Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:07

Бош вазирдан сўнгги огоҳлантириш олган Андижон шаҳар ҳокими маҳаллий раҳбарларни яна сўкди (АУДИО)


Дилмурод Раҳматуллаев ўзининг ўта қўполлиги ва сўконғичлиги билан танилган
Дилмурод Раҳматуллаев ўзининг ўта қўполлиги ва сўконғичлиги билан танилган

Сўконғичлиги учун роппа-роса бир ой муқаддам шахсан Ўзбекистон бош вазири томонидан сўнгги огоҳлантириш олган Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев маҳаллий ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини яна ҳақорат қилди.

(Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевники экани айтилган аудиотасмадаги овоз маҳаллий матбуотга Раҳматуллаев берган интервьюлардаги овоз билан бир хил. )

Озодликка Telegram мессенжери орқали келган аудиёзувда Дилмурод Раҳматуллаевнинг "ифлос, худо урган, мараз, пес, мохов, ҳаром ва латта" каби сўзлар билан cўкинаётганини эшитиш мумкин.

Андижон шаҳар ҳокими маҳаллий раҳбарларни яна сўкди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00
Бевосита линк

Бу ёзувни Озодликка тақдим этган этган маҳаллий ташкилот раҳбарларидан бирининг айтишича, ҳокимнинг бу галги ҳақоратлари 15 май оқшомида шаҳардаги "Маржон" трикотаж ишлаб чиқариш фабрикаси ёнида бўлиб ўтган мажлис пайтида ёзиб олинган.

Йиғилишда қатнашган маҳаллий ташкилот раҳбарларидан яна бирининг айтишича, ҳоким ​маҳаллий ташкилот раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг бир нечтасини президент Мирзиёев ташрифи олдидан шаҳарни ободонлаштириш ишларига етарлича эътибор бермагани учун ҳақорат қилган.

Озодлик суҳбатдошларига кўра, андижонликлар орасида ҳафта сўнгида президент Мирзиёевнинг шаҳарга ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида гап тарқалган.

Аудиоёзувдаги овоз узоқдан ёзиб олингани сабабли, ҳоким ҳақорат қилган баъзи ташкилотлар раҳбарларининг исмини аниқлашнинг имкони бўлмади.​

"Э маҳалла раиси бўлмай..."

Аудиоёзувда Дилмурод Раҳматуллаев шаҳарни ободонлаштириш ишларига одам олиб чиқмаган маҳалла раисларидан бири бўлган аёлга шундай дашном беради:

- Сиз ҳам бир тийинга қиммат аёл экансиз. Сариқ чақалик иш қилганингиз йўқ! Сариқ чақалик иш қилганингиз йўқ. Э маҳалла раиси бўлмай... шарманда қилдинг вилоят раҳбарлари олдида. Шарманда қилдинг! - дея аёлга ўшқиради Дилмурод Раҳматуллаев.

"Бўғиб қўяман, ифлос!"

Андижон шаҳар ҳокими сўнгра, афтидан Санитария эпидемиология маркази бошлиғи Ортиков Юсуфжонни ҳақорат қилишга тушади:

- Виждонсиз бола экансан. Сени менинг назаримдан қолдинг! Бир тийинга қиммат бола экансан! Худо урган боласан, эй ифлос! Битта СЭС ходими бўлгани йўқ, эй мараз! Амир Темур кўчасида юрдинг, эй ифлос, битта савдога тега олмапсан! Сўрасам, "Дукчи Эшондаман", дейсан. Дукчи Эшон ч...г-ку эй ифлос! Дукчи Эшонга ўзим ҳомий олиб бориб, ўзим қилдирдим, эй ифлос! - дейди Андижон ҳокими.

У айни мулозим, агар келгуси кунларда шаҳарни тозалаш ишларига одам чиқармаса, "бўғиб қўяман" дея таҳдид қилади.

- СЭС айтсин уям. Агарда СЭС ифлос, мохов бўлмаса. Мана шу ерни ўзида бўғиб қўяман, эй ифлос! - дея таҳдид қилади Дилмурод Раҳматуллаев.

"Ғурури боринг, эртага чиқ!"

У ободонлаштириш ишларига чиқмаган мулозимлар "яқинда жувонмарг" бўлади, дея огоҳлантиради:

- Ғурури боринг эрта билан чиқ! "Йўқ, мен песман, моховман, мен яқинда жувонмарг бўлиб кетаман," деганинг яқинлашма. Мен буни юрагимдан айтаяпман! - дейди Андижон ҳокими.

Озодлик бюджет ташкилотлари ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганига муносабат олиш мақсадида Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев боғланишга бир неча марта уринди. Аммо бу қўнғироқларга жавоб берилмади.​

Сўконғич ҳоким

Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев роппа-роса бир ой муқаддам - 17 апрелда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов томонидан сўнгги бор огоҳлантирилгани ҳақида маҳаллий матбуот хабар қилган эди.

Ўшанда Бош вазирнинг Дилмурод Раҳматуллаевни ўқитувчиларни дарсдан қолдириб мажбурий ишлатиш ва уларга ўз ёнларидан гул сотиб олишга мажбурлаганликда айблагани айтилган эди.

Озодлик ўтган йилнинг 21 ноябрида Андижон ҳокимининг пахтага кам одам чиқарган коллеж ва лицейлар директорларини “ҳайвон”, “шакал”, “эшак”, “падарингга лаънат” каби таҳқирловчи сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида биринчи бўлиб хабар берган эди.

Хусусан¸ Озодликка юборилган аудиоëзувда 18 ноябрь куни ўтказилган мажлисда Дилмурод Раҳматуллаев икки нафар кекса маҳалла фаолини “шакал, кампир, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилган эди.

4 декабрь куни Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани юзасидан Андижон вилоят прокурори Музаффар Эгамбердиев шаҳар ҳокимига "тақдимнома" юборгани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

18 декабрь куни Андижон шаҳар ҳокими иши судга оширилди.

Суд қарори билан Д.Раҳматуллаев Ўзбекистон Республикаси МЖтК 41-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 30 баравари(5 миллион сўм) миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

2018 йил бошидан Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг ташкилот раҳбарларини ҳақорат қилишда давом этаëтгани ҳақидаги хабарлар Озодликка кела бошлади.

Жумладан, ҳақоратлар ёзиб олинган аудиони Озодликка тақдим этган маҳаллий ташкилот раҳбарларидан бирининг айтишича, ҳоким металлолом топшириғини бажармаган ва болалар спорти жамғармасига пул ўтказмаган раҳбарларни яна “ифлос, шакал, тварь, ҳайвон” каби сўзлар билан таҳқирлаган.

Андижонда ўқитувчилар Мирзиëев келиши олдидан мажбурий меҳнатга сафарбар қилинди
Андижонда ўқитувчилар Мирзиëев келиши олдидан мажбурий меҳнатга сафарбар қилинди

6 апрель куни Озодлик эълон қилган мақолада ҳоким Дилмурод Раҳматуллаевнинг буйруғи билан президент Мирзиёв ташрифи арафасидаги ободонлаштириш ишларига чиқарилган мактаб ўқитувчиларининг кўча супураётгани, йўл бўйларига гул экаётгани фотоларда акс этган эди.

XS
SM
MD
LG