Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:54

«Автотест» юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатганини эълон қилди


"Avtotest Report" МЧЖ юридик шахслар ҳайдовчиларини тайёрлаш фаолиятини тўхтатди.

Бу ҳақда "Автотест" жамоаси 1 август куни эълон қилди.

"Avtotest" жамоаси ўз хабарида, уларнинг асосий мақсади пул ишлаш эмаслигини айтар экан, шу пайтгача фойда кўрмай ишлаб келганини таъкидлайди.

"Ҳамма топилган даромад фақат ва фақат ривожланишга, янги замонавий мактаблар барпо этиш, дастурлар, янги технологиялар яратишга йўналтирилди. Бор куч ва меҳнат асосий бош ғоя — одамлар ўлимини камайтириш, йўлларда тартиб бўлишини таъминлаш ва ушбу соҳанинг ривожланиши учун сарф этилди.

«Автотест» бизнинг фарзандимиз. Биз унга бор юрагимиз ва меҳримизни бердик.

Ўтган давр мобайнида бизни ҳар кўйга солишди. Йўлларда машиналаримизни тўсиб кулги қилишди. Энди бунга йўл қўймаймиз. Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг.

Бизда қадриятлар бошқа. Бизда таҳсил олганларнинг биронтаси таълим сифатига, методига, яратилган шароитга эътироз билдира олмади, ҳеч бир ўқувчи шикоят қилмади, қилолмайди ҳам. Чунки биз халқ хизмати учун жонимизни бериб ҳаракат қилдик. Шу орқали бирор бир инсон ҳаётини сақлашга ҳисса қўшган бўлсак, йўлларда бизнинг битирувчиларимиз озгина бўлса-да тартибли ҳаракатланаётган бўлса, шунинг ўзи бизга катта бахт. Бизнинг ютуғимиз мана шу.

Ҳурматли юртдошлар! Биз, "Автотест" жамоаси барчангизга миннатдорчилик билдирган ҳолда, шуни маълум қилмоқчимиз: "Автотест" компанияси юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатади. Рўйхатга олиш жараёни ва барча мавжуд шартномавий мажбуриятларни амалга ошириш учун бир оз вақт керак бўлади. Биз таҳқирлардан чарчадик".

"Автотест" кейинги фаолиятини фақат ҳайдовчиларни тайёрлаш, методика ва қўлланмалар яратиш билан давом эттиришини айтади.

Бу баёнотга қадар Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати Telegram каналида юридик шахсларнинг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия талабларига фақатгина «Avtotest Report» МЧЖ ва унинг ҳудудлардаги филиаллари жавоб бериши аниқланганини хабар қилган эди.

Қўмита ўз баёнотида «Avtotest Report» МЧЖ ва унга тегишли бўлган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқарадиган шахслар (ҳайдовчилар) малакасини ошириш фаолиятини юритиш бўйича алоҳида ҳуқуқи бекор қилинганини эслатган.

Қўмитага кўра, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқарадиган шахслар (ҳайдовчилар) Ўзбекистон Республикасида тегишли фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган таълим муассасасида малакасини ошириш ҳуқуқига эга. Бироқ, Монополияга қарши курашиш қўмитасига кўра, “лицензия талабларига фақатгина «Avtotest Report» МЧЖ ва унинг ҳудудлардаги филиаллари жавоб бериши аниқланган”.

Монополияга қарши курашиш қўмита «Avtotest Report» МЧЖ автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малакаси ошириш фаолиятини кўрсатиш бозорида 1 йилдан ортиқ муддат фаолият олиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда Қўмита томонидан «Avtotest Report» МЧЖни монополист корхоналар реестрига киритиш бўйича ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилаётганини билдирган эди.

Озодлик радиоси “Автотест” билан боғлиқ мавзуга оид бир неча мақола эълон қилган. Қуйида улардан баъзиларининг сарлавҳалари:

Интернетдаги қатор нашрлар¸ хусусан kommersant.uzнинг ëзишича¸ "Аvtotest-Report" МЧЖнинг муассиси Давлат солиқ қўмитасининг, кейинчалик шахсан президентнинг эндиликда собиқ матбуот котиби, айни пайтда эса президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари мақомида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини бошқараётган Комил Алламжоновдир.

XS
SM
MD
LG