Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:59

Россия ИИВ: сўнгги 9 ойда 3 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ишлаш учун қайдга турди


Оғир шароитда, ҳатто оддий ҳимоя кийимларисиз ишлаётган ўзбекистонлик пайвандчи, Нижний Новгород.
Оғир шароитда, ҳатто оддий ҳимоя кийимларисиз ишлаётган ўзбекистонлик пайвандчи, Нижний Новгород.

Россия Ички ишлар вазирлиги 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида 3 миллион 374 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Миграция хизматида қайдга олинганини маълум қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, 9 ойда келган 3 миллион 374 минг ўзбекистонликнинг тақрибан 90 фоизи (3 млн 54 минг) Россияга ишлаш мақсадида келган.

Сўнгги икки йилда COVID-19 пандемияси боис, нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё бошқа мамлакатларидан ҳам Россияга бораётган муҳожирлар сони кескин камайган эди.

8 декабрь куни Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов айни пайтда 2 миллион ўзбекистонлик четда юргани, буларнинг 80 фоизи Россия ҳудудида эканини маълум қилган.

Россиядаги ўзбекистонлик юрист, Migrant.mobi портали асосчиси Ботир Шермуҳаммаднинг айтишича, Ўзбекистондан бораётган меҳнат муҳожирлари сони ортган, аммо Россия ИИВ маълум қилгани каби, 3 миллион атрофида эмас:

- 2021 йилнинг май ойларидан бошлаб, Ўзбекистондан Россияга ишлагани келаётган муҳожирлар сони ошди, худди пандемиядан аввалги аҳволга қайта бошлади. Лекин, шунда ҳам 9 ойда 3 миллион одам ишлагани борди, дегани эмас, менимча. Бу ерда ИИВ берган рақам Ўзбекистондан борган меҳнат муҳожирларининг Россияга кириш сони тилга олинган. Бир муҳожир шу 9 ой ичида бир неча марта кирган бўлиши мумкин ҳам мумкин.

Юрист Ботир Шермуҳаммадга кўра, Россия миграция хизматида меҳнат муҳожирларига оид статистиканинг юритилиши, худди Россия ҳукуматининг миграция сиёсати каби, тушунарсиз ва айрим ҳолларда жуда чалкашдир.

Унинг кузатишича, Россияга бораётган мигрантлар сонининг ортиши, пандемия юмшаши ортидан кутилаётган табиий жараёндир. Меҳнат муҳожирларининг иш шароити ва уларга оид Россия қонунчилигида бирор енгиллик кузатилмаётир:

- Қонунчиликда ёки мигрантларга оид тартиб-қоидада енгиллик йўқ. Аксинча, Россияда 90 кундан ортиқ қоладиганлардан бармоқ изи олинадиган бўляпти. Ишга рухсатномани аввалгидай, ҳар йилда бир марта янгилаш керак. Яъни, сиёсатчилар бу ёқдан меҳнат муҳожирларига эҳтиёж катта, деган ҳар хил популистик чиқишлар қилгани билан, у ёқдан қонунчиликда, қайдга туриш ёки ишлаш учун патент олишда ҳеч қандай енгиллик берилаётгани йўқ.

Қуйида юрист билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Россиядаги ўзбекистон юрист Ботир Шермуҳаммад билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:08 0:00
Бевосита линк

Россия Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, 2021 йилнинг дастлабки 9 ойида Россияга ишлаш учун келганлар сони бўйича Ўзбекистондан кейинги ўринларни Тожикистон (1 миллион 597 минг 481 киши), Қирғизистон (623 минг 465 киши), Арманистон (298 минг 801 киши) ва Озарбайжон (185 минг 752 киши) эгаллаган.

8 декабрь куни Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов айни пайтда Ўзбекистоннинг 35 миллионлик аҳолисининг 2 миллиони ёки деярли 20 фоизи доимий равишда меҳнат муҳожири бўлиб четда юрганини билдирганди.

Расмий маълумотга кўра, булардан 80 фоизи Россия ҳудудида, қолганлари Қозоғистон, Корея ва АҚШда ишлайди.

XS
SM
MD
LG