Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:56

Жаҳонгир Отажонов прокуратурадан хонадонига "босқинчилик" қилганларни топиб, жазолашни сўради 


Инстаграм саҳифасидаги баёнотида Отажонов ўз уйига бостириб кирган оломон томонидан ҳақоратлангани ва тухумбўрон қилинганини айтиб ўтган.
Инстаграм саҳифасидаги баёнотида Отажонов ўз уйига бостириб кирган оломон томонидан ҳақоратлангани ва тухумбўрон қилинганини айтиб ўтган.

Сиёсатчи ва собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов Тошкент шаҳар прокуратурасидан 26 май куни хонадонига “босқинчилик” уюштирган шахсларни топиб, жазолашни сўради.

Ўз баёнотида хонанда уюшган гуруҳ томонидан қилинган безорилик фактлари Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари назаридан четда қолмаслиги лозимлигини таъкидлайди.

Чоршанба куни Тошкент шаҳридаги Отажоновга тегишли хонадонда “Эрк” партияси қурултойи бўлиб ўтгани ва бир гуруҳ шахслар келиб жанжал кўтаргани ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Жаҳонгир Отажонов хонадонига ҳужум: "Эрк" президентликка номзодини илгари сурди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:43 0:00

Видеоларда шахслар Отажоновни турли саволлар билан сўроққа тутаётгани, қурултой иштирокчиларини ҳақоратлаб, шовқин кўтараётгани кўзга ташланади.

“2021 йил 26 май куни соат 11 да уйимга кириб келган уюшган гуруҳ томонидан ўзбошимчалик ва безорилик фактлари бўйича прокурорнинг чораларини кўришни ва жиноий иш қўзғатишингизни сўрайман. Мен “Эрк” Демократик партияси Марказий қўмитасининг аъзоси сифатида, конгресс учун уйимни тақдим қилдим. Конгресс тугаганидан сўнг соат 11да бир гуруҳ эркаклар ва аёллар, таҳминан 20 киши уйимга бостириб келишди. Бу одамлар ўзларини тажовузкор тутишди. Мени итариб, хонадан чиқармай, уйнинг барча хоналарида рухсатсиз юришди, бундан ташқари улар чириган тухумларни олиб келишди, синдириб уйимни вайрон қилишди, онамга ва делегатлар ва иккита журналистни ҳақоратлашди”, - дея ёзилган баёнотда.

Жаҳонгир Отажоновга кўра, бўлиб ўтган барча холатлар уйи хавфсизлик камерасига ёзиб олинган.

“Уйда камералар ёқилган эди, шунинг учун биз тартибсизликлар ва бегоналарнинг тажовузкор хатти-ҳаракатларини ёзиб олдик. Безориларни қидиришни тезлаштириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига видео ёзувлар файлларини тақдим этишга тайёрман”, - дейилади баёнотда.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳам Тошкент шаҳар прокуратураси ҳам Жаҳонгир Отажонов баёнотига ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.

"Эрк" партиясидан президентликка номзод

"Эрк" партияси "босқинчилик"ка қарамай, собиқ қўшиқчи номзодини президент сайловида илгари суриш бўйича қарор олишга муваффақ бўлинганини маълум қилган.

Партия раҳбари Муҳаммад Солиҳ қурултойга бостириб келган шахслар махсус хизматлар тарафидан ёлланган бўлиши, бу ишнинг ортида президент Мирзиёев туришини иддао қилиб чиққан.

“Буни орқасида мутлақо президент Мирзиёев турибди. Бундай ҳолат президент рухсатисиз бўлмайди. Жаҳонгир Отажон ва партия фаолларига ҳужум қилган тўда Мирзиёевнинг тўдасидир. Лекин партия виртуал овоз бериш йўли билан номзодни тасдиқлади. Бизни номзодимиз Жаҳонгир Отажон”, - деган Муҳаммад Солиҳ.

"Кимдир мени кузатяпти, телефонимни тинглаяпти"

Жаҳонгир Отажонов ўз баёнотида, шунингдек, 12 майда Туркиядан Ўзбекистонга қайтганидан кейин доимий кузатувда экани, телефонлари тингланишини ҳам айтади.

“Кимдир мени кузатиб туришини аниқладим. Телефонимни кимдир тинглаганига ишонч ҳосил қилдим. Менинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган ҳуқуқларим қўпол равишда бузилган ва бузилмоқда.

Сиздан 2021 йил 26 майда уйимга бостириб кирган жиноятчиларни топишингизни, менга нима учун ва ким томонидан кузатув уюштирилганлиги, нима учун телефонларимни тинглашаётгани тўғрисида маълумот топишингизни сўрайман”, - дейилади Жаҳонгир Отажоновнинг баёнотида.

Шу йил аввалида президентликка номзодини қўйишинии эълон қилган Жаҳонгир Отажонов кейинроқ Туркияга кетиб, у ерда "Эрк" партиясига қўшилгани ҳақида хабар берган эди.

Жаҳонгир Отажонов: Мақсадим президент бўлиш, ортга йўл йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:40 0:00

Ўзбекистон сайлов қонунчилигига мувофиқ, президентликка номзодлар фақат сиёсий партиялар томонидан илгари сурилади.

Отажонов ва бошқа фаолларнинг Ўзбекистон ичкарисида мухолиф партия тузишга уринишлари қаршиликка учради.

Шу ой бошида Отажонов янги партия тузиш фикридан воз кечгани ва Ўзбекистондаги илк мухолифат партияси бўлган “Эрк” фаолиятини қайта тиклашга бел боғлаганини айтган.

У бу фикрга шу йил мартида Истанбулда, муҳожиротдаги “Эрк” раҳбари, таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ билан учрашув ортидан келган.

Шу йил 12 май куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтган Отажонов Ўзбекистонда "қиладиган биринчи иши “Эрк” партияси фаолиятини жонлантириш" эканини айтган эди.

XS
SM
MD
LG