Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:53

"Нотўғри мисол танлаган". АҚШ элчиси вазир Шерматовнинг пости ва Россия пропагандаси ҳақида


АҚШ элчиси Жонатан Ҳэник (Gazeta.uz)
АҚШ элчиси Жонатан Ҳэник (Gazeta.uz)

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳэник Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг "эркинликсиз ривожланаётган" Хитойнинг тараққиёт модели ҳақидаги сўзлари ўзи учун тушунарсиз эканини айтган. Унга кўра, вазир "нотўғри" мамлакатни ўрнак сифатида келтирмоқда. YouTube`даги Alter Ego дастурига интервью берган дипломат Москва ҳамда Пекин олиб бораётган пропаганда сиёсати ҳақида ҳам фикр билдирган.

Жорий йил май ойида Хитойнинг Сиань шаҳрида уюштирилган биринчи Хитой–Марказий Осиё саммити ортидан Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов тараққиётнинг “Хитой модели” олқишланган пост чоп этган эди.

Ғарбда таҳсил олган, тараққийпарвар технократ дея таърифлаб келинган мулозим баҳсли постида Пекин иқтисодий ютуқларини ибрат ўлароқ кўрсатиб, сўз эркинлиги қадриятини савол остига олган.

Ўзбекистонлик бир қатор фаоллар ва блогерлар хитойпарастлик руҳидаги фикрдан ҳафсаласи пир бўлганини яширмаган. Alter Ego дастурига интервью давомида элчи Жонатан Ҳэник ҳам ушбу масалага муносабат билдириб, Шерзод Шерматов “нотўғри мисол келтиргани”ни таъкидлайди.

Дипломатга кўра, Ўзбекистон раҳбарияти демократик тараққиёт йўлини эълон қилган экан, бу борадаги мажбуриятларга ҳам риоя этиши керак. Айни пайтда, демократия узлуксиз жараён экани доим ёдда тутилмоғи лозим.

Кейинги вақтларда таҳлилчилар Москва ҳамда Пекиннинг пропаганда сиёсати тобора кучайиб бораётганидан огоҳлантирмоқда. Авторитар давлатлар дезинформациясига қарши кураш борасида кўп йиллик тажрибага эга Ҳеник фикрича, Россияда улкан пропаганда ва дезинформация машинаси ишлаб турибди, кўплаб нашрлар қип-қизил ёлғонни тап тортмай ҳақиқат ўлароқ тақдим этмоқда. Пекин ҳам Москванинг сохта хабарларини жўровозликда ёйиш билан машғул.

Элчи пропаганданинг куни туққан ҳозирги вазиятда эркин ва мустақил оммавий ахборот воситалари ҳамма даврдан ҳам зарурроқ,деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, бугунги давр кишиси фақат кўрганига ишониб қолмай, танқидий баҳолаш малакасини орттириши кераклигини урғулайди.

“Интернет кенг ёйилган муҳитда дезинформацияга осонгина барҳам бериш амримаҳол. Ижтимоий тармоқлар орқали ахборот тарқатиш имконияти ошди. Сунъий ақл эса бу жараённи янада осонлаштирди. Хоҳ АҚШда, хоҳ Ўзбекистонда бўлсин, одамлар билимли ва танқидий фикрлаш малакасига эга бўлиши муҳим. Токи интернет ёки ижтимоий тармоқда ёйинланган ахборот қаердан келаётгани, у орқали кимлар ўз таъсирини оширишга уринаётганини билсин”, дейди АҚШ элчиси.

Марказий Осиёни ўзининг орқа ҳовлиси деб кўришга одатланган Кремль минтақа давлатларининг Ғарб ҳамжамияти билан яқин ҳамкорлик қилишига очиқ эътироз билдириб келади. Эътирозлар гоҳида дипломатик назокат ва сиёсий этика чегараларини ҳам кесиб ўтади.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Мирзиëев¸ унинг ислоҳотлари ва бугунги Ўзбекистон ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:04 0:00

Масалан, Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин 2022 йил 28 ноябрь куни Тошкентга сафари пайти Ўзбекистоннинг Ғарб билан ҳамкорлигини танқидий баҳолаб, америкаликларни “қўй терисини ёпинган бўри”га ўхшатган эди.

“Бу ўринда жаноб Володин Ўзбекистоннинг эмас, ўзи ва Москвадаги ҳамкасблари манфаатини ифода этган. Cир эмас, Россия тарихий сабабларга кўра кўпдан буён Марказий Осиё билан яқин ҳамкорликка эга. АҚШ бунга қарши эмас. Ўзбекистон катта давлатлар билан мувозанатни сақлаган ҳолда, мустаҳкам робиталарни йўлга қўйган. Кремль эса бу Россиянинг минтақадаги таъсирини сусайтиришидан хавотирда”, дейди Қўшма Штатларнинг Тошкентдаги бош дипломати.

"Ёқимсиз ва очиқчасига русофоб". Рус пропагандаси Алламжоновни Россияга қарши кампанияда айблади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:52 0:00

АҚШ вакилининг суҳбат давомида қайта-қайта таъкидлашича, Марказий Осиёни катта давлатлар ўз таъсирини ошириш учун мусобақалашадиган майдон деб билиш тўғри эмас. Вашингтон–Тошкент робиталари мустаҳкамланиши ҳам бошқа давлатлар манфаатларига дахл қилмайди.

Форум

XS
SM
MD
LG