Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:52
Амалдаги президент ва президентликка номзод Ш. Мирзиёев оиласи билан бирга овоз бермоқда, 24 октябрь, 2021
Амалдаги президент ва президентликка номзод Ш. Мирзиёев оиласи билан бирга овоз бермоқда, 24 октябрь, 2021

Президент сайлови: Бошланганидан 3 соат ўтиб, сайлов бўлиб ўтгани эълон қилинди

  • Якшанба куни Тошкент вақти билан соат 8:00 да мамлакат бўйлаб сайлов участкаларида Ўзбекистон президенти сайлови учун овоз бериш жараёни бошланди.
  • Овоз бериш соат 20:00гача давом этади.
  • Сайловда амалдаги президент Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси) дан ташқари 4 номзод - Алишер Қодиров (Миллий тикланиш партияси), Баҳром Абдуҳалимов (Адолат социал-демократик партияси), ягона аёл номзод - Мақсуда Ворисова (Халқ-демократик партияси) ҳамда Нарзулла Обломуродов ( Экологик партия) қатнашмоқда.
  • Марказий сайлов комиссияси 19 миллион 859 минг 127 сайловчи рўйхатга олинганини эълон қилган.
  • МСК Тошкент вақти билан соат 11 да президентлик сайлови бўлиб ўтгани тўғрисида баёнот берди.
  • Олий Суд раиси соат 15:00 гача саловда овоз бериш жараёни билан боғлиқ қонунбузарлик ёки низо ҳақида маълумот келиб тушмади, деб баёнот берди.

Олий Суд раиси соат 15:00 гача саловда овоз бериш жараёни билан боғлиқ қонунбузарлик, жанжал ёки низо ҳақида маълумот келиб тушмади, деб баёнот берди.

Шунингдек, сайловолди кампанияси бошланган 20 сентябрдан шу кунга қадар қоидабузарлик учун бирон-бир шахс маъмурий жавобгарликка тортилмагани маълум қилинди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилари билан брифинг бўлиб ўтди.

Унда қатнашган кузатувчи - Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Мухаметшин Фарит Мубаракшевич: "Умуман олганда, сайлов халқаро стандартларга мос ўтди", деди.

"Таассуротларимнинг энг асосийси - бу яхши кайфият. Тушлик пайтига келиб сайлов участкаларида 50%гача сайловчилар овоз беришди. Кўплаб сайловчилар мамлакатда оддий халқ интилишларига жавоб берадиган туб ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидламоқда. Президентликка номзодлар умуман олганда ўзбек халқининг кутилмаларига мос дастурларни илгари суришди - бу ижтимоий масалалар, иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ кўплаб муаммолардир", деб таъкидлади Мухаметшин.

ЕХҲТнинг махсус координатори Рейнхольд Лопатка Ўзбекистондаги сайлов жараёнининг яхшиланганини қайд этган.

Gazeta.uz нашрининг ёзишича, Лопатка: "Сизлар тўғри. йўлдасизлар, лекин бу охирги қадам эмас", деган. Камчилик сифатида эса бир сайловчининг қутига 2 та бюллетень ташлаганига гувоҳ бўлганини қайд этган.

Бундан ташқари, у маъмурий ресурсларнинг ишлатилиши бўйича қонунчиликда қатъий талаблар белгиланмагани, баъзи партиялар рўйхатга олинмаганини қайд этган.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти номидан борган кузатувчилар гуруҳи, ҳозирча сайлов участкаларидаги мониторингга оид суратларни эълон қилмоқда.

Чилонзор туманидаги 313-сайлов учаскасига борган голландиялик кузатувчилар эса, участка расмийлари билан бирга, рақсга ҳам тушди.

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг кузатувчилар миссияси эса оралиқ ҳисоботида номзодлар ўртасида рақобат йўқ, юзма-юз мунозара кураши кўзга ташланмайди, дея хулоса қилганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG