Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:27

Қашқадарёда бу сафар ҳомиладор ўқитувчи калтакланди


Қашқадарёлик муаллим Лобар Эргашева ўз ўқувчисининг қариндошлари тарафидан калтакланганини даъво қилмоқда.
Қашқадарёлик муаллим Лобар Эргашева ўз ўқувчисининг қариндошлари тарафидан калтакланганини даъво қилмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари Касби туманида мактаб муаллимининг ўқувчиси қариндошлари тарафидан калтаклангани воқеасини ўрганмоқда.

Касбидаги 50-сон мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Лобар Эргашева ўқувчисига дакки бергани учун унинг қариндошлари томонидан калтакланганини даъво қилмоқда.

Воқеа 26 апрель куни бўлган.

Эргашева бўлган воқеани Озодликка сўзлаб берди.

"Ўша куни 2Б -синфида дарсим бор эди. Дарс бошланганидан 10 минут ўтар-ўтмас орқа партада шовқин-сурон бошланди, ўқувчилар томонидан. Кейин уларни одобга чақириш учун танбеҳ бердим. Улар гапимга қулоқ солмай, яна шовқин қилаверди. Дарсни бир амаллаб тугатдик. Кейин 1 -синфдагиларга дарс бераётсам онаси келди. У мени ҳамкасбим, ўқитувчи. Мени боламга нега танбеҳ бердинг, икки шапалоқ урдинг, деб туҳмат қилиб кетди, 1-cинф ўқувчиларини олдида ҳомиладор бўлишимга қарамай мени уриб кетди, - дейди Эргашева.

Шифокорлар калтакланганини даъво қилаётган ўқитувчи ҳомиласига хавф туғдирувчи белгилар йўқлигини айтишмоқда.

"Қўлларида кўкарган излар бор, лекин ҳомиласига жиддий бир хавф кўрмадик", - деди Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори.

Қашқадарёлик муаллим Лобар Эргашева ўз ўқувчисининг қариндошлари тарафидан калтакланганини даъво қилмоқда.
Қашқадарёлик муаллим Лобар Эргашева ўз ўқувчисининг қариндошлари тарафидан калтакланганини даъво қилмоқда.

Касби туманидаги 50-сон мактаби директори Олимжон Нуриллаев шундай воқеа бўлганини Озодликка тасдиқлади.

"Хозир бу бўйича суриштирув кетяпти, лекин ўқитувчи ҳам болага икки шапалоқ тортган экан, жанжал шундан чиққан", - деди Нуриллаев.

Аммо, Лобар Эргашева ўқувчисига шапалоқ тортмаганини айтмоқда.

Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Жавоҳир Рўзиев рўй берган холат вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари тарафидан ўрганилаётганини айтди.

"Касби туманидаги 50-сон ва бундан олдин Чироқчидаги 134-сон мактабида рўй берган ҳолатлар ачинарли албатта. Лекин, ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга баҳо беради. Ҳозир суриштирув олиб бориляпти", - деди Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи.

Бу Қашқадарёда ўқитувчининг ўз ўқувчиси қариндошлари тарафидан калтакланиши билан боғлиқ бир ой ичидаги иккинчи ҳолат.

Шу ой ўрталарида Чироқчи туманида инглиз тили ўқитувчиси ўз ўқувчисига 2 баҳо қўйгани учун калтакланганди.

Чироқчидаги воқеага Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши эътибор қаратиб, ўқитувчилар фаолиятига ноқонуний аралашув жиноий жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирган эди.

Мазкур холат бўйича жиноят иши қўзғатилгач, вазирлик алоҳида билдириш эълон қилиб, ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига бу каби ноқонуний аралашувлар жазосиз қолмаслигини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG