Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:37

ЎзЛиДеп Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурди, президентликка қолган даъвогарлар ҳам маълум бўлди


Ўзбекистонда кутилганидек иқтидордаги Либерал-демократик партия мамлакатнинг амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини яна бир муддатга президентликка илгари сурган.

Бу ҳақдаги қарор партия Cиёсий кенгашининг 7 август кунги мажлисида қабул қилинган.

Бундан олдин Ўзбекистондаги яна тўртта партия октябр ойида бўладиган президентлик сайловларига номзодларни эълон қилди.

Халқ демократик партияси Мақсуда Ворисовани, "Миллий тикланиш" демократик партияси Алишер Қодиров номзодини кўрсатишини билдирди.

Аввалроқ Озодлик Экопартия бўлажак президент сайловига Нарзулла Обломуродов номзодини, “Адолат” СДП эса Баҳром Абдуҳалимов номзодини илгари сургани ҳақида хабар қилган эди.

Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган бу партияларнинг барчаси мамлакатдаги жорий ҳукумат сиёсатини дастакловчи партиялар саналади.

Мухолиф партияларга бу сафар ҳам сайловда қатнашиш имкони берилмади.

Ўзбекистон президентлигига ўз номзодини кўрсатиш учун партия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги "Ҳақиқат ва тараққиёт" социал-демократик партиясини етарли имзо тўпламаган, деган важ билан давлат рўйхатидан ўтказишни расман рад қилган эди.

Ўзбекистон "Эрк" мухолифат партияси номидан номзоди илгари сурилган собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов ўтган ой ўз "ота-онасини ўйлаб", сиёсатдан вақтинча чекиниши ва қўшиқчилик фаолиятини давом эттиришини айтганди.

Бундан олдин Отажонов ўзининг Instagram акаунтида босимлар ҳамда маълум қилган.

Ўзбекистонда президент сайлови 24 октябрь куни бўлади.

Ўтган ой охирида Марказий Сайлов Комиссияси мамлакатда президентлик сайловларига старт берилганлигини эълон қилган эди.

Шавкат Мирзиёев ўтган йил декабрь ойида мамлакат парламентига қилган мурожаатида президент сайлови халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилиши кераклигини таъкидлаганди.

XS
SM
MD
LG