Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:45

Алламжонов: "Ўзбекистон темир йўллари" "Шоввозсой" бўйича ёлғон маълумот берган


Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби, айни пайтда Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов "Ўзбекистон темир йўллари" ширкати матбуот хизмати Озодликнинг "Шоввозсой" мажмуаси ҳақидаги суриштирувига нотўғри изоҳ берганини таъкидлади.

Суриштирувдан қарийб бир ой ўтиб "Кун.уз" нашрига берган суҳбатида Алламжонов бундай деди:

"Албатта бу ерда "Темир йўллари" матбуот хизматининг пала-партиш, ўйламай чиқарган иши деб ҳисоблайман. Уларни бу ёлғон маълумотни бериши ҳам видеоларни тарқатиши ҳам айнан қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини бугун матбуотда кўрдик. Шунинг учун ҳар доим олтин қоида борки ҳар қандай ёритилаётган маълумот, ҳар қандай изоҳ ёлғондан иборат бўлиши керак эмас. Роситини айтиш керак, ошинг ҳалол бўлса кўчада ичгин дейдику", таъкидлайди Алламжонов.

Шавкат Мирзиëев президент сифатида қасамëд қилишидан икки ой ўтиб-ўтмай Угом-Чотқол тоғ тизмасидаги “Шоввозсой ўрмон хўжалиги ҳудудида бошланган маҳобатли дам олиш мажмуаси¸ Озодлик суриштирувида аниқланишишича¸ Шавкат Мирзиëев учун қурилган.

Аммо, Алламжонов "Шоввозсой" ҳақида шундан ортиқ гап айтмади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ эса “Мирзиëев қароргоҳи”ни темирйўлчилар пансионати деб эълон қилган эди.

Суриштирув ва унинг хулосаларига асосланган Озодлик видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаши ва саволлар туғдириши ортидан “Ўзбекистон темир йўллари” баëнот чиқариб¸ “сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Угам-Чотқол” миллий табиат боғи тасарруфидаги дам олиш маскани ҳақидаги” хабарларни “асоссиз ва нохолис” деб атаганди.

Президент Шавкат Мирзиëев 18 март куни Тошкент вилоятига сафари чоғида маҳаллий блоггер саволларига жавоб бературиб, "Шоввозсой"нинг “мартабали меҳмон”лар учун қурилганини тан олганди.

Мирзиëев Шоввозсойнинг “мартабали меҳмон”лар учун қурилганини тан олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:55 0:00

XS
SM
MD
LG