Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:32

Хусусий Akfa университети ЎзМУ биноларидан бирини олиши мумкин


Беруний метросидан чиққан жойда жойлашган Akfa Medline биноси (суратда) қаршисида Ўзбекистон Миллий университети бинолари жойлашган.
Беруний метросидан чиққан жойда жойлашган Akfa Medline биноси (суратда) қаршисида Ўзбекистон Миллий университети бинолари жойлашган.

1 июндан илк абитуриетлардан ҳужжат қабул қилишни бошлайдиган хусусий Akfa университетининг айнан қаерда жойлашиши ҳануз номаълумлигича қолмоқда.

Жараëнга алоқадор ҳукумат мулозимининг Озодликка билдиришича¸ хусусий университет Ўзбекистон Миллий университети балансидаги бинолардан бирини олиш ҳаракатини бошлаган.

Akfa университети Тошкент шаҳар ҳокимига қарашли Akfa Groupга қарашли. Тиббиëт йўналишида ўқитишни бошлайдиган Akfa университети учун айнан Миллий университет биноларининг кўриб чиқилаëтгани сабаби эса¸ унинг Akfa бизнес империясининг яна бир бутоғи - Akfa Medline корпуси қаршисида жойлашганидир.

Вазирлар Маҳкамаси қарорида Akfa университетига ажратилган бинонинг “маъқул келмаганини” тасдиқлаган янги университет мутасаддиси¸ ҳозирча хусусий тиббиëт олийгоҳининг айнан қайси бинода иш бошлаши узил-кесил ҳал бўлмаганини билдирди.

Миллий университетнинг Талабалар шаҳарчасида жойлашган бинолари нафақат Ўзбекистон¸ балки бутун Марказий Осиëдаги олий таълими тимсолига айланган иншоотлар саналади.

“Akfakent – ҳоким икки бизнесини бир жойда қилиш учун ЎзМУга оғиз солган”

Бу хабарни матбуотга чиқаришга ваколати йўқлиги боис шахси очиқланмаслигини сўраган Ўзбекистон ҳукуматидаги мулозим Озодликка маълум қилди.

Миллий университет ўрнига Akfa университети кўчиб келади. Президент маъмурияти даражасида ҳал бўлди¸ почти. Асосий баҳона – Akfaда тиббиëт факультети борлиги... AKFA Medline касалхонаси ўша томонда жойлашган”¸ деган қисқа хабар юборган Озодликнинг ишончли манбаси¸ бошқа тафсилотларни тегишли идоралардан аниқлаб олишни тавсия қилди.

Озодлик бу хабар тафсилотларини ўрганиш жараëнида Ўзбекистон Миллий университети¸ Соғлиқни сақлаш ва Олий таълим вазирлигининг ўнга яқин мулозими билан боғланди.

Бу расмийларнинг деярли ҳаммаси Akfa университети билан боғлиқ қарорлар Вазирлар Маҳкамаси даражасида қабул қилиниши ва ҳозирча янги университетнинг айнан қайси бинода иш бошлашига оид якуний фармойишни кўрмаганларини айтди.

"Шайхонтоҳур Тиббиëт коллежи корейсларга ëқмади"

Вазирлар Маҳкамасининг 15 февраль кунги қарори билан Акфа университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинган эди.

Бу таклиф муаллифлари эса¸ қарорга кўра¸ Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Akfa Medline» масъулияти чекланган жамиятидир.

Қарорда¸ “университет Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвоза, 1-боши берк кўча, 10-уйда жойлашган Шайхонтоҳур тиббиёт коллежининг бино ва иншоотларида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин”¸ деган махсус банд мавжуд.

Akfa университетининг иш бошлаши учун масъул мутасаддилардан бири Озодлик билан суҳбатда¸ қарорда кўрсатилган Шайхонтоҳур тиббиёт коллежи биносининг тиббиëт университети учун “маъқул келмагани”ни билдирди.

Бино масаласида кореялик ҳамкорларимизга танлаган жойимиз ëқмагани учун ҳозир бошқа жой тайëрланаяпти. Қарорда кўрсатилган жой бизга тўғри келмади. Сабаби¸ тиббиëт йўналишида очилган университетнинг ëнида медцентри бўлиши керак¸ дейишди. Чунки¸ теория билан практика узвий боғлиқ бўлиши керак. Узоқ масофада бўладиган бўлса¸ студентларни сарсон қиласизлар¸ шунга каттароқ жойда бўлиши керак¸ дейишди”.

Вазирлар Маҳкамаси қарорида¸ ​университетда таълим жараёнини илғор педагогик ва ахборот технологиялари, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда ташкил этишга кўмаклашиш бўйича «Akfa Medline» МЧЖ билан Гачон университети (Корея Республикаси) ўртасида битим тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин¸ дейилган.

Ижарами¸ ëки текин ихтиëрига олиш?

Озодлик билан суҳбатда Akfa университети маъмурияти вакили¸ Ўзбекистонда янги очилаëтган хориж ва хусусий университетларнинг ҳаммаси очилаëтганда бошқа университетлар биносини ижарага олиб иш бошлаганини таъкидлади.

Лекин ҳозирча университетимиз айнан қайси университет биносида иш бошлаши ҳақида аниқ маълумотим йўқ¸ ҳар хил вариантлар кўриб чиқилаяпти”¸ деди янги университетнинг Озодлик боғланган мутасаддиларидан бири.

Ўзбекистон ҳукуматидаги жараëнга билвосита алоқадор мулозим¸ ЎзМУ биноларидан бирини аввалига Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш¸ ҳокимликнинг эса сўнгра уни Akfa университетига текинга бериш режаси муҳокамада эканини билдирди.

Озодлик ихтиëрида ҳозирча бу режалардан қай бирининг Вазирлар Маҳкамаси даражасида қабул қилинганига оид аниқ маълумот йўқ.

Физика факультети биноси?

Озодлик 27 май куни боғланган ЎзМУ қабулхонаси ва бир қатор бошқармалари ходимлари¸ Akfa университетининг ўз биноларидан бирига “оғиз солганидан" бехабарликларини айтди.

Айни пайтда¸ университетнинг молия-хўжалик ишларига алоқадор ходими¸ Akfa университетининг Физика факультети биносида иш бошлаш эҳтимоли борлигини тилга олди.

Ўзбекистон Миллий университети бинолари харитаси. 4-Рақамли бино Физика факулететига қарашли ва у яқинда капитал ремонтдан чиққан.
Ўзбекистон Миллий университети бинолари харитаси. 4-Рақамли бино Физика факулететига қарашли ва у яқинда капитал ремонтдан чиққан.

Айтилишича¸ икки йил олдин капитал ремонтдан чиққан Физика факультетининг тўрт қаватли биносида 1000 нафаргача талаб ўқиши учун имконият бор.

Биринчи қаватда ЎзМУнинг тайëрлов факультети бор. Шуларни чиқарса¸ 200 тача талабага етадиган 7-8 та аудитория бўшайди. Шу ҳақда гап бўлганидан хабарим бор”¸ деди университет маъмуриятига алоқадор суҳбатдош.

Озодлик гаплашган таълим соҳаси мулозимларидан бири¸ Миллий университетга қарашли бинони хусусий университетга бериш учун ҳукумат қарори чиқиши лозимлигини билдирди.

Бу бинолар ЎзМУ балансида¸ демакки давлатга қарашли. Агар улардан бирортасини хусусий Akfa университетига¸ қарорда айтилгани каби¸ текин фойдаланишга бериладиган бўлса¸ бунинг учун Вазирлар Маҳкамаси камига ("ҳеч йўқ" демоқчи -таҳр.) фармойиш чиқариши керак бўлади. Ҳозирча бундай фармойишни кўрмадим”¸ деди Олий таълим вазирлигининг бу жараëнга алоқаси бор бошқармаси расмийси.

Akfa университети ҳам¸ AKFA Medline хусусий клиникаси ҳам Akfa Group ҳолдингги таркибига киради. 2019 йил январь ойида Озодлик кўрган ҳужжатларга кўра¸ Akfa Group акцияларининг 70 фоизи Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли.

Akfa Medline расмий сайтида қўйилган мақолада унинг Akfa Group таркибида экани айтиб ўтилган.
Akfa Medline расмий сайтида қўйилган мақолада унинг Akfa Group таркибида экани айтиб ўтилган.

Коррупция бўйича халқаро мутахассислар фикрича¸ кенг тармоқли бизнес эгаси Ортиқхўжаевнинг Тошкент ҳокими сифатида қилаëтган ишлари давлат ва шахсий манфаатлар тўқнашувининг ëрқин намунасидир.

Ортиқхўжаев Озодлик январь ойида Akfa Groupнинг ҳамон ўзига қарашли эканини эълон қилиши ортидан 30 январь куни ўтказилган матбуот анжуманида:

«Akfa — менинг 20 йиллик компаниям. Тан оламан, мен ҳатто тушимда ҳам ҳоким бўлишимни тасаввур қилмаган эдим. Ярим соат олдин эшитганман ҳоким бўлишимни. Президентимиз шу ерда орттирган тажрибаларим учун мени раҳбар, ҳоким этиб тайинлади. Бу ердаги бошқарувни бошқа инсонларга, шогирдларга бер деган талаб бўлган, лекин ҳиссангни бер, деган талаб бўлмаган», деган эди.

Akfa университети учун Тошкент вилоятида янги кампус ва тиббий марказ қуриш режаси ҳам бор

Озодлик суҳбатлашган хусусий Akfa университети маъмурияти вакили 2019-20- ўқув йили айнан қайси манзилда бошланиши мавҳум қолаëтган бир пайтда¸ университет учун Тошкент ташқарисида янги ўқув корпуси ва тиббий марказ қурилиш режаси муҳокамада эканини билдирди.

Икки йил теорияни ўрганишади¸ қолган 4 йили практика бўлади. Практика 3-курсдан бошланади¸ унгача 2 йилимиз бор¸ жойни танлаб¸ қуриб олишга. Akfa Medlineнинг ëнида бўш жой йўқлиги учун четроқдан қиладиган бўлаяпти. Тошкент вилоятидан бўм-бўш жой олиниб¸ ҳам университет¸ ҳам медцентр қурилади”¸ деди бу суҳбатдош.

Акфа университети веб сайтида қўйилган маълумотга кўра¸ 2019-2020 йилги ўқув йилига қабул қилинадиган талабалар ҳужжатларини 1 июндан онлайн тартибида қабул қилиш бошланади.

Биринчи йили ўзбекистонлик 200 нафар талаба ўқишга қабул қилинади.¸ чет элликлар учун квота йўқ.

15 июлдан сўнг университетнинг ҳозирча фақат битта - тиббиëт йўналишида ўқимоқчи бўлганлар¸ университет мутасаддисининг айтишича¸ химия¸ биология ва математикадан 20 тадан ëзма иш топширади. Имтиҳонлар ҳам¸ ўқиш ҳам инглиз тилида бўлгани учун¸ IELTS ëки TOEFL сертификатлари талаб қилинади.

Ўзбекистонликлар учун бир йиллик ўқиш нархи 58 миллион сўм (27май кунги Марказий банк курси билан 6835 АҚШ доллари – таҳр.).

XS
SM
MD
LG