевосита линк

Бундан аввал, жорий йилнинг февраль ойида Москва вилоятининг Люберци шаҳар прокуратураси ўзбек фаолини “фуқаролик ҳолатини расмийлаштириш ҳужжатларини қалбакилаштирганликда” айблаб, уни фуқароликдан маҳрум қилиш ҳаракатини бошлаган эди.

Ҳамроев ва унинг фаолияти

Ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев бундан олдин ҳам ФСБ назоратига тушгани, 2016 ва 2017 йилда ФСБ ва Росгвардия махсус кучлари унинг квартирасида тинтув ўтказгани Озодликда хабар қилинганди.

Баҳром Ҳамроев Москвада эркин сайлов ўтказилиши талаби билан 2019 йилнинг августида бўлиб ўтган митингда ҳибсга олинганди.

Ўша йил май ойида Москванинг Тверской туман суди Баҳром Ҳамроевни айни модда билан якка пикет учун 15 минг рубль миқдорида жаримага тортган эди. Ҳуқуқ ҳимоячиси 2019 йилнинг 17 апрелида Кремль майдонида Москвага ташриф буюрган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга қарши “Раҳмон! Сиёсий маҳкумларни озод қил!” плакатини кўтариб чиққани учун ҳам жавобгарликка тортилган.

У шунингдек, Шинжон уйғурлари, Қрим татарлари, қирғизистонлик ўзбеклар, россиялик сиёсий маҳкумлар ҳимоясига қатор якка пикетларни уюштирганди.

2018 йилда унга нисбатан икки ўзбекистонлик муҳожирни ўз квартирасида қайдга қўйгани учун жиноят иши очилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси 2010 йилда ҳимоячи ФСБ ходими томонидан қаттиқ калтакланган; 2011 йилда номаълум шахслар Ҳамроевга уйи яқинида ҳужум уюштирганди.

XS
SM
MD
LG